ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер ости бойликлари тўғрисидаги қонунчилик / Маҳсулот тақсимотига оид битимлар. Концессия. Геологик ишларни биргаликда олиб бориш /Молия вазирлигининг 18-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 91-сон “Геология-қидирув ишлари йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 26.02.2015 й. Қарори (АВ томонидан 02.04.2015 й. 2662-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
02.04.2015 й.
N 2662
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 26.02.2015 й. N 18 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 26.02.2015 й. N 91 |
ҚАРОРИ
Геология-қидирув ишлари йиллик дастурларини
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан
молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон "Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Геология-қидирув ишлари йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2011 йил 5 сентябрдаги 59 ва 10-сон "Геология-қидирув ишларининг йиллик дастурларини Давлат бюджетидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2278, 2011 йил 18 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 42-сон, 457-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Иқтисодиёт вазири |
Г. Саидова |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 6 апрель, 13-сон, 166-модда