Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш Тартиби (ЎзР ВМ 31.03.1997 й. 165-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 31 мартдаги

165-сон қарорига

1-ИЛОВА



Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва

уларнинг қўлланишини назорат қилиш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Тартиб "Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.


2. Мазкур Тартиб:

Монополистик корхоналар давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектларнинг махсулотлари, товарлари ва хизматларига;

нархлари Ҳукумат томонидан ёки ўз ваколатлари доирасида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотлари, товарлари ва хизматларига нархларни шакллантиришда қўлланилади;

хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат маблағлари ёки Ҳукумат кафолатлари остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган қурилиш объектларида фойдаланиладиган товарлари (ишлар ва хизматлари).

Қолган маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)га шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) қўлланилади.

Мазкур Тартиб биржаларнинг биржа битишувларидан ундириладиган воситачилик йиғимлари миқдорини шакллантиришда ҳам қўлланади.

3. Нархларни давлат йўли билан тартибга солиш:

монополист корхоналарнинг маҳсулотлари, товарлари ва хизматларига нархлар (тарифлар), устамалар ёки рентабелликнинг чекланган даражаларини декларация қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига кўра белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар жорий этиш;

жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган ёки чекланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгилаш йўли билан амалга оширилади.

Қонунчилик билан белгиланган тартибда нархларни тартибга солишнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.


4. Хўжалик юритувчи субъектларнинг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, маҳсулотлари (товарлари, хизматлари)га шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар)ни, шу жумладан, тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг тўғри қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ амалга оширилади.



II. МОНОПОЛИСТ КОРХОНАЛАРНИНГ

МАХСУЛОТЛАРИГА НАРХЛАРНИ ДАВЛАТ

ЙЎЛИ БИЛАН ТАРТИБГА СОЛИШ


5. Монопол юқори ва монопол паст нархлар белгиланишининг (демпинг нархлар белгиланишининг), харидоргир маҳсулотлар (товарлар, хизматлар)га нархлар асоссиз оширилиши (пасайтирилишининг, устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз натижасига кўра рақобатнинг чекланишига ва (ёки) бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатлари камситилишига сабаб бўлган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлган бошқа суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш, чеклаш ва уларга бархам бериш мақсадида монополистларнинг махсулотлари (хизматлари)га нархлар (тарифлар)ни давлат томонидан тартибга солиш жорий этилади.


6. Муайян сифат ва турдаги маҳсулотлар, хизматлар ва халқ истеъмол товарлари аниқ гуруҳлари ва турларининг товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларида ҳаракат қилувчи Монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрига (кейинги ўринларда - Давлат реестри деб аталади) киритилади.


7. Давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар Давлат реестрига киритилган пайтда амалда бўлган ва хўжалик юритувчи субъект маҳаллий ёки республика бозорларида улар бўйича монополист ҳисобланган маҳсулотга шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) ёки рентабеллик оширилиши тўғрисида асосий истеъмолчи билан янги нархлар (тарифлар) келишилгандан кейин тегишли молия органларига декларация тақдим этишга мажбурдирлар.


8. Монополист корхоналар томонидан нархларнинг пасайтирилиши мустақил амалга оширилади. Бунда рақобатни чеклаш мақсадида монополист томонидан шартномавий (эркин) нархлар ва тарифлар пасайтирилишига (демпинг нархлар белгиланишига) йўл қўйилмайди.


9. Бир хил маҳсулот (хизмат)нинг ўзи бир неча истеъмолчига (буюртмачига) етказиб берилган тақдирда, унга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар (хизматлар)нинг камида 50 фоизи сотилаётган асосий истъемолчи (буюртмачи) бўйича нархлар (тарифлар) ошиши, ёки хаммаси бўлиб мазкур маҳсулотлар (хизматлар)нинг камида 50 фоизи сотиладиган бир неча истеъмолчи (буюртмачи) бўйича олдинги ойда шаклланган ўртача нархлар (тарифлар) тўғрисида декларация тақдим этилади.


10. Монопол маҳсулотларга нархлар (тарифлар) ва рентабелликка декларация тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

11. Декларация учун тақдим этилган материаллар бўйича тегишли молиявий орган бир ҳафта муддатдан кечикмай қарор қабул қилиши шарт.

Янги чекланган декларация тақдим этилган нархлар (тарифлар) ёки рентабеллик жорий этилиши санаси этиб унинг тегишли молия органида рўйхатга олинган сана ҳисобланади. Декларация нусхаси ёки нархлар (тарифлар)ни рўйхатга олиш рад этилганлиги тўғрисидаги қарор тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун муддатда хўжалик юритувчи субъектга ва давлат монополияга қарши органига юборилади.

12. Монопол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи хўжалик юритувчи субъект молия органларидан ҳужжатлар олингандан кейин бир ҳафта муддатда истеъмолчиларни молия органлари томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилиши шарт.


13. Молия органларига шартномавий (эркин) нархлар (тарифлар) декларация қилиниши бўйича материалларни тақдим этган корхоналар, агар молия органлари томонидан нархлар (тарифлар)ни тақдим этилган лойиҳадан паст даражада рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда истеъмолчилар билан кейинчалик ҳисоб-китоб қилган ҳолда улар билан келишилган нархлар (тарифлар) бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотишни давом эттирадилар. Агар молия органлари томонидан монополист томонидан пировард истеъмолчига эмас, балки воситачи корхоналар, ва ташкилотларга ёки савдога сотилган маҳсулотга лойиҳалаштирилаётган нархлар (тарифлар)ни пасайтириш ёки илгари амалда бўлганларини сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ҳақиқатда сотилган нархлар билан рўйхатдан ўтказилган нархлар ўртасидаги фарқ суммаси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига очиладиган махсус транзит ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда "махсус транзит ҳисоб рақами" деб аталади) ўтказилади.


IV. БЕЛГИЛАНГАН НАРХЛАР (ТАРИФЛАР) ВА

УСТАМАЛАР БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


17. Маҳсулотлар, товарлар, ишлар ва хизматларнинг айрим турларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ўз ваколатлари доирасида жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, шунингдек давлат бошқаруви органлари томонидан Молия вазирлиги билан келишув бўйича уларнинг ижтимоий ва иқтисодий асосланиши ҳолларида белгиланган нархлар (тарифлар) ва устамалар белгиланиши мумкин.



V. МАҲСУЛОТЛАР, ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)ГА

НАРХЛАР ШАКЛЛАНИШИ ВА ҚЎЛЛАНИЛИШИ

УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ


18. Белгиланган ва бошқариладиган нархлар (тарифлар) ва устамаларни шакллантириш ва қўллашнинг тўғрилиги устидан давлат назорати монополияга қарши давлат органи томонидан амалга оширилади.


19. Монополияга қарши давлат органи ўтказилган текширишлар ва таҳлиллар асосида хўжалик юритувчи субъект томонидан нархларни давлат йўли билан тартибга солиш тартиби бузилиши натижасида олинган суммаларни истеъмолчиларга қайтариш, ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда - махсус транзит ҳисоб рақамига ундириш тўғрисида қарор қабул қилиш юзасидан судга мурожаат қилади, олиб қўйилиши керак бўлган ва амалда тушган маблағлар ва жарималар ҳисобини юритади.

20. Нархлар (тарифлар) ва устамаларни шакллантириш ва қўллаш тартиби бузилишига қуйидагилар киради:

белгиланган ва чекланган нархлар (тарифлар) ва устамаларни ошириш, биржа савдолари ва аукционлар натижасида шаклланган монополист корхоналар маҳсулотлари нархлари бундан мустасно;

молия органларига нархлар (тарифлар) тўғрисида декларация тақдим этиш ёки рентабеллик, уларнинг ошиб кетишига олиб келувчи устамаларнинг чекланган даражасини белгилаш учун ишончсиз ахборот тақдим этилиши;

маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) қийматига уларнинг нархида ҳисобга олинган амалда фойдаланилмаган материаллар ёки бажарилмаган ишларни киритиш;

эркин (шартномавий) нархлар ва тарифларнинг буюртмачи ёки пудратчи томонидан иқтисодий жиҳатдан асосланмаган ҳолда шакллантирилиши ва уларнинг оширилиши, давлат маблағлари ва Ҳукумат кафолатлари остидаги кредитлар ҳисобига маблағ билан таъминланадиган қурилиш объектларида бажарилган ишлар ҳажмига қўшиб ёзиш;

биржа битишувларидан ундириладиган воситачилик йиғими чекланган миқдорининг товар-хом ашё биржалари томонидан ошириб юборилиши;

ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан алкоголли маҳсулотларни (пиводан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархидан паст нархларда сотиш.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан технологик жараёнларни такомиллаштириш ҳамда ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш йўли билан ёқилғи-энергетика ресурслари, хом ашё ва материалларни тежаш натижасида қўшимча даромад (фойда) олиш мазкур Тартибнинг бузилиши ҳисобланмайди ҳамда ушбу даромад (фойда) олиб қўйилмайди.

21. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларни шакллантириш ва қўллаш тартиби бузилиши натижасида олинган маблағлар оширилган нархлар ва тарифлар (қўшимча ҳақ, уларга чегирмалар ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда) бўйича маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган амалдаги тушум билан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ шаклланган нархлар ва тарифлар (уларга қўшимча ҳақ, чегирмалар ва бошқалар ҳисобга олинган ҳолда) бўйича мана шу маҳсулот (ишлар, хизматлар) қиймати ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.

Маҳсулот (товарлар)нинг сотиш нархларини сотиш нархларига савдо, таъминот-сотиш, улгуржи ва бошқа устамаларни қўшиб шакллантирувчи ва қўлловчи савдо, умумий овқатланиш, таъминотсотиш корхоналари, воситачилик ташкилотлари ва ташкилотлар учун олиб қўйилиши керак бўлган сумма қуйидагича белгиланади:

оширилган устамалар қўлланган ҳолларда - маҳсулотлар (товарлар)ни сотишдан олинган устаманинг амалдаги суммаси билан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ аниқланган устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида;

нарх белгилашнинг амалдаги тартиби бузилган ҳолда белгиланган нархларга белгиланган устамалар қўлланилган ҳолларда - оширилган нархлар бўйича сотилган маҳсулотнинг бутун ҳажмига хисоблаб чиқилган устама суммаси билан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган сотилган маҳсулотнинг худди шу ҳажмига устама суммаси ўртасидаги тафовут сифатида.

Маҳсулотларига, истеъмолчиларга қайтариш рентабеллигининг чекланган даражалари белгиланган корхоналар учун умуман маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) гуруҳлари (турлари) бўйича рентабелликнинг чекланган даражасини ошириш ҳисобига олинган ва истеъмолчиларга қайтарилмаган ёҳуд корхоналар томонидан чораклик ҳисоб-китоблар асосида махсус транзит ҳисоб рақамига киритилмаган сумма олиб қўйилиши керак.

22. Ушбу Тартибни бузиш натижасида олинган маблағлар (маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)нинг декларация қилинмаган нархини қўллашдан олинган тафовутдан ташқари) истеъмолчиларга қайтарилади ёҳуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда махсус транзит ҳисоб рақамига ундириб олинади.

Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)нинг декларация қилинмаган нархини қўллашдан олинган тафовут истеъмолчиларга қайтарилади ёҳуд, истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, тегишли бюджетга ундириб олинади.

Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш тартибини бузганлик учун ушбу Тартибнинг 28-бандида белгиланган ҳолларда ва миқдорларда жарима ундирилади.

Монополист корхоналар томонидан монопол маҳсулотларни биржа савдолари ва ким ошди савдолари орқали, шунингдек тўғридан-тўғри шартномалар бўйича биржа (ким ошди савдолари) котировкаларининг ўртача олинган нархларида сотишда уларга нисбатан декларация қилинган чекланган нархни оширганлик учун санкциялар қўлланмайди.

23. Жарима қонунни бузишнинг бутун даврига қўлланилади ва хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволидан ва унинг бюджет билан ўзаро муносабатларидан қатъи назар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин, хўжалик юритувчи субъект ихтиёрида қоладиган фойдадан ундирилади, мазкур Тартибнинг 28-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустаснодир.

24. Қонунсиз олинган маблағлар олиб қўйилиши ва хўжалик юритувчи субъектларга жарима солиниши уларнинг мазкур Тартиб бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларини амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликдан озод қилмайди.

25. Махсус транзит ҳисоб рақамига олиб қўйилиши керак бўлган суммани хисоблаб чиқишда солиқларнинг оширилишига олиб келган мазкур Тартиб бузилишига йўл қўйган корхоналарда солиқларнинг ва бошқа тўловларнинг ортиқча тўланган суммаси корхонадан олиб қўйиладиган сумма пасайтирилиши ҳисобига ўтказилмайди.

26. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари суднинг ноқонуний олинган маблағларни ундириш ва ушбу Тартиб бузилганлиги учун жарима солиш тўғрисидаги қарорини олгандан кейин бир ой муддатда ушбу маблағларни махсус транзит ҳисоб рақамига ундириш чораларини кўради.

Махсус транзит ҳисоб рақамига тушадиган маблағлар ва жарималар ойига икки марта (ойнинг 17-кунигача ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача) қуйидаги тартибда тақсимланади:

маблағларнинг 80 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига;

маблағларнинг 20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига.

27. Назорат органлари мазкур Тартиб бузилганлиги аниқланган тақдирда текшириш материалларини тегишли чора-тадбирлар кўриш учун тегишли монополияга қарши давлат органига юборадилар.

28. Ушбу Тартибнинг бузилганлигини мустақил равишда аниқлаган ва бунинг натижасида ортиқча сумма олган хўжалик юритувчи субъект уларни истеъмолчиларга қайтаради ёҳуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказади. Бу ҳолда жарима қўлланмайди.

Ушбу Тартибнинг бузилганлиги монополияга қарши орган томонидан аниқланган тақдирда 10 фоиздан 20 фоизгача миқдорда жарима қўлланади, худди шундай бузилиш жарима қўллангандан кейин бир йил мобайнида такроран аниқланган тақдирда ушбу Тартибнинг 22-банди биринчи ва иккинчи хатбошига мувофиқ қайтариладиган (олиб қўйиладиган) сумманинг 20 фоиздан 50 фоизигача миқдорда жарима қўлланади, алкоголли маҳсулотларни қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархидан паст нархларда сотиш ҳоллари бундан мустасно;

Алкоголли маҳсулотларни қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархидан паст нархларда сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда алкоголли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхонага:

ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархидан паст нархларда сотилган алкоголли маҳсулот қийматининг 20 фоизи миқдорида, лекин белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

айнан шу қонун бузилиши бир йил мобайнида такроран аниқланган тақдирда - ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархидан паст нархларда сотилган алкоголли маҳсулот қийматининг 50 фоизи миқдорида, лекин белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваридан кам бўлмаган миқдорда жарима қўлланади.

Ушбу банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошида назарда тутилган жарима суммасини аниқлашда сотилган алкоголли маҳсулот қиймати қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам улгуржи-сотиш нархи бўйича ҳисоблаб чиқарилади.

Жарима солиш суд тартибида амалга оширилади, тайёрловчилар (ижрочилар, сотувчилар) томонидан содир этилган қонун бузилиши айби тан олинган ва жарима ихтиёрий равишда тўланган ҳолларда эса - давлатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилади.

Хўжалик фаолияти субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган миқдордаги жаримани ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.

29. Давлат бошқаруви органининг кўрсатмаси бўйича хўжалик юритувчи субъект нархлар (тарифлар)ни давлат томонидан бошқариш тартиби бузилишига йўл қўйган такдирда маблағларни олиб қўйиш бундай қарорни қабул қилган органнинг ҳисоб-китоб счётидан амалга оширилади.


30. Монополияга қарши давлат органининг қарори (ёзма кўрсатмаси) устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиниши мумкин.


31. Нотўғри олиб қўйилган маблағлар ва жарималарни қайтариш монополияга қарши давлат органи қарорига кўра ёхуд суд қарорига кўра махсус транзит ҳисоб рақамига тушаётган маблағлардан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича фоизлар қўшган ҳолда амалга оширилади.




































Время: 0.1945
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск