язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.1994 й. 330-сон "Аҳолига сотиладиган автомабиль бензини чакана нархларини ва йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.1994 й.

N 330



АҲОЛИГА СОТИЛАДИГАН АВТОМАБИЛЬ

БЕНЗИНИ ЧАКАНА НАРХЛАРИНИ ВА ЙЎЛОВЧИ

ТАШИШ ТРАНСПОРТИ ХИЗМАТЛАРИНИНГ

ТАРИФЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Республикага келтирилаётган ёқилғи ресурслари нархларининг ошиб бораётганлиги муносабати билан ҳамда йўловчи ташиш транспортининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1934 йилнинг 1 июлидан бошлаб аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чегараланган чакана нархлари ҳамда шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари иловага мувофиқ белгилансин.


2. Республика аҳолисининг айрим тоифаларига илгари қабул қилинган қарорларга мувофиқ берилаётган амалдаги имтиёзлар сақлаб қолинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч кун муддатда мазкур қарорга иловага мувофиқ янги чакана нархлар ва тарифлар прейскурантларини тасдиқласин ҳамда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга етказсин.


4. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси, унинг жойлардаги органлари автомобиль бензинини нақд пулга сотадиган автомобиль бензини қуйиш станцияларидаги автомобиль бензини қолдиқларини 1994 йил 1 июлдаги ҳолатга кўра қайта баҳолаб чиқсинлар ҳамда қайта баҳолашдан тушган маблағларни ўзларининг айланма маблағларини кўпайтиришга йўналтирсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 30 майдаги 273-сон қарори билан тасдиқланган аҳолига сотиладиган автомобиль бензинининг чегараланган чакана нархлари ҳамда шаҳарда ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи ташиш транспорти хизматларининг тарифлари бекор қилинсин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                         А. Муталов