Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 20.03.2015 й. 214/5-сон “Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 30.03.2015 й. 2444-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.03.2015 й.

N 2444-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

20.03.2015 й.

N 214/5


ҚАРОРИ



Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги

низомга қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2015 йил 24 февралдаги 32-сон "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танлови тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/4-сон қарори (рўйхат рақами 2444, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 170-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                 А. Юсупов






Қарорга

ИЛОВА



Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимчалар


1. 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танловининг республика босқичи ғолибининг фахрий дипломи профессор ёки доцент илмий унвонларини бериш учун нашр этилган дарсликларга, ўқув қўлланмаларига, илмий мақолаларга эга бўлиш бўйича талабларнинг бажарилганлигига тенглаштирилади.".


2. 12-банднинг "г" кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан профессор илмий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга;".


3. 17-банднинг "в" кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳар бир таълим соҳаси бўйича номинацияларда 1-ўринни эгаллаган "Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги" танловининг республика босқичи ғолиблари 3 йил мобайнида тегишли лавозимда вазифани бажариб турувчининг бир йиллик муддатини ўтамасдан доцент илмий унвонини олиш учун ОАКга ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга;".


4. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 6 апрель, 13-сон, 160-модда































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск