Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.1997 й. 165-сон "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.1997 й.

N 165



"ТОВАР БОЗОРЛАРИДА

МОНОПОЛИСТИК ФАОЛИЯТНИ ЧЕКЛАШ

ВА РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ   ҚОНУНИНИ   АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида" 1996 йил 27 декабрдаги Қарорини бажариш юзасидан ҳамда монополияга қарши давлат сиёсатини ўтказиш, рақобат муҳити яратилишини таъминлаш ва республикада иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланилишини назорат қилиш тартиби тасдиқлансин (1-илова).


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда:

эркин (шартномавий) нархлар ва тарифларни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда монопол маҳсулотларга нархлар (тарифлар)ни ва рентабелликни декларациялаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда;

Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

монополияга қарши қонунчилик бузилганлиги тўғрисидаги ишларни қўзғаш ва уларни кўриб чиқиш тартиби лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси товар бозорларини тартибга солиш мақсадида хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг бирлашмалари учун ҳар чораклик давлат статистика ҳисоботи шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

6. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига монополияга қарши сиёсатни олиб бориш бўйича вазифаларни юклаш тўғрисида" 1993 йил 6 февралдаги 63-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 1993 йил 30 мартдаги 160-сон Қарори 1-бандининг учинчи - олтинчи хатбошилари, 2, 3, 4, 8-бандлари;

Вазирлар Маҳкамасининг "Хўжалик юритувчи субъектларнинг монополистик фаолиятини чеклаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 7 февралдаги 34-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларида монополистик мавқени эгаллаган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1996 йил 19 сентябрдаги 323-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов







































Время: 0.1398
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск