Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 13.03.2015 й. 01/27-26/08-сон “Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 51-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 17.03.2015 й. 2314-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.03.2015 й.

N 2314-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

13.03.2015 й.

N 01/27-26/08


ҚАРОРИ


Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш)

учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод

эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ

аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомнинг 51-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 9 декабрдаги 01/09-18/13-сон қарори (рўйхат рақами 2314, 2012 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 51-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"51. Ғолиб ғолиблик баённомасини ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқни реализация қилиш тўғрисида шартномани имзолашдан бош тортган ёки рад этган тақдирда:

аукцион комиссияси томонидан ғолиблик баённомасига тегишли белги қўйилади ва ғолиб томонидан таклиф этилган нархдан бир босқич паст нархни таклиф этган қатнашчи билан олди-сотди шартномаси тузишни таклиф қилади;

агар ушбу қатнашчи ҳам шартномани имзолашни рад этса, аукцион комиссияси савдолар натижаларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Аукцион комиссия томонидан савдолар натижаларини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганда савдо ташкилотчиси мазкур Низомга мувофиқ ер участкаси бўйича такрорий аукцион савдосини ташкиллаштиради. Бунда ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич нархи уни дастлабки аукцион савдосига чиқаришда белгиланган бошланғич нарх ҳисобланади.".


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                              Д. Хидоятов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 23 март, 11-сон, 131-модда





























Время: 0.2279
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск