Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси банкларида пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги Йўриқнома (Янги таҳрир) (АВ томонидан 08.07.2002 й. 1156-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 25.05.2002 й. 14/7-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 8 июлда 1156-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2002 йил 25 май 14/7-сон билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси банкларида

пул муомаласига доир ишларни

ташкил этиш тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


(Янги таҳрири)


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, банклар томонидан нақд пул муомаласи бўйича ишларни ташкил этиш тартибини белгилаб беради.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул белгиларини муомалага банкнот ва тангалар кўринишида чиқариш борасида мутлақ ҳуқуққа эга.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки монетар сиёсатнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқади. Муомалага чиқарилмаган пул белгиларини сақлаш мақсадида Марказий банк Резерв фондларини ташкил этади ва улар бўйича пул маблағларининг банкнот ва тангалар кўринишидаги қолдиғи лимитларини белгилайди. Марказий банк банклар учун оборот ва операция кассаларининг қолдиқ лимитларини ўрнатади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, унинг ҳудудий Бош бошқармалари (кейинги матнда МБ ХББ) ва банклар тегишли ҳудудлар бўйича касса оборотларини хомчўт (прогноз) қилиш, нақд пул муомаласи ҳолати ва пул-кредит муносабатлари таҳлилини амалга оширадилар.



2-§. НАҚД ПУЛ АЙЛАНМАСИНИ

ХОМЧЎТ (ПРОГНОЗ) ҚИЛИШ

3. Ўзбекистон Республикасида нақд пул айланмасини хомчўт қилиш республикадаги банклар касса оборотлари хомчўтини тузиш йўли билан амалга оширилади.

4. Республикадаги банклар касса оборотларининг хомчўти республиканинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг тахмин қилинаётган ҳисоб-китоблари ҳамда республика бюджети кўрсаткичлари асосида тузилиб, банклар кассаларига тушадиган нақд пул тушумининг миқдори ва манбаларини, банклар кассаларидан бериладиган нақд пул миқдори ва уларнинг аниқ мақсадга йўналтирилишини, чорак учун ойларга бўлинган ҳолда нақд пул чиқариш ёки уларни муомаладан олиш миқдорини белгилайди.

Мижозларга касса хизматини кўрсатмайдиган банклар ўз мижозлари бўйича касса обороти хомчўтини тузадилар ва уни мижозга касса хизматини кўрсатадиган банкка мазкур банк томонидан белгиланган муддатда тақдим этадилар.

Касса оборотлари хомчўтини тузиш вақтида банклар мўлжалланаётган натижани (муомалага пул чиқариш ёки уни муомаладан олиш) пухта таҳлил қилишлари ҳамда ана шу таҳлил асосида эмиссияни қисқартириш ёки муомаладан пул олишни кўпайтиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишлари зарур.


5. Касса оборотлари хомчўти қуйидаги тушум манбалари ва нақд пул бериш йўналишлари бўйича тузилади:

Кирим

Рамзлар рақами

Савдо тушуми халқ истеъмол товарларини қайси каналлардан сотилишидан қатъий назар

02

Темирйўл, сув ва ҳаво транспорти тушумлари

05

Маҳаллий транспорт тушумлари

06

Тураржой ҳақи ва коммунал хизматлар учун тўловлардан тушумлари

08

Томошагоҳлардан тушган тушумлар

09

Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари тушумлари

11

Солиқлар, йиғимлар, бож ва бошқа мажбурий тўловлардан тушган тушумлар

12

Қишлоқ хўжалиги субъектлари фаолиятидан тушган тушумлар

13

Омонатларга тушган тушумлар

16

Почта алоқаси корхоналаридан тушган нақд пуллар

17

Микрокредитларнинг қайтарилиши

29

Бошқа тушумлар

32

Кирим бўйича жами

0

Чиқимнинг киримдан ошиб кетиши


Чиқим

Рамзлар рақами

Иш ҳақига (шу жумладан, стипендиялар, хизмат сафари харажатларига) берилган нақд пуллар

40

Нефт маҳсулотлари сотиб олиш учун берилган нақд пуллар

43

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган нақд пуллар

46

Қишлоқ хўжалиги фаолияти субъектларига берилган нақд пуллар

47

Пенсия, нафақа, ва суғурта тўловлари учун берилган нақд пуллар

50

Индексация килинган омонатларни тўлаш учун берилган нақд пуллар

51

Бошқа мақсадларга берилган нақд пуллар

53

Микрокредитларга берилган нақд пуллар

54

Омонатларни қайтариш учун берилган нақд пуллар

55

Почта алоқаси корхоналарига берилган мадад пуллар

59

Чиқим бўйича жами харажатлар

0

Киримнинг чиқимдан ортиқ бўлиши


6. Банклар касса оборотларининг чораклик хомчўтини тузиш учун банкда талаб қилиб олунгунча депозит ҳисобварақларига эга бўлган ташкилотлардан касса буюртмаларини оладилар.


7. Банклар ҳар бир чоракнинг бошланишидан 60 кун олдин асосий талаб қилиб олгунча депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатилаётган ташкилотлардан 1-иловадаги шакл бўйича, тайёрлов ташкилотларидан 2-иловадаги шакл бўйича касса буюртмаларини оладилар.

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Республика Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг ҳарбий қисмлари ва ташкилотлари (савдо ва томоша ташкилотлари бундан мустасно) банкларга хомчўт қилинаётган чоракда тушадиган ҳамда бериладиган нақд пулларнинг умумий суммаларига доир маълумотларни маълум қиладилар. Банклар бу суммаларни касса оборотлари тахминига "Бошқа тушумлар" ва "Иш ҳақига берилган пуллар" моддалари бўйича киритадилар.

Касса оборотлари тушум манбалари ва чиқим таркиби бўйича 3-иловадаги шаклга мувофиқ қайднома жамланади.


8. Банклар қуйидагиларга алоҳида эътибор берган ҳолда, ташкилотлардан олинган касса буюртмаларини кўриб чиқадилар:

ташкилотлар фаолиятларининг хомчўт (прогноз) ҳисоб-китобларидан келиб чиққан ҳолда уларнинг кассаларига тушадиган пулларнинг тўлиқ ҳисобга олиниши;

пул тушумларини кўпайтириш ҳамда пул маблағларини сарфлашни тежаш имкониятлари.

Банклар ташкилотлардан олинган касса буюртмасини кўриб чиқиш натажалари бўйича зарур бўлса, мижоз билан келишган ҳолда, уларга аниқликлар киритадилар.


9. Банклар ҳар бир чоракка мўлжалланган касса оборотлари хомчўтини ойма-ой тақсимлаб чиқадилар. Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:

ҳар бир ойдаги кунлар сони ва бошқа хусусиятлари;

чакана товар айланмаси, иш ҳақи фондлари ҳажмининг ойлар бўйича ўзгариб туриши мумкинлиги (саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилишнинг айрим тармоқларида ишларнинг мавсумий бўлиши, байрамларнинг таъсири, ишчи ва хизматчиларнинг оммавий равишда меҳнат таътилига чиқадиган вақти ва шунга ўхшаш ҳолатлардан келиб чиқиб);

аҳолининг солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатлари;

жойларда касса ресурсларини кўпайтириш ҳамда маблағларни сарфлашни тежаш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар.


10. МБ ХББ бўйича касса оборотлари хомчўтни ишлаб чиқишда банклар тақдим этган касса оборотлари хомчўти лойиҳаларидан, ўтган даврларда ҳақиқатда амалга оширилган касса оборотлари ҳақидаги ҳисобот маълумотлари динамикасидан фойдаланади.


11. Тижорат банклари филиаллари касса оборотларининг хомчўтини МБ ХББга, улар эса Марказий банкка тақдим этадилар.

Банк филиаллари касса оборотларининг тахминини МБ ХББ га телеграф орқали минг сўмда, МБ ХББ Марказий банкка миллион сўмда жўнатадилар.

Чораклик касса оборотларининг хомчўти билан биргаликда почта орқали унга тушунтириш хати жўнатилади.

Хат қисқа бўлиши керак, унда касса оборотларининг тўлиқ асосланган хомчўти ҳамда ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўзгаришларга тушунтиришлар берилади.

Тижорат банклари филиалларининг МБ ХББга ва уларнинг Марказий банкка касса оборотларининг хомчўтини тақдим этадиган муддатлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.


12. Нақд пул муомаласини ташкил қилиш чораларини, шунингдек, ҳудудлардаги касса-ҳисоб марказларининг заҳира фондларига нақд пул олиб келиниши хомчўти ишлаб чиқилишида, эмиссия (муомаладан олиш) кўрсаткичларини хомчўт ҳисоб-китоблари ҳисобга олинади.

Келгуси чорак учун нақд пул эмиссияси (муомаладан олиш) хомчўтини ойма-ой тақсимланган ҳолда МБ ҲББ га етказилади.

Шунга мувофиқ МБ ҲББ ойма-ой тақсимланган нақд пул эмиссияси (муомаладан олиш) параметрларини олган кундан бошлаб, тўрт иш куни мобайнида банк филиалларига етказади.


3-§. ПУЛ МУОМАЛАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР


13. Республика банклари фаолияти пул муомаласини барқарор сақлаб туришга ҳамда миллий валютанинг барқарорлигини таъминлашга йўналтирилади.


14. Банклар пул муомаласининг ҳолатини муттасил ўрганадилар ва таҳлил қиладилар ҳамда уни мустаҳкамлаш учун амалий чоралар кўрадилар, ташкилотлар ва жисмоний шахсарнинг нақд пулга бўлган эҳтиёжлари узлуксиз қондирилиб туришини таъминлайдилар.


15. Банклар статистик органларидан олинган статистик маълумотларга асосан:

халқ истеъмол молларининг умумий ҳажми, турлари бўйича ишлаб чиқарилиши, чиқарилаётган маҳсулотлар аҳоли талабларига мос бўлиши борасида доимий мониторинг олиб борадилар, тайёр саноат маҳсулотларининг қолдиғини, савдонинг аҳволи ва товар захираларининг ҳолатини, товар айланмасининг мўлжалдаги ҳажмининг бажарилишини таҳлил қиладилар;

савдодаги ҳолатни, чакана товар обороти тузилишини,чакана савдо тармоғидаги товар захиралари таркибини, аҳолининг товарлар ва хизматларга бўлган эҳтиёжи қандай қондирилаётганини ўрганадилар ҳамда ана шу ўрганиш натижаларидан аҳолининг тўловга қобил талабини қондиришни яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишда фойдаланадилар;

аҳолига пуллик хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар бўйича мониторинг олиб борадилар, кўрсатилган хизматлар ҳажмини тушган пуллар билан мунтазам таққослаб борадилар.


16. Банклар:

аҳолининг бўш пул маблағларини омонатларга жалб этишга, жисмоний шахсларнинг пул даромадларини нақд пулсиз тартибда омонатларга ўтказилишини кенгайтиришга, товарлар ва хизматлар учун нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантиришга қаратилган чоралар кўрадилар;

нақд пул оборотини ташкил этади, ташкилотларга тушган пул тушумларини топшириш тартиби ва муддатларини, тушумдан пул сарфлаш меъёрларини ҳамда уларнинг кассалардаги қолдиқ пуллар лимитини белгилаб беради. Бунда нақд пулларнинг тезлик билан тушиб туришини таъминлашни, пулнинг қарши оборотларига йўл қўймасликни назарда тутадилар;

пул тушумларининг банк кассаларига ўз вақтида ва тўлиқ тушиши, ташкилотлар томонидан юридик шахсларнинг касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига (1998 йил 17 декабрда 565-сон билан рўйхатдан ўтказилган) риоя қилиши устидан мониторинг олиб борадилар;

ташкилотларда иш ҳақи тўлашнинг белгиланган муддатларига риоя этилиши мониторингини амалга оширадилар;

ҳақиқатда тушган тушумлар ва берилган нақд пулларнинг касса оборотлари тахминидан фарқ қилиш сабабларини аниқлайдилар ҳамда нақд пул тушумларининг кўпайишини ва пул маблағларининг ўта тежамкорлик билан сарфланишини таъминлаш чораларини кўрадилар.


17. Банклар пул муомаласининг ҳолатини ҳамда бу холатни тавсифловчи кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосида тегишли идоралар билан биргаликда пул муомаласини барқарорлаштириш, ташкилотларнинг нақд пулга бўлган эҳтиёжларини узлуксиз қондиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиб, жойлардаги давлат бошқарув органлари муҳокамасига қўядилар.


18. МБ ХББ зиммасига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида пул муомаласини ташкил этиш, тижорат банкларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинги юклатилади.

МБ ХББ:

тегишли ҳудудда пул муомаласини ташкил этадилар ва амалга оширадилар;

пул муомаласининг аҳволини, на

...
Время: 0.0395
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск