ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 24.01.2013 й. 2/6-сон "Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.02.2013 й. 1719-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.02.2013 й.

N 1719-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.01.2013 й.

N 2/6


ҚАРОРИ



"Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари

ва ломбардлар томонидан касса операцияларини

амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 1-модда) қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 21 июлдаги 20/3-сон "Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1719, 2007 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 405-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                              Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



"Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари

ва ломбардлар томонидан касса операцияларини

амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорда:


а) номи ва 1-бандидаги "Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари" деган сўзлар "Микрокредит ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:".


2. Қоидаларда:


а) номидаги "Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари" деган сўзлар "Микрокредит ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 372-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 402-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ломбардларни рўйхатдан ўтказиш ва улар фаолиятини лицензиялаш масалалари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 149-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар (кейинги ўринларда - нобанк кредит ташкилотлари) томонидан касса операцияларини амалга ошириш, нақд пулларни ва бойликларни сақлаш тартибини белгилайди.";


в) 14-банднинг иккинчи хатбошисидан ", шунингдек жисмоний шахсларга депозитларини" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 1-иловада:

илова белгисидаги "Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари" деган сўзлар "Микрокредит ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2.2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

2.2.

Қарз маблағларини қайтариш ва улар бўйича фоизларни тўлаш




";

3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

3.

Кредитлар, микроқарзлар ва қарз маблағлари бўйича мажбуриятларни бажариш учун кассадан амалга оширилган кунлик ўртача харажат (2.3-сатр/ташкилот иш кунлари сони)




";

д) 2 ва 3-иловалар белгиларидаги "Кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари" деган сўзлар "Микрокредит ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 февраль, 7-сон, 94-модда






























Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск