Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Тижорат банклари томонидан тайёрлов ташкилотларига нақд пул бериш ва улардан аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.05.2000 й. 195-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 19 майдаги

195-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан тайёрлов ташкилотларига

нақд пул бериш ва улардан аҳолидан, деҳқон ва фермер

хўжаликларидан харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармонини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган ва бевосита ишлаб чиқарувчилардан - аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан (кейинги ўринларда - Маҳсулот етказиб берувчилар деб аталади) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотларга (кейинги ўринларда - Тайёрловчи деб аталади) нақд пул бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомнинг амал қилиши:

Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларга;

харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бевосита тайёрлаш, сақлаш, транспортда ташиш ёки қайта ишлаш учун зарур моддий-техник базасига эга бўлмаган ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш жараёнида фақат воситачилик функцияларини амалга оширувчи корхоналарга (топшириқ шартномалари ёки воситачилик шартномалари бўйича);

тайёрлов фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларга;

қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ва бошқа корхоналардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишга (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари);

пахта хом ашёси, тамаки барги, каноп, пилла харид қилишга, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун белгиланган ҳажмларда дон (шу жумладан шоли) етказиб беришга;

кредит маблағлари ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишга;

кейинчалик бартер шартларида сотишга, шунингдек кейинчалик улгуржи қайта сотувчи истеъмолчиларга сотишга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишга жорий этилмайди.



II. НАҚД МАБЛАҒЛАР ОЛИШ

УЧУН БУЮРТМАНОМАЛАР БЕРИШ


3. Тайёрлов фаолияти учун нақд маблағлар олишни хоҳловчи Тайёрловчи календарь йилда бир марта хизмат кўрсатувчи тижорат банкига белгиланган тартибда тасдиқланган ҳамда сақлаш, сотиш ва қайта ишлашнинг тегишли қувватлари кўрсатилган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш, уларни сотиш ёки саноат йўли билан қайта ишлаш учун ўз моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар тақдим этиши керак. Тайёрловчи томонидан сақлаш ва қайта ишлаш майдонларидан ижара шартларида фойдаланилган тақдирда ижара шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.

4. Тайёрловчи режалаштирилаётган чорак бошланишидан 60 кун олдин хизмат кўрсатувчи банкка харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун Маҳсулот етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилишга нақд пулга бўлган эҳтиёжнинг белгиланган шаклдаги касса буюртманомасини тақдим этади (2000 йилда III чоракка буюртманома 1 июндан кечикмай берилади).

5. Касса буюртманомасига Маҳсулот етказиб берувчилар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш юзасидан тузилган шартномалар нусхалари илова қилинади. Тайёрловчи билан Маҳсулот етказиб берувчи -юридик шахс ўртасидаги шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади. Тайёрловчи билан Маҳсулот етказиб берувчи - жисмоний шахс ўртасидаги шартнома оддий ёзма шаклда тузилади (мазкур Низомга 1-илова).

6. Буюртманомада акс эттирилган нақд пулга бўлган эҳтиёж миқдори тузилган шартномаларда назарда тутилган нархларга ва етказиб бериш муддатларига мувофиқ харид қилинадиган маҳсулот ҳажмига мувофиқ бўлиши, шунингдек унда;

ўзининг чакана савдо шохобчаси оркали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотувчи Тайёрловчиларнинг маҳсулотни сақлашнинг мавжуд шарт-шароитлари ва муддатларини ҳисобга олган ҳолда уни сақлаш ва сотиш имконияти;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кейинчалик қайта ишловчи Тайёрловчиларнинг буюртма берилган даврга қайта ишлашнинг ишлаб чиқариш қувватлари ва ишлаб чиқариш дастури мавжудлиги;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кейинчалик улгуржи қайта сотмайдиган бошқа истеъмолчиларга (давлат таъминоти муассасалари, махсус истеъмолчилар, қайта ишловчи корхоналар, умумий овқатланиш ва чакана савдо корхоналари ва ҳоказолар) улгуржи сотиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Тайёрловчи Тайёрловчиларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишга улар билан тузилган шартномалар ҳажмлари ҳисобга олиниши керак.



III. НАҚД ПУЛ БЕРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


7. Тайёрловчига нақд пул Тайёрловчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидаги маблағлари доирасида берилади.

8. Йил чораги давомида Тайёрловчига нақд пул пулга етти кунлик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдордаги дастлабки аванс берилган ҳолда ҳар бир етти иш кунида қисмларга бўлиб берилади. Кейинчалик келгуси етти кунлик муддатга тузилган шартномаларга мувофиқ миқдорда берилади.

9. Тайёрловчи кўрсатиб ўтилган маблағларни олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка белгиланган тартибда талаб қилинадиган суммага пул чеки, шунингдек илгари олинган нақд пулдан фойдаланилганлигини тасдиқловчи қабул қилиш квитанциялари реестрини (мазкур Низомга 2-илова) тақдим этади.

Тайёрловчи илгари олинган нақд пулдан фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаган тақдирда банк уларни бундан кейин боришни тўхтатиб қўяди.

10. Олинган пулнинг етти иш куни мобайнида сарфланмаган қисми ҳар гал ёхуд Тайёрловчи томонидан навбатдаги етти кунлик муддат тамом бўлгандан кейинги кунда унинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш учун хизмат кўрсатувчи банкка қайтарилиши керак ёхуд касса буюртманомасига мувофиқ навбатдаги етти кунлик муддатга нақд пул беришда ҳисобга олинади.

11. Тайёрловчи Маҳсулот етказиб берувчи билан топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун уни қабул қилиб олиш пайтида ўзининг кассасидан нақд пул бериш йўли билан ёки Тайёрловчининг нақд пулларни ҳисобот бериш шарти билан олувчи масъул шахси оркали ҳисоб-китоб қилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш квитанция билан расмийлаштирилади (мазкур Низомга 3, 4, 5-иловаларга мувофиқ шакл бўйича).

12. Тайёрловчи томонидан касса операциялари юритилиши, касса биноси ва нақд пулларни сақлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.



IV. НАҚД ПУЛДАН МАҚСАДЛИ

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


13. Тайёрловчи ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай хизмат кўрсатувчи тижорат банкига:

нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўзининг чакана савдо шохобчаси оркали сотилганда, шунингдек ўз умумий овқатланиш корхоналарида мустақил равишда қайта ишланганда - нақд пулга сотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини;

нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бошқа истеъмолчилар билан тузилган шартномаларга мувофиқ уларга сотилганда - нақдинасиз сотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини;

нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Тайёрловчининг ўзи томонидан ўзининг ёки ижарага олинган омборхоналарда мавсумий сақлашга ғамлаб қўйилиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлиши ва бузилиши муносабати билан ўтувчи заҳира ҳажмида истеъмолчиларга сотилмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг қолдиқ ҳажмини тасдиқловчи, раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган маълумотномани тақдим этади.

Тайёрловчи маълумотномага хом ашё харид қилишга нақд пул сарфланиши тўғрисидаги текширилмаган касса ҳисоботлари маълумотлари киритилганлиги учун жавоб беради.

14. Тижорат банклари ҳар чоракда Тайёрловчи томонидан тақдим этилган далолатномаларни, шунингдек Тайёрловчининг ҳисоб рақамига улар томонидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотилганлиги учун пул тушишини таҳлил қиладилар.

15. Таҳлил натижасида тижорат банки Тайёрловчига:

харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан хўжасизлик билан фойдаланиш натижасида уларнинг нобуд бўлиши ёки бузилиши аниқланганда - навбатдаги чоракка;

Тайёрловчи томонидан сотилган маҳсулотлар ҳажмининг 20 фоизидан ортиқ миқдорда тушум тушмаслиги ҳоллари аниқланганда - жорий чоракда нақд пул беришни камайтириши мумкин.

Тижорат банклари сотилган маҳсулотлар қийматининг 50 фоизидан ортиқ миқдорда тушум тушмаган тақдирда нақд пул беришни тўхтатиб қўйишга ҳақлидир.

16. Белгиланган тартибда амалга ошириладиган режали текширишлар чоғида солиқ органлари ва хизмат кўрсатувчи банклар Тайёрловчи томонидан банкка нақд пул бериш учун тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилигини бухгалтерия ҳисоботи маълумотларини, қабул қилиш квитанцияларини (харид ведомостлари, маҳсулотнинг омборга кирим қилинишига доир юкхатлари) ва касса ҳужжатларини ўрганиб чиқиш йўли билан текширадилар.

Агар жойнинг ўзида текшириш оркали нақд пулдан белгиланган мақсадларда фойдаланилмаганлиги, ҳисобга олиш ўз ҳолига ташлаб кўйилганлиги ва бошқа қоида бузишлар аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган жазолар билан биргаликда аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар нақд пул бериш тўхтатилади.

Зарур бўлганда материаллар айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликларга тортиш учун солиқ ва (ёки) ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилади.



V. БЕРИЛГАН НАҚД ПУЛНИНГ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА

ҲИСОБГА ОЛИНИШИ ВА УЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ


17. Тижорат банкларида нақд пул бериш банкларнинг 1312- ойлик шакл бўйича касса айланмалари тўғрисидаги статистика ҳисоботи тузиш тартиби ҳақидаги кўрсатмаларга мувофиқ 46-"Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти тайёрлашга ва харид қилишга бериш" сатрида акс эттирилади.






Тижорат банклари томонидан тайёрлов

ташкилотларига нақд пул бериш ва улардан

аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан

харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга

1-илова



Тайёрловчи билан маҳсулот етказиб берувчи -жисмоний шахс ўртасида тузиладиган шартноманинг намунавий шакли


__________________________________________________ни тайёрлаш ва

(етказиб бериладиган маҳсулот номи)


етказиб бериш учун ___________


ШАРТНОМА


______________                                                      _______________________

         (сана)                                                                         (шаҳар, шаҳарча)


1.______________________________________________________________

(маҳсулот етиштирувчининг Ф.И.О.)

(кейинги ўринларда - "Етиштирувчи" деб аталади) бир томондан,

________________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми)

________________________________________________________________

(тайёрловчининг номи)

(кейинги ўринларда - "Тайёрловчи" деб аталади) иккинчи томондан, қуйидагилар тўгрисида мазкур шартномани туздилар:


2. ШАРТНОМАНИНГ МАҚСАДИ


2.1. Маҳсулот етиштирувчи мазкур шартноманинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган ўзи етиштирган маҳсулотни етказиб бериш, тайёрловчи эса уни кабул қилиб олиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини олади.


3. МАҲСУЛОТ НАРХИ, ТУРИ, МИҚДОРИ, АССОРТИМЕНТИ,

СИФАТИ ВА УНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ МУДДАТЛАРИ

Т/р

Маҳсулот номи

Ўлчов

бирлиги

Миқдори

Нархи

Суммаси

Ассортименти ва сифати

Муддати








4. ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


4.1. Ўзаро ҳисоб-китоблар қонунчилик билан белгиланган тартибда нақд пулда амалга оширилади.


5. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


5.1. Маҳсулот етиштирувчи:

Махсулотни етиштириш ва уни мазкур шартноманинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган миқдорда, сифатда, муддатларда ва парклар бўйича Тайёрловчига бериш мажбуриятини олади.

5.2. Маҳсулот тайёрловчи;

маҳсулотни Маҳсулот етиштирувчидан кабул қилиб олиш ва тезлик билан нақд пулда ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.


6. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


6.1. Томонлар "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-32-моддаларига мувофиқ мажбуриятларни бажармаганлик ёки уларни зарур даражада бажармаганлик учун жавоб берадилар.


7. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


7.1. Мазкур шартномани бажаришда пайдо бўлиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликларни имкониятга қараб Томонлар музокаралар йўли билан ҳал этадилар.

7.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмаган ҳолларда Томонлар суд органларига мурожаат қилишга ҳақлидирлар.


8. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР*

________________________________________________________________

________________________________________________________________


9. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ


Сотувчи:                                                 Тайёрловчи:


Паспорт маълумотлари _________  Банк реквизитлари ______________

______________________________   ________________________________

Манзил: ______________________   Манзил: ________________________

______________________________   ________________________________

                 (ф.и.о.)                                                (раҳбарнинг ф.и.о.)

Имзо: _______________________   Имзо:__________________________


                      М.Ў.


* - Мазкур бўлимга Томонларнинг келишувига кўра қонунчиликка зид бўлмаган қўшимча шартлар киритилиши мумкин.






Тижорат банклари томонидан тайёрлов

ташкилотларига нақд пул бериш ва улардан

аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан

харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга

2-ИЛОВА


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун қабул қилиш квитанциялари

РЕЕСТРИ


_______ йил, кун, ой ______дан ______ йил, кун, ой ______ гача

Тайёрлов ташкилоти номи __________________________

Банк номи _________________________________________

Мазкур реестр бўйича олинган сумма _______________(сумма, минг сум ҳисобида)


                                                                                    сана ва чек раками


Қишлоқ, хўжалиги маҳсулоти етказиб берувчининг номи

Реестрга киритилган квитанциялар тартиб рақами (____________ дан ___________ гача)

Сумма

(минг сўм)

Шартноманинг санаси ва тартиб рақами

1

2

3

4

5






























Жами:





Тайёрлов ташкилотининг                               Кредит ходими

            раҳбари


Бош бухгалтер                                                   Банк раҳбари

________ йил "_____ " ___________   ________ йил "____" ___________





Тижорат банклари томонидан тайёрлов

ташкилотларига нақд пул бериш ва улардан

аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан

харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга

3-ИЛОВА


Тайёрловчининг номи

__________________________

манзили __________________


Фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳолидан чорва моллари ва гўшт харид қилиш учун _________ (сана ва тартиб рақами) шартномага мувофиқ қабул қилиш

КВИТАНЦИЯСИ № ___


_______ йил, кун, ой __________

Топширувчи ______________________

Топширувчи манзили ______________

Т/р

Чорва моллари гуруҳи

Бош сони


Тирик

вазн (кг) чегиришлар чиқариб ташланган ҳолда

Семизлиги

1 кг учун баҳоси (сўм)

Сумма (сўм)

Имзолар

Шартнома санаси ва тартиб рақами








тўловчиники, пулларни берганлиги тўғрисида

топширувчиники, пулларни олганлиги тўғрисида
















































Жами:









Тижорат банклари томонидан тайёрлов

ташкилотларига нақд пул бериш ва улардан

аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан

харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга

4-ИЛОВА


Тайёрловчининг номи

__________________________

манзили __________________


Фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳолидан қаймоғи олинмаган сут харид қилиш учун _________ (сана ва тартиб рақами) шартномага мувофиқ қабул қилиш

КВИТАНЦИЯСИ № ___


_______ йил, кун, ой _________

Сут топширувчи __________________

Топширувчи манзили ______________


Ўлчов бирлиги

Миқдори

Ёғдорлиги

Қуюқлиги

Нордонлиги

Бир бирлик учун (сўм)

Бериладиган сумма (сўм)

Имзолар

Шартнома санаси ва тартиб рақами




ёғ ўлчагич кўрсаткичлари бўйича

базис ёғдорликка айлантириб ҳисобланганда





тўловчиники, пулларни берганлиги тўғрисида

топширувчиники, пулларни олганлиги тўғрисида


Сут

кг











Сут

кг











Жами:











Тижорат банклари томонидан тайёрлов

ташкилотларига нақд пул бериш ва улардан

аҳолидан, деҳқон ва фермер хўжаликларидан

харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилишда

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга

5-ИЛОВА


Тайёрловчининг номи

___________________________

манзили ____________________


Аҳоли, деҳқон ва фермер хўжаликларидан мева-сабзавот маҳсулотлари харид қилиш учун __________ (сана ва тартиб раками) шартномага мувофиқ қабул қилиш

КВИТАНЦИЯСИ № ____


______йил, кун, ой __________

Топширувчи __________________

Топширувчи манзили___________

Т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Нархи

Суммаси

Шартнома санаси ва тартиб рақами




















Жами:






Имзолар:


топширувчи

тайёрловчи





























Время: 0.0296
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск