ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Шартномаларнинг айрим турлари / Лизинг /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.06.2014 й. ПҚ-2190-сон "Республика ихтисослаштирилган "Қурилишмашлизинг" компаниясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.06.2014 й.

N ПҚ-2190


РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

"ҚУРИЛИШМАШЛИЗИНГ" КОМПАНИЯСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Қурилиш соҳасида лизинг хизматларини янада ривожлантириш, замонавий қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, кичик механизация воситалари ва махсус транспорт билан жиҳозлаш асосида қурилиш ташкилотлари техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг, шунингдек Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Асакабанк" ДАТБ, "Ўзсаноатқурилишбанк" ОАТБ ва манфаатдор акциядорлик компаниялари кенгашларининг акциядорлик жамияти шаклидаги, устав фонди 22,0 млрд. сўм миқдорида бўлган Республика ихтисослаштирилган "Қурилишмашлизинг" компаниясини ташкил этиш, улушларни 1-иловага* мувофиқ таъсисчилар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Республика ихтисослаштирилган "Қурилишмашлизинг" компаниясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, кичик механизация воситалари ва махсус транспортларни лизинг бўйича етказиб бериш бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, қурилиш ташкилотларининг буюртмаларини йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

ўз маблағлари ва қонунчиликда белгиланган бошқа молиявий манбалар ҳисобидан маҳаллий ва хорижий корхоналарда қурилиш техникасини ишлаб чиқариш ва харид қилиш бўйича буюртмаларни жойлаштириш;

буюртмаларга мувофиқ ишлаб чиқариладиган ва етказиб бериладиган қурилиш техникасини шартнома асосида, биринчи навбатда қурилиш пудрат ташкилотлари Реестрига киритилган корхоналарга, лизинг ёки ижарага бериш;

қурилиш техникаси харид қилишга мақсадли йўналтириладиган компаниянинг ресурсларини шакллантириш учун маблағларни, шу жумладан, хорижий банклар ва бошқа халқаро молия институтларининг кредит линияларини жалб этиш.


3. Бошқарув ходимлари сони 33 нафар кишидан иборат Республика ихтисослаштирилган "Қурилишмашлизинг" компаниясининг ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Лизинг компанияси бошқаруви раисига, зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг тасдиқланган сони доирасида компаниянинг ижро этувчи аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда, белгиланган тартибда Республика ихтисослаштирилган "Қурилишмашлизинг" лизинг компаниясини жойлаштириш учун ижара асосида қулай бино ажратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Молия вазирлиги ва бошқа таъсисчилар билан биргаликда бир ой муддатда Республика ихтисослаштирилган "Қурилишмашлизинг" компаниясини таъсис йиғилишини ўтказиб, белгиланган тартибда таъсис ҳужжатларини тасдиқлашни, шунингдек компанияни давлат рўйхатидан ўтказишни ва юқори малакали кадрлар билан тўлдиришни таъминласин.


6. Республика ихтисослаштирилган "Қурилишмашлизинг" компаниясига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 3 мартдаги ПҚ-2137-сонли қарорининг 6-бандида назарда тутилган бож тўловлари бўйича имтиёзлар жорий этилсин.


7. Республика ихтисослаштирилган "Қурилишмашлизинг" компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда вилоятларда компаниянинг филиалларини ташкил этсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 23 июнь, 25-сон, 304-модда



































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск