Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 11.06.2011 й. 17/5-сон "Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.07.2011 й. 1831-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.07.2011 й.

N 1831-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.06.2011 й.

N 17/5


ҚАРОРИ



Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш,

инкассация ва қимматликларни ташишга доир

йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


(2011 йил 31 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сонли "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 38-39-сон, 425-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 17 майдаги 12/2-сонли қарори (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 258-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                            Ф. Муллажонов





Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш,

инкассация ва қимматликларни ташишга доир

йўриқномага киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 4-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"инкассация хизмати - банк мижозларининг кунлик нақд пул тушумларини инкассо қилиш, банк (банк филиали)нинг қимматликларини ташиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг мурожаатларига кўра тарафлар ўртасида тузилган шартномага асосан уларнинг махсус юкларини ташиш билан боғлиқ бўлган хизмат";


қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"инкассация пункти - бозор ва савдо мажмуалари ҳудудларида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кунлик нақд пул тушумлари солиниб, пломбаланган инкассация халталарини топширадиган махсус жой (хона);

слип - банк пластик картасидан фойдаланган ҳолда операция ўтказилганлигини тасдиқловчи ва ўзида операция суммаси, тури, санаси, шунингдек банк пластик картасини ҳамда ушбу слипни шакллантирган терминални идентификация қилиш имконини берувчи ахборотларни акс эттирувчи терминал квитанцияси";


бешинчи - ўн бешинчи хатбошилар тегишлича еттинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 24-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Банк (унинг филиали) номи ёки унинг манзили ўзгарган ҳолларда ёки унинг фаолияти тугатилган тақдирда, банкда мавжуд бўлган барча муҳр ва штампларни йўқ қилиш учун махсус комиссия тузилади ва ушбу комиссияга барча муҳр ва штампларни рўйхатдан ўтказиш вазифаси юклатилади.

Муҳр ва штампларни йўқ қилиш ишлари "Муҳрлар ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низом (рўйхат рақами 1077, 2001 йил 27 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 20-сон) талаблари асосида амалга оширилади".


3. 63-банддаги "бронза" деган сўз "жез (латун) билан қопланган (сариқ рангли)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 72-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Барча бир марталик тўловлар 002-Ш-ТХ-шаклдаги бланклар ёрдамида амалга оширилади. Бланк шакли мазкур Йўриқноманинг 49-иловасида келтирилган. Бланк хабарномасининг биринчи қисми банкнинг кунлик касса ҳужжатларига тикиб қўйилади, иккинчи қисми эса мижозга берилади. Жисмоний шахслар солиқ тўловларини тўлашда, махсус тўлов бланки (мазкур Йўриқноманинг 50-иловаси)дан фойдаланишлари лозим. Тўлов бланки уч қисмдан - хабарнома, патта ва кирим ордеридан иборат. Кирим ордери кунлик касса ҳужжатларига тикилади, патта солиқларни тўлаган жисмоний шахсларга берилади ва хабарнома тегишли туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси ходимлари (мутахассислари)га уларнинг сўровларига мувофиқ тақдим қилинади".


5. 73-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мижозлар банк ҳисобварақларига нақд пул қўйишларидан аввал бухгалтерия ходимлари ҳужжатларни "Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"да (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 28-сон, 276-модда) кўрсатиб ўтилган тартибда олдиндан текшириб чиқадилар ва расмийлаштирадилар".


6. 89-бандда:

"б" кичик банддан "омонатчиларга" деган сўз чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги "в" кичик банд билан тўлдирилсин:

"в) омонатчиларга омонатлар бўйича фоизлар тўлаш ҳамда омонатни қайтариш омонат кассалари орқали "Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома (рўйхат рақами 2205, 2011 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 9-сон, 97-модда) талаблари бўйича".


7. Қуйидаги мазмундаги 89-1-банд билан тўлдирилсин:

"89-1. Банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда чиқим амаллари бажарилганда, автомат тарзда шакллантирилиб чоп этиладиган слип чиқим касса ордерларига тенглаштирилади. Кун охирида банк кассасидаги терминал орқали жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан чиқим қилинган нақд пуллар умумий суммасига чиқим касса ордери расмийлаштирилади. Бунда, банк пластик карталари орқали бажарилган ҳар бир амаллар суммаси мазкур Йўриқноманинг 231-бандида қайд қилинган ахборотлар тасмасига киритилиши лозим".


8. 166-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"166. Далолатномада қайд этилган пул ва тангалар қайта санаш кассасига бошчилик қилувчи ходимга берилади. Ушбу ходим хўжалик юритувчи субъектнинг халталарида аниқланган тўловга яроқсиз ва қалбаки пулларнинг қиймати ва уларнинг рақами ёки тангалар суммаси бўйича қабул қилинганлиги юзасидан маълумотнома тузади. Тузилган маълумотнома банк (банк филиали)нинг бош бухгалтерига юборилади ва банк (банк филиали)нинг бош бухгалтери 003-шаклдаги кирим ордерини (20-илова) расмийлаштиради ҳамда тўловга яроқсиз ёки қалбаки пулларни 90145 - "Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар" ҳисобварағида "донаси 1 сўм" бўлган шартли баҳода ҳисобга олади".


9. 203-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"203. Нақд пулларнинг қалбаки эканлиги аниқ кўриниб турган (уларни экспертиза қилишга зарурат бўлмаган) ҳолларда, қалбаки банкнот ва тангалар, уларнинг номинал қиймати қандай бўлишидан қатъи назар, мазкур Йўриқноманинг 166 ва 215-бандлари талаблари асосида кассага кирим қилинади ҳамда бу ҳақда банк (банк филиали) бошқарувчисига хабар берилади. Банк (банк филиали) бошқарувчиси белгиланган тартибда туман (шаҳар) ички ишлар бўлимларига қалбаки пулнинг қандай ҳолатда аниқланганлиги, унинг серия ва рақамини кўрсатган ҳолда хабар қилади. Қалбаки пуллар ушбу ҳисобварақдан чиқим касса ордери бўйича тилхат асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга, унинг ёзма сўровномасига асосан берилади. Қўшимча ахборот Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаси ва Эмиссия-касса операциялари департаментига маълумот учун юборилади".


10. 204-бандда:

биринчи хатбошидаги "деҳқон, буюм ва қурилиш материаллари бозорлари" деган сўзлар "бозорлар ва савдо мажмуалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "деҳқон, буюм ва қурилиш материаллари бозорлари" ва "якка тартибдаги тадбиркорлардан" деган сўзлар тегишлича "бозорлар ва савдо мажмуалари" ва "хўжалик юритувчи субъектлардан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Банк (банк филиали)нинг хўжалик юритувчи субъект ҳузуридаги махсус кассалари фақат тегишли хўжалик юритувчи субъектнинг кунлик нақд пул тушумларини қабул қилиб олиш учун ташкил этилади".


11. 215-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аниқланган тўловга яроқсиз ёки қалбаки пуллар, тузилган далолатномалар билан биргаликда банкнинг касса мудирига берилади ҳамда банк (банк филиали) бош бухгалтери томонидан 90145 - "Тўловга яроқсиз банкнот ва тангалар" ҳисобварағида "донаси 1 сўм" бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади".


12. 220-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"220. Банк (банк филиали) кассаларида (айланма касса ва нақд пуллар захирасидаги) мавжуд нақд пуллар кутилаётган тўловларни таъминлаш учун етарли бўлмаган ҳолларда, банк етмаётган нақд пуллар суммасига мадад пули сўраб, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаларига "Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисида"ги йўриқномага (рўйхат рақами 1518, 2005 йил 26 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 43-44-сон, 334-модда) мувофиқ буюртма асосида мурожаат қилади.

Банк (банк филиали) томонидан сўралган мадад пуллари Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси фармойишига асосан Ҳисоб-китоб-касса маркази айланма кассасидаги ёки бошқа банк (банк филиали) кассаларидаги нақд пуллар ҳисобидан белгиланган тартибда берилиши мумкин.

Олинган мадад пуллари уч банк иш куни мобайнида белгиланган мақсадлар бўйича сарфланиши лозим. Ушбу муддатда сарфланмай қолган мадад пуллари Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса марказига қайтарилиши шарт".


13. 248-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"248. Банк (банк филиали, банк амалиёт бўлими) бошқарувчилари, бош бухгалтерлари ва касса мудирларига пул сақлаш омборларини очиш-ёпиш ҳуқуқи берилади ва уларга пул сақлаш омборларидаги нақд пул ҳамда бошқа қимматликларнинг бутлиги ва дахлсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўриш вазифаси юклатилади.

Ушбу жавобгарликни банк (банк филиали) бошқарувчиси (амалиёт бўлими бошлиғи) ишда бўлган вақтда ўзининг ўринбосари зиммасига юклашига рухсат этилмайди".


14. 266-банддаги "Алмаштириш шохобчаси тўғрисидаги низом"га (рўйхат рақами 1114, 2002 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 5-сон)" ва "09005 - "Валюта ва йўл чекларини экспертизага қабул қилишда ишлатиладиган маълумотнома" деган сўзлар тегишлича "Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низом"га (рўйхат рақами 2183, 2011 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 3-сон, 28-модда)" ва "09005 - "Валюта ва йўл чекларини экспертизага қабул қилишда ишлатиладиган квитанция" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15. 268-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"268. Чек дафтарчаларини расмийлаштириш ва кейинчалик уларни мижозларга бериш банк мижозларининг буюртмаларига асосан амалга оширилади.

Банк (банк филиали) мижозлари ўз фаолиятини тугатаётган ёки ўз ҳисобварақларини бошқа банкка ўтказадиган ёки бошқа ҳолларда, ушбу банк (банк филиали) томонидан берилган ҳамда тўлиқ ёки қисман фойдаланилмаган чек дафтарчалари банкка (банк филиалига) қайтарилади.

Нуқсонли, ишдан чиққан ёки фойдаланмасдан қайтарилган чек дафтарчалари улардаги имзо қўйиладиган қисмини учбурчак шаклида қирқиш орқали фойдаланилмайдиган ҳолга келтирилади ва 93609 - "Сақланаётган қимматбаҳо буюмлар" ҳисобварағига белгиланган тартибда кирим қилинади.

Мазкур яроқсиз ҳолга келтирилган чек дафтарчалари махсус комиссия томонидан белгиланган тартибда йўқ қилингунига қадар, қимматликлар сингари банкнинг пул сақлаш омборида (алоҳида) бут сақланиши лозим".


16. 269-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"94500 - "Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар" баланс ҳисобварақларида юритилаётган кредитлар таъминоти сифатида қабул қилинган қимматли қоғозлар, кафолат ва кафилликлар ёки гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар, гаров шартномалари банкларнинг пул сақлаш омборларида ўз номинал қийматлари бўйича сақланади ҳамда мазкур Йўриқноманинг 40-иловасида келтирилган 120-шаклдаги китобда ҳисобга олиниши лозим".


17. Қуйидаги мазмундаги 271-1-банд билан тўлдирилсин:

"271-1. Банк (банк филиали) кассасидаги Марказий банкка топширилиши лозим бўлган нақд пуллар жўнатилмаган тақдирда, пуллар тўлиқ боғламларда ёки тўлиқ танга солинган қопларда 10198 - "Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси" ҳисобварағига кирим қилинади. Ушбу нақд пуллар айланма касса ва нақд пуллар захираси қолдиқларидан алоҳида сақланиши ҳамда ушбу Йўриқноманинг 51-иловасида келтирилган 141А-шаклдаги китобда ҳисобга олиниши лозим.

Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг тегишли фармойишига асосан 10198 - "Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захираси" ҳисобварағидан белгиланган тартибда нақд пулларни чиқим қилишга рухсат этилади".


18. 272-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) айланма кассадаги, нақд пуллар захирасидаги ва Марказий банкка топшириладиган нақд пуллар захирасидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар тегишли бухгалтерия ҳисоби маълумотларига ҳамда 120, 141 ва 141А-шаклдаги китобларда кўрсатилган қолдиқларга мос келишини".


19. 274-банднинг биринчи хатбошисидаги "120, 141 ва 121-шаклдаги" деган сўзлар "120, 121, 141 ва 141А-шаклдаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


20. 311-банднинг биринчи хатбошисидаги "120, 121 ва 141-шаклдаги" деган сўзлар "120, 121, 141 ва 141А-шаклдаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. 319-банддаги "тижорат банкининг" деган сўзлар "банк (банк филиали)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


22. 325-бандда:

биринчи хатбошидаги "Тижорат банклари" деган сўзлар "Банк (банк филиали)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Банк (банк филиали) томонидан банк биносида ва биносидан ташқарида ташкил этилган ҳамда қандай номланишидан қатъи назар, банк амалиёт кунига уланган барча омонат (жамғарма) кассалари ва минибанк кассалари, турли коммунал ва бошқа тўловларни қабул қилувчи кассалар, пул ўтказмалари шохобчалари (кейинги ўринларда банкдан ташқарида жойлашган операцион кассалар деб юритилади) учун ушбу бобдаги талаблар бир хил тартибда қўлланилади (хўжалик юритувчи субъектлар ҳузуридаги банкнинг махсус кассалари бундан мустасно). Валюта айирбошлаш шохобчалари (кассалари) биноларига талаблар ва иш тартиби "Айирбошлаш шохобчаси тўғрисида"ги низомга (рўйхат рақами 2183, 2011 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 3-сон, 28-модда) мувофиқ белгиланади".


23. 326-банддаги "Тижорат банклари" деган сўзлар "Банклар (банк филиаллари)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. 327-бандда:

биринчи хатбошидаги "Тижорат банклари ва улар филиалларининг" деган сўзлар "Банк (банк филиали)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "турли хил давлат божлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда инкассация хизмати йўналиши ўзлари жойлашган туман ёки туманларга бўлинмаган шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқишларига рухсат этилмайди.

Туманларга бўлинган шаҳар ҳудудида фаолият юритаётган банклар (банк филиали) томонидан банкдан ташқарида жойлашган операцион кассалар мазкур Йўриқноманинг 331-банди талабларига мувофиқ ташкил этилиши мумкин. Ушбу кассаларга тушган нақд пул тушумлари уларни ташкил этган банк (банк филиали) кассаларига инкассация хизмати орқали топширилиши шарт".


25. 330-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"330. Банкдан ташқарида жойлашган операцион касса банклар (банк филиаллари)ни ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари томонидан қўриқлашни ташкил этиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат талаблари асосида жиҳозланган бўлиши шарт.

Банкдан ташқарида жойлашган операцион кассалар хоналари банк (банк филиали) ва ички ишлар идоралари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари ўртасида тузилган шартнома асосида:

қўриқлаш, ёнғиндан ва хавфдан огоҳлантирувчи сигнализация воситалари билан жиҳозланади;

иш вақти (8 соат) давомида битта қўриқлаш хизмати ходими ёрдамида қўриқланади;

қўриқлаш, ёнғиндан ва хавфдан огоҳлантирувчи сигнализация воситаларидан юбориладиган "Ташвиш" хабари бўйича Техник қўриқлаш пункти (ТҚП) томонидан тезкор гуруҳ ёрдамида муҳофаза қилинади".


26. 333-банддаги "Тижорат банкларининг" деган сўзлар "Банклар (банк филиаллари)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


27. 335-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"335. Банкдан ташқарида жойлашган операцион кассаларда нақд пулларни омонатларга қабул қилиш, улар бўйича фоизлар тўлаш ҳамда омонатни қайтариш "Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома (рўйхат рақами 2205, 2011 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 9-сон, 97-модда) талабларига мувофиқ амалга оширилади".


28. 336-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда банк (банк филиали) инкассация хизмати билан тузилган шартнома асосида банкдан ташқарида жойлашган операцион кассаларни зарур миқдорда мадад пули билан таъминлайди. Банк амалиёт куни якунланганидан сўнг, операцион кассада мавжуд бўлган миллий ва чет эл валюталаридаги нақд пул қолдиқлари ҳамда бошқа қимматликлар тегишли банк (банк филиали) кассасига инкассация хизмати орқали топширилиши шарт";

учинчи хатбошидаги "кассасида" деган сўз "кассада" деган сўз билан алмаштирилсин.


29. 340-банднинг биринчи хатбошиси "касса" деган сўздан кейин "(жамғарма)" деган сўз билан тўлдирилсин.


30. 343-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки" деган сўзлар "Марказий банк" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Пул тушумини инкассация қилиш ва қимматликларни ташиш Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан келишган ҳолда Марказий банк томонидан тасдиқланган йўриқнома асосида инкассация хизмати томонидан махсус чироқли (маёқча) ва товушли сигнал (сирена)лар ҳамда радиоалоқа воситалари билан жиҳозланган ва ташқи қисмлари рангли-график схема асосида бўялиб, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларида махсус тезкор (оператив) автомашина сифатида рўйхатга қўйилган автомашиналар ёрдамида амалга оширилади".


31. 349-банд "инкассация бирлашмаси" деган сўзлардан кейин "ва унинг ҳудудий инкассация бошқармалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


32. 350-банднинг учинчи хатбошисидан "тижорат" деган сўз чиқариб ташлансин.


33. 352-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Хўжалик юритувчи субъект инкассация хизмати билан шартнома тузиш учун нақд пул тушумини топшириш шохобчаси жойлашган манзилини тасдиқловчи ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар нусхасини шартнома тузиш ҳақидаги аризага илова қилган ҳолда инкассация хизматига тақдим этади".


34. 355-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


35. Қуйидаги мазмундаги 355-1-банд билан тўлдирилсин:

"355-1. 100 та ва ундан кўпроқ турғун савдо шохобчалари ва савдо ўринлари мавжуд бўлган бозорларда (ҳафтада бир кун ишлайдиган бозор ва мол бозорларидан ташқари) ва савдо мажмуаларида хўжалик юритувчи субъектларнинг кунлик нақд пул тушумларини қабул қилиш учун инкассация пунктлари ташкил этилиши мумкин. Инкассация пункти жойлашган хона эшиклари ички томондан қулфланиши лозим. Инкассация пункти нақд пул тушумлари солиниб, пломбаланган халталарни (пломба намуналари билан таққослаб) мижозлардан қабул қилиб олиши учун инкассация бўлими бошлиғи ва касса мудири томонидан тасдиқланган пломба намуналари билан таъминланган бўлиши шарт. Инкассаторлар хўжалик юритувчи субъектлардан нақд пуллар солинган халталарни қабул қилиб олишлари учун инкассация пункти хонаси тўсиқ (барьер) билан ажратилган бўлиши лозим.

Инкассация пункти инкассаторлари хўжалик юритувчи субъектлардан инкассация халталарини мазкур Йўриқноманинг XIX боби талабларига асосан қабул қилади".


36. 358-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инкассация бўлими бошлиғи ўринбосари (навбатчи инкассатор) пул тушумини йиғиш учун инкассаторларга йўналишга чиқишларидан аввал 172-шаклдаги китобга имзо қўйдирган ҳолда; йиғувчи инкассаторга - бир йил муддатга бериладиган 173-шаклдаги ишончнома (33-илова), 107-шаклдаги ташриф варақлари (32-илова), инкассация бўлимининг йўналиш рақами кўрсатилган муҳрни; бригада бошлиғига Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси гувоҳномасини, йўналишга бериладиган ташриф варақлари ва бўш халталар сони ҳақидаги маълумотномани (8-илова) топширади".


37. 359-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пломбирлар, муҳрлар, штамплар ва калитлар ҳисобини юритиш ва улар ҳаракатини қайд этиш дафтари (27-илова) ҳамда Пул тушумини инкассация қилишда ташриф варағи, халта, муҳр ва ишонч қоғозларининг ҳисобини юритиш китоби (34-илова) рақамланиши, тикилиши ва ҳудудий инкассация бошқармасининг муҳри билан тасдиқланиши лозим".


38. 372-банднинг иккинчи хатбошисидаги "сурғучли муҳрларни" ва "сурғучли муҳрлари" деган сўзлар тегишлича "пломбираторларни" ва "пломбираторлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


39. 373-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инкассаторлар инкассация қилинган пул тушуми билан бирга ташриф варақлари ва юк хатларини, шунингдек ишончнома ва йўналиш рақами кўрсатилган муҳрни сейфларда сақлашлари шарт".


40. 378-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инкассаторлардан бири бошлиқ этиб тайинланади ва у бригада (гуруҳ)нинг қимматликларни ташишга доир барча ишларини ташкил этади. Бригада бошлиғига бир марталик, унинг фамилияси, исми, отасининг исми, имзо намунаси қайд этилган ва бригада таркибига кирувчи барча инкассаторларнинг фамилиялари ёзилган ҳамда исмлари, отасининг исмлари бош ҳарфлари кўрсатилган ҳамда инкассация бошқармаси бошлиғи ва бош бухгалтерининг имзолари қўйилиб, муҳр билан тасдиқланган ҳамда мазкур Йўриқноманинг 38-иловасида келтирилган 179-шаклдаги ишончнома берилади".


41. 394-банддаги "омбор эшиги" деган сўзлар "махсус автомашина юкхонаси эшиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


42. 414-бандда:

"а" кичик банддаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг" деган сўзлар "Марказий банкнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) қабул қилинмаган (топширилмаган) пулли ва бўш халта (қоп)ларга касса ҳужжатларини тўлдириш".


43. 18-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


44. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ мазмундаги 50 ва 51-иловалар билан тўлдирилсин.





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



Тижорат банкларида касса ишини ташкил

этиш, инкассация ва қимматликларни

ташишга доир йўриқномага

18-ИЛОВА



________________________________ инкассация

бўлими инкассаторлари орқали пул тушумларини

топширувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

номи


Фаолият

тури


Манзили

ва теле-

фон

рақами


Бириктирилган

халталар


Шартнома

рақами


Шартнома

тузилган

сана


Шартнома бекор

қилинган

сана


сони


халта

рақами


1


2

3

4

5

6

7

8

9

       

     









      

     









       

      









      










    

     









     

       









      

     









     

     









     

       









     

    









Бошланди 20___ йил "___" _________________


Якунланди 20___ йил "___" _________________






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА


Тижорат банкларида касса ишини ташкил

этиш, инкассация ва қимматликларни

ташишга доир йўриқномага

50-ИЛОВА





























ХАБАРНОМА






























(тўлов олувчи давлат солиқ инспекцияси номи)






























Банк муассасаси











































Тўлов олувчининг ҳ









































Банк коди













































Солиқ тўловчининг манзили



































Кассир


СТИР










  ДСИдаги ШҲВ























































(фамилияси, исми ва отасининг исми)






























Солиқ

тури

Ўтган

йилдан қарзи

Жорий

йил тўлови

Устама

жарима

Жами нақд

пул миқдори

































сўм

тийин






(сумма сўз билан)






























Тўловчининг имзоси








Сана























































ПАТТА






























(тўлов олувчи давлат солиқ инспекцияси номи)






























Банк муассасаси











































Тўлов олувчининг ҳ









































Банк коди













































Солиқ тўловчининг манзили



































Кассир


СТИР










  ДСИдаги ШҲВ























































(фамилияси, исми ва отасининг исми)






























Солиқ

тури

Ўтган

йилдан қарзи

Жорий

йил тўлови

Устама

жарима

Жами нақд

пул миқдори

































сўм

тийин






(сумма сўз билан)






























Тўловчининг имзоси








Сана



       





























КИРИМ ОРДЕРИ






























(тўлов олувчи давлат солиқ инспекцияси номи)






























Банк муассасаси











































Тўлов олувчининг ҳ









































Банк коди













































Солиқ тўловчининг манзили



































Кассир


СТИР










  ДСИдаги ШҲВ























































(фамилияси, исми ва отасининг исми)






























Солиқ

тури

Ўтган

йилдан қарзи

Жорий

йил тўлови

Устама

жарима

Жами нақд

пул миқдори

































сўм

тийин






(сумма сўз билан)






























Тўловчининг имзоси








Сана



























           





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА


Тижорат банкларида касса ишини ташкил

этиш, инкассация ва қимматликларни

ташишга доир йўриқномага

51-ИЛОВА



141А-шакл


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ

                   

(банк номи)

10198 - ҲИСОБВАРАҒИ БЎЙИЧА

МАРКАЗИЙ БАНККА ТОПШИРИЛАДИГАН НАҚД

ПУЛЛАР ЗАХИРАСИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

К И Т О Б И




20___ йил "____" ___________ да бошланди


20___ йил "____" ___________ да тугатилди



Ушбу китобга ёзувлар унинг тўлгунига қадар киритилади


______________ ойи



_____ га

қолдиқ


_____ га

қолдиқ


_____ га

қолдиқ


Тўловга яроқли пуллар





1 сўм





3 сўм





5 сўм





10 сўм





25 сўм





50 сўм





100 сўм





200 сўм





500 сўм





1000 сўм





Жами:





Эскирган пуллар





1 сўм





3 сўм





5 сўм





10 сўм





25 сўм





50 сўм





100 сўм





200 сўм





500 сўм





1000 сўм





Жами:





Тўловга яроқли

металл тангалар





1 тийин





3 тийин





5 тийин





10 тийин





20 тийин





50 тийин





1 сўм





5 сўм





10 сўм





25 сўм





50 сўм





100 сўм





Жами:





Нуқсонли металл тангалар





1 тийин





3 тийин





5 тийин





10 тийин





20 тийин





50 тийин





1 сўм





5 сўм





10 сўм





25 сўм





50 сўм





100 сўм





Жами:





Ҳаммаси бўлиб:





Бошқарувчи


И

м

з

о

л

а

р



И

м

з

о

л

а

р



И

м

з

о

л

а

р



Бош бухгалтер





Касса мудири





(китобнинг охирги варағи)




ТАСДИҚЛОВЧИ ЁЗУВ



Ушбу китобда рақамланган ва ипдан ўтказилган жами

_________________________________ варақлар мавжуд

(сони сўз билан ёзилади)


_______________-рақамдан _____________-рақамгача




Бошқарувчи __________________________


Бош бухгалтер __________________________


Касса мудири __________________________



20____ йил "___" ________________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 29-сон, 310-модда
















































Время: 0.0263
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск