Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Халқ таълими вазирлигининг 5-мҳ-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 5-қ/қ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23-сон “Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг сақланиб қолишини назорат қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги 04.03.2015 й. Қарори (АВ томонидан 11.03.2015 й. 2189-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.03.2015 й.

N 2189-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.03.2015 й.

N 5-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.03.2015 й.

N 5-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

04.03.2015 й.

N 23


ҚАРОРИ


Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим

болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар

турар жойларининг сақланиб қолишини назорат қилиш

қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 декабрдаги 338-сон "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 31 декабрдаги 46, 206-ққ ва 29-сон қарори (рўйхат рақами 2189, 2011 йил 28 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 4-5-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг сақланиб қолишини назорат қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

       

А. Абдуҳакимов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Алимов

        





Қарорга

ИЛОВА



Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим

болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар

турар жойларининг сақланиб қолишини назорат қилиш

қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча


1. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг ноқонуний сотилганлиги ёки бошқача тарзда бегоналаштирилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, аниқланган кундан бошлаб беш кун ичида битимни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилади.".


2. 20-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур Қоидалар талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.".


3. Ушбу ўзгартириш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 16 март, 10-сон, 122-модда

































Время: 0.2014
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск