ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари касб маҳоратини ошириш ҳар ҳафталик курсларини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.03.2015 й. 67-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 25 мартдаги

67-сон қарорига

ИЛОВА


Умумтаълим муассасаларининг

чет тиллар ўқитувчилари касб маҳоратини ошириш

ҳар ҳафталик курсларини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом халқ таълими ходимлари малакасини оширишнинг 144 соатлик анъанавий малака ошириш курсларига қўшимча сифатида ташкил этиладиган умумтаълим муассасалари чет тиллар ўқитувчиларининг касбий ва педагогик маҳоратини такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимининг умумтаълим муассасалари чет тиллар ўқитувчилари касбий маҳоратини оширишнинг доимий ишлайдиган ҳар ҳафталик курсларини (кейинги ўринларда ҳар ҳафталик курслар деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Ҳар ҳафталик курсларнинг мақсади чет тиллар ўқитувчиларининг оғзаки нутқ кўникмаларини ривожлантириш, болаларни бошланғич синфларда ўқитишга устунлик берган ҳолда мактабда чет тилларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш, методик қўлланмалардан фойдаланишда ўқитувчиларга ёрдам бериш, ўқитувчиларни лавозим маошига ойлик устамани олиш учун тест синовларидан ўтишга тайёрлаш, шунингдек уларни доимий равишда мустақил тарзда касбга доир билим олишга йўналтиришдан иборат.


3. Ҳафталик курслар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари (кейинги ўринларда ҳудудий марказлар деб аталади) томонидан ташкил этилади.

Ҳар ҳафталик курсларни ташкил этиш ва ўтказиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.


4. Ҳар ҳафталик курслар тингловчилари сирасига умумтаълим муассасаларининг чет тили ўқитувчилари бутун контингенти киради. Ўқитувчиларни курсларга қабул қилиш ва академик гуруҳларни шакллантириш бир йилда 2 марта (март, сентябрь) ўтказилади. Ҳар ҳафталик курсларда ўқиш асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда амалга оширилади.


5. Доимий ишлайдиган ҳар ҳафталик курсларнинг ўқув режаси ва ўқув дастурлари умумтаълим муассасалари чет тиллар ўқитувчиларининг малакаси даражаси ва касбий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.



II. ТРЕНЕРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҲАР ҲАФТАЛИК

КУРСЛАРНИ ЎҚУВ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ


6. Ҳар ҳафталик курсларнинг ўқув машғулотларини олиб бориш учун асосан тегишли олий маълумотли (шунингдек, бакалавр даражасига эга бўлган), махсус тайёргарликдан ўтган етакчи, асосан чет тили чуқурлаштирилиб ўқитиладиган умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари тренерлар сифатида жалб этилади.

Тренерлар меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш асосида ҳудудий институтларнинг ўқитувчилари сифатида ишга қабул қилинади.


7. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази (кейинги ўринларда Илмий-амалий марказ деб аталади) Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) билан биргаликда ихтисослаштирилган олий таълим муассасаларининг етакчи мутахассислари ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда бир йилда 2 марта базавий умумтаълим муассасаларида ҳар ҳафталик курсларни олиб борувчи тренерлар тайёрлаш учун Институт базасида тренинглар (кейинги ўринларда тренинглар деб аталади) ўтказади. Тренинглар белгиланган тартибда Институтнинг малака ошириш бўйича йиллик режасига киритилади.

Тренингларнинг сони, ўтказиш муддати ва уларнинг қанча давом этиши Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.


8. Институтга ўқиш учун келган тренерларнинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар уларнинг асосий иш жойларида белгиланган тартибда тўланади.

9. Ўқув-методик материаллар (дарсларга оид методик кўрсатмалар, мустақил машғулотлар учун топшириқлар, тингловчиларнинг тайёргарлик савиясини баҳолаш учун тестлар ва бошқа материаллар, машғулотлар ўтказиш учун аудио-видеоресурслар) Илмий-амалий марказ томонидан Институт билан биргаликда бошқа олий таълим муассасаларининг етакчи мутахассислари ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилади.

10. Ҳар ҳафталик курсларнинг тингловчиларини ва тренерларни янги методик қўлланмалар (ишлаб чиқиш ва нусхасини кўпайтириш) ва бошқа тарқатма материаллар (шу жумладан, кейинчалик улардан мактабларда дарс ўтишда фойдаланиш учун) билан таъминлаш билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш учун маблағлар Институтнинг харажатлар сметасида назарда тутилади.


III. ҲАР ҲАФТАЛИК КУРСЛАРНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УЛАРНИ ЎТКАЗИШ ШАКЛЛАРИ


11. Ҳар ҳафталик курслар машғулотлари, қоидага кўра, ўқитувчиларнинг мустақил ўқиши ва касб маҳоратини оширишга мўлжалланган методик кунларда ойига 18 соатлик юклама билан бир ҳафтада 6 соатдан ўтказилади.


12. Ҳар ҳафталик курслар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан танлаб олинган ва республиканинг барча туманларида (шаҳарларида) махсус жиҳозланган базавий умумтаълим муассасаларида ташкил этилади.


13. Ҳар бир базавий умумтаълим муассасасига машғулотларда қатнашиш учун ҳудудий тенгликни таъминлаш ва ўқув аудиториясининг техник жиҳозланганлиги даражаси ҳисобга олинган ҳолда ҳар ҳафталик курслар билан қамраб олиниши керак бўлган туман (шаҳар)даги ўқитувчиларнинг умумий сонидан келиб чиқиб кўпи билан 15 нафар тингловчи бириктирилади.


14. Ҳар ҳафталик курслардаги машғулотлар инновацион педагогик, мультимедиа ва ахборот-коммуникация технологияларидан фаол фойдаланган ҳолда ўтказилади.


15. Ҳар ҳафталик курслар белгиланган тартибда ҳудудий институтларнинг малака ошириш курсларини ўтказиш бўйича йиллик режасига киритилади.


16. Тингловчиларни ҳар ҳафталик курсларга қабул қилиш ва тингловчилар таркибига киритиш туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан тақдим этилган рўйхатларга асосан тегишли ҳудудий марказ директорининг буйруғи билан амалга оширилади.

17. Машғулотларнинг сифатли ўтказилишини назорат қилиш халқ таълими бошқаруви ҳудудий органлари томонидан тегишли ҳудудий институтлар билан биргаликда амалга оширилади, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари эса ҳар ҳафталик курсларда тингловчилар давоматини таъминлайди.

18. Ўтказилган машғулотлар ва тингловчиларнинг давомати тренерлар томонидан қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатларда (журналларда) рўйхатга олинади, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳудудий институтлар билан биргаликда уни назорат қилиб боради.

19. Сабабсиз 18 соат дарс қолдирган тингловчи курсдан чиқариб юборилади. Бундай ҳолатда ҳудудий институт томонидан тингловчининг асосий иш жойига қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли чора-тадбирларни кўриш учун хат жўнатилади.



IV. НАЗОРАТ ШАКЛЛАРИ ВА ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ

БИЛИМЛАРИ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ МЕХАНИЗМИ


20. Ҳар ҳафталик курслар доирасидаги ўқув жараёни ўқув-методик ва тарқатма материаллардан фойдаланган ҳолда тасдиқланган ўқув режаси ва дастурларга мувофиқ ташкил этилади.


21. Тингловчининг жорий ва оралиқ ўзлаштириши, шунингдек уларнинг билимлари тренерлар томонидан доимий ишлайдиган ҳар ҳафталик курс дастурларига мувофиқ баҳоланади.


22. Ҳар ҳафталик курсларнинг ўқув режаси ва дастурида назарда тутилган машғулотлар тамом бўлгандан кейин тингловчиларнинг билими ва тил салоҳиятининг якуний аттестацияси ўтказилади (июнь, декабрь).


23. Якуний аттестация махсус комиссия томонидан ўтказилади. Унинг таркибига тренер, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари методисти, юқори малакали ўқитувчилар киради. Ҳудудий марказ директори комиссия раиси ҳисобланади.

24. Курслар тингловчиларининг якуний аттестацияси тинглаш, гапириш, ўқиш, ёзиш ва дарс ўтиш методикаси бўйича кўникмаларни баҳолашни ўз ичига олади.


25. Ҳар бир йўналиш бўйича ўзлаштириш 100 балли тизим бўйича баҳоланади. Баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.


26. Кўникмаларнинг ҳар бири бўйича 75 балл ва ундан ортиқ балл тўплаган тингловчилар ҳар ҳафталик курсларни муваффақиятли тамомлаган деб ҳисобланадилар ва ҳар ҳафталик курсларда ўқишни давом эттиришдан озод қилинадилар. Ушбу ҳолатда улар ҳар ҳафталик курсларнинг машғулотларига ўз хоҳишларига кўра қатнашишни давом эттиришлари мумкин. Шунингдек ушбу ўқитувчилар ҳар ҳафталик курсларнинг ўқув машғулотларини ўтказиш учун тренерлар ва якуний аттестацияни ўтказиш бўйича махсус комиссия аъзолари сифатида жалб этилишлари мумкин.


27. Якуний аттестация натижалари бўйича махсус комиссиялар томонидан ҳар ҳафталик курслар тингловчилари тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилади. Унда зарур маълумотлар (тингловчининг Ф.И.О., иш жойи, мутахассислиги, қачон ва қайси олий таълим муассасасини тамомлаган, якуний аттестация натижалари бўйича тўпланган баллар, ҳар ҳафталик курсларни тамомлаганлиги ҳақидаги сертификат рақами (агар берилган бўлса)) бўлади. Маълумотлар банки якуний аттестация тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай ҳудудий марказлар томонидан Институтга етказилади. Ҳудудий марказ директори тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги ва холислиги учун шахсан жавоб беради.

Институт курслар тингловчиларининг ўзлаштириши мониторингини олиб боради, шунингдек ҳудудий институтлар томонидан ҳафталик курслар ташкил этилиши сифатини аниқлайди.

28. Ҳар ҳафталик курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга намунаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган сертификат берилади.


29. Ҳар ҳафталик курслар тингловчиларининг янги гуруҳлари тингловчиларнинг билимлари ва лисоний салоҳиятининг якуний аттестацияси натижалари ҳисобга олинган ҳолда заруратга кўра шакллантирилади.


30. Олиб борилган мониторинг натижалари бўйича машғулотларни ўтказиш шакллари ва ҳар ҳафталик курсларнинг ўқув дастурлари мазмуни Илмий-амалий марказ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан такомиллаштирилади.


31. Халқ таълими бошқаруви ҳудудий органлари ҳар ҳафталик курсларни ўтказишнинг бутун жараёнини ташкил этадилар ва мувофиқлаштирадилар, якуний аттестация натижаларини таҳлил қиладилар, курсларни ўтказиш шарт-шароитларини такомиллаштириш чора-тадбирларини кўрадилар, ҳар ҳафталик курсларни ўтказиш якунлари тўғрисида ҳисобот тайёрлайдилар ва уни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этадилар (июнь, январь).



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Амалдаги тартибга мувофиқ чет тиллар ўқитувчилари ҳар ҳафталик курслар тугашидан қатъи назар, лавозим маошига ойлик устама олиш учун тест синовларидан ўтишга Давлат тест марказига ариза беришлари мумкин.

Бунда Давлат тест марказида лавозим маошига ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи тест синовидан календарь йил мобайнида қаторасига икки марта ўтмаган умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари бўлажак ўқув йилидан бошлаб ўз маблағлари ҳисобидан малака ошириш курсларидан ўтмагунларига қадар чет тили бўйича ўқитувчилик фаолиятига қўйилмайдилар.






Низомга

ИЛОВА



Чет тиллар ўқитувчиларининг касб маҳоратини

ошириш ҳар ҳафталик курсларини ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар


Субъектлар


Бажариш

муддатлари


































       

1. Ўқув-методик материаллар ҳажмини аниқлаш ва ишлаб чиқиш (дарслар бўйича методик тавсиялар, мустақил машғулотлар учун топшириқлар, тингловчиларнинг тайёргарлик даражасини аниқловчи тест материаллари ва бошқа матераллар, машғулотларни ўтказиш учун аудио-видеоресурслар).



     

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ЎзДЖТУ ҳузуридаги Чет тилларни ўқитиш бўйича инновациявий методикаларни ривожлантириш республика илмий-амалий маркази, А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институти.

    


Ҳар йили,

1 февралгача

1-босқич







2. Тренинглар ўтказиш учун етакчи олий таълим муассасаларидан профессор-ўқитувчилар таркибини танлаш.

          



Ҳар йили,

1 августгача





































V


          

1. Ҳар бир туман (шаҳар)дан тажрибали ва малакали чет тили ўқитувчиларини тренер сифатида тайёрлаш учун танлаш.



            

Халқ таълими вазирлиги, ЎзДЖТУ ҳузуридаги Чет тилларни ўқитиш бўйича инновациявий методикаларни ривожлантириш республика Илмий-амалий маркази, А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институти.

           


Ҳар йили,

февраль

2-босқич



2. Танланган ўқитувчиларни ҳар ҳафталик курсларнинг тренерлари сифатида тайёрлаш учун тренинглар ўтказиш, ўқув-методик материаллар билан таъминлаш.

         



Ҳар йили,

август










V



























3-босқич

         

1. Чет тиллар ўқитувчилари касб маҳоратини оширишнинг ҳар ҳафталик курслари тингловчилари гуруҳларини шакллантириш.



        

Халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари, Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари.

         


Ҳар йили,

март - июнь



2. Базавий мактабларда бир ҳафтада бир марта (методик кунлар) ойлик юклама 18 соат бўлган 6 соатлик ҳафталик курслар ўтказиш.

            



Ҳар йили,

сентябрь -

декабрь

































V


      

Ҳар ҳафталик курслар тингловчиларини якуний аттестациядан ўтказиш (ўқув режаси ва дастурида назарда тутилган ўқув машғулотлари тугаллангандан кейин).

     


         

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтлари, халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари.

         


Ҳар йили,

июнь

4-босқич





Ҳар йили,

декабрь










V



























5-босқич

      

Ҳар ҳафталик курслар тингловчиларининг маълумотлар банкини шакллантириш.

      


         

Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари.

          


Якуний

аттестациядан

сўнг 10 кундан

кечикмай





































V


            

1. Тингловчиларнинг ўзлаштириши ва ҳар ҳафталик курслар ташкил этилиши сифати мониторинги.



        

Халқ таълими вазирлиги, ЎзДЖТУ ҳузуридаги Чет тилларни ўқитиш бўйича инновациявий методикаларни ривожлантириш республика илмий-амалий маркази, А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказий институти.

        


Ҳар йили,

июль

6-босқич



2. Ҳар ҳафталик курсларнинг ўқув дастурларини такомиллаштириш.

          



Ҳар йили,

январь



    

       

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 30 март, 12-сон, 137-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 3-сон, 17-модда



























Время: 0.2269
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск