ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2015 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.03.2015 й. 74-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.03.2015 й.

N 74



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний

ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"

2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 31 мартдаги

74-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида" 1999 йил 29 мартдаги 140-сон қарорида:


а) 1-иловада (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича йўриқнома):


I бўлим 1-бандининг учинчи хатбошидаги "Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари" сўзлари "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


II бўлимда:


2-банд 2.3-кичик бандининг тўртинчи хатбошидаги "Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари" сўзлари "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бандда:


3.6-кичик банднинг иккинчи жумласидаги "Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари" сўзлари "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


3.10-кичик банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига картотека алифбо тартибида (фамилияси, номи) ва рўйхатга олиш тартиб рақами бўйича тузилади";


III бўлимда:


2-банд 2.1-кичик бандининг биринчи хатбошидаги "фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари" сўзлари "жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бандда:

"Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини" сўзлари "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


3.1-кичик бандда:

"фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари" сўзлари "жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари томонидан жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш алоҳида низом билан белгиланади.

Мурожаатларни кўриб чиқишни ташкил этиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ва 4-схемага биноан (илова қилинади) амалга оширилади";


12-иловада:

биринчи хатбошидаги "Фуқароларнинг аризалари ва шикоятлари" сўзлари "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "Фуқароларнинг таклифлари" сўзлари "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-схема қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Қорақалпоғистон Республикаси

Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар

ҳокимликлари аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатларини кўриб чиқишни ташкил этиш ҳамда

уларнинг бажарилишини назорат қилиш

4-СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар




Тадбирлар



Бажариш муддатлари































1-босқич*

Жисмоний ва

юридик шахслар




      

Давлат органларига мурожаатлар қилиш.

        



Ариза берувчининг

хоҳишига кўра










































V




V























2-босқич

    

Қорақалпоғистон

Республикаси

Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар, шаҳарлар

ва туманлар

ҳокимликлари

      




        

1. Мурожаатни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш, мурожаатда баён қилинган масалаларни ўрганиш.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппарати (кейинги ўринларда аппарат деб аталади) раҳбариятига мурожаатни кўриб чиқиш ва аппаратнинг масъул таркибий бўлинмасини белгилаш бўйича резолюция (топшириқнома)ни имзолаш учун киритиш.

3. Мурожаатни аппаратнинг масъул таркибий бўлинмасига бажариш учун юбориш.

           



1-2) Мурожаат тушган вақтдан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан


3) Резолюция (топшириқнома) имзоланган вақтдан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан



























Аппаратнинг масъул ходими










































V




V























3-босқич

Аппаратнинг

таркибий

бўлинмаси




     

Мурожаатларни тегишлилиги бўйича давлат бошқа органига юбориш ҳамда бу тўғрисида мурожаат қилувчига ёзма ёки электрон шаклда хабар бериш.

       



Беш кун

мобайнида








>


































       

Қуйи бўлинмалар (ташкилотлар)га юбориш ҳамда бу тўғрида мурожаат қилувчига ёзма ёки электрон шаклда хабар бериш.

       















>



































     

Мурожаатни ишлаш учун қабул қилиш.

      








































































Аппарат таркибий

бўлинмасининг

масъул ходими




Муро-

жаатлар-

ни кўриб

чиқиш,

кўриб

чиқиш

натижа-

лари

бўйича

жавоб

хатини

тайёр-

лаш



Аризалар ва

шикоятларни

кўриб чиқиш



     

Мурожаат тушган вақтдан бошлаб ўн беш кундан кечикмасдан, агар қўшимча ўрганишлар талаб қилинмаса

        






































































       

Мурожаат тушган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида, агар қўшимча ўрганишлар талаб қилинса

       


































































       

Аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текширишлар ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиш ёхуд бошқа чоралар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари, истисно тариқасида тегишли давлат органи раҳбари томонидан, мурожаат қилувчини бу тўғрида хабардор қилган ҳолда,  бироқ бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

        






































        

Таклифларни

кўриб чиқиш

     


     

Бир ойдан

кечикмасдан

    



























        

Қўшимча ўрганишлар талаб қилинмайдиган таклифлардан ташқари, бу тўғрида ёзма равишда таклиф киритган жисмоний ва юридик шахсга ўн кун муддатда хабар қилинади.

         








































V




V























4-босқич

       

Қорақалпоғистон

Республикаси

Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар, шаҳарлар

ва туманлар

ҳокимликлари ёки

уларнинг таркибий

бўлинмалари

раҳбарлари

  




       

1. Мурожаат қилувчига ёзма равишда жавоб хати юбориш.

2. Агар юқори давлат органи томонидан назоратга олинган бўлса, уларга маълумот юбориш.

3. Мурожаатни кўриб чиқиш тугалланганлиги тўғрисида белги.

       


        

1) кўриб чиқиш натижаларига кўра жавоб хати имзоланган кунда

2-3) мурожаат қилувчига жавоб юборилган кунда

       





















          

*) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига мурожаатлар, шунингдек юқори давлат органлари орқали ёки тегишлилиги бўйича давлат бошқа органларидан ҳам тушиши мумкин. Зарур ҳолларда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш юқори давлат органи томонидан назоратга олинади";


б) 2-иловада (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, компаниялари ва бошқа марказий муассасалари аппаратларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича намунавий йўриқнома):


25-банднинг бешинчи хатбошидаги "фуқаролар хатлари" сўзлари "жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


26-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бундай мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича махсус бўлинмаларга ёки ишлар бошқармаси, умумий бўлим, канцелярия (котиб)га берилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш, шунингдек ташкилотлар раҳбарлари томонидан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш тартиби алоҳида Низом билан белгиланади";


31-банднинг иккинчи хатбошидаги "Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари" сўзлари "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


36-банднинг ўн тўққизинчи хатбошидаги "Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари" сўзлари "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-банддаги "фуқаролар таклифлари, аризалари ва шикоятлари" сўзлари "жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


42-банднинг еттинчи хатбошидаги "фуқаролар хатлари, шикоятлари ва аризаларини" сўзлари "жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


65-банднинг саккизинчи хатбошидаги "фуқаролар таклифлари, аризалари ва шикоятлари" сўзлари "жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Вазирликлар ва идораларда жисмоний ва юридик

шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни ташкил

этиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш

4-СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар




Тадбирлар



Бажариш муддатлари































1-босқич*

Жисмоний ва

юридик шахслар




    

Давлат органларига мурожаат қилиш.

     



Ариза берувчининг

хоҳишига кўра










































V




V























2-босқич

Вазирликлар

ва идоралар




         

1. Мурожаатни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказиш, мурожаатда баён қилинган масалаларни ўрганиш.

2. Вазирлик ва идора раҳбариятига мурожаатни кўриб чиқиш ва масъул таркибий бўлинмани белгилаш бўйича резолюция (топшириқнома)ни имзолаш учун киритиш.

3. Мурожаатни вазирлик ва идоранинг масъул таркибий бўлинмасига бажариш учун юбориш.

        



1-2) Мурожаат тушган вақтдан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан

3) Резолюция (топшириқнома) имзоланган вақтдан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан




























Масъул бўлинма ёки масъул ходим










































V




V























3-босқич

Вазирлик

ва идоранинг

таркибий

бўлинмаси




     

Мурожаатларни тегишлилиги бўйича давлат бошқа органига юбориш ҳамда бу тўғрида мурожаат қилувчига ёзма ёки электрон шаклда хабар бериш.

      



Беш иш куни

мобайнида








>


































       

Вазирлик ва идоранинг қуйи бўлинмалари (ташкилотлари)га юбориш ҳамда бу тўғрида мурожаат қилувчига ёзма ёки электрон шаклда хабар юбориш.

          















>



































      

Мурожаатни ишлаш учун қабул қилиш.

       








































































Вазирликлар ва

идоралар таркибий

бўлинмасининг

масъул ходими




Муро-

жаатлар-

ни кўриб

чиқиш,

кўриб

чиқиш

натижа-

лари

бўйича

жавоб

хатини

тайёр-

лаш


Аризалар ва

шикоятларни

кўриб чиқиш



      

Мурожаат

тушган вақтдан

бошлаб ўн беш

кундан кечикмасдан,

агар қўшимча

ўрганишлар талаб

қилинмаса

        






































































        

Мурожаат тушган

вақтдан бошлаб бир

ой мобайнида,

агар қўшимча

ўрганишлар

талаб қилинса

      


































































       

Аризалар ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текширишлар ўтказиш, қўшимча материаллар талаб қилиш ёхуд бошқа чоралар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари, истисно тариқасида тегишли давлат органи раҳбари томонидан, мурожаат қилувчини бу тўғрида хабардор қилган ҳолда, бироқ бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

         






































       

Таклифларни

кўриб чиқиш

     


     

Бир ойдан

кечикмасдан

      



























      

Қўшимча ўрганишлар талаб қилинмайдиган таклифлардан ташқари, бу тўғрида ёзма равишда таклиф киритган жисмоний ва юридик шахсга ўн кун муддатда хабар қилинади.

          








































V




V























4-босқич

Вазирликлар ва идоралар ёки уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари




        

1. Мурожаат қилувчига ёзма равишда жавоб хати юбориш.

2. Агар юқори давлат органи томонидан назоратга олинган бўлса, уларга маълумот юбориш.

3. Мурожаатни кўриб чиқиш тугалланганлиги тўғрисида белги.

          


    

1) кўриб чиқиш натижаларига кўра жавоб хати имзоланган кунда

2-3) мурожаат қилувчига жавоб юборилган кунда.

       





















           

*) Мурожаатлар вазирлик ва идораларга юқори давлат органлари орқали ёки тегишлилиги бўйича давлат бошқа органларидан ҳам келиб тушиши мумкин. Зарур ҳолларда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш юқори давлат органи томонидан назоратга олинади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 18-бандидаги "фуқароларнинг мурожаатларида" ва "фуқароларнинг хатлари, шикоятлари ва аризалари" сўзлари тегишли равишда "жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида" ва "ушбу мурожаатларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 апрелдаги 61-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 4-сон, 13-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси тўғрисидаги низом 6-бандининг учинчи хатбошидаги "фуқароларни" сўзи "жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини" сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталида жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатида:


а) 80 ва 94-бандларнинг "Ахборотнинг тури" устунидаги "фуқароларнинг" сўзи "жисмоний ва юридик шахсларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 101-бандда:

"Ахборотлар, тадбирлар, воқеалар ва бошқалар" устунидаги "Фуқароларни" сўзи "Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ахборотнинг тури" устунидаги "Фуқароларни қабул қилиш, уларнинг шикоятлари ва бошқа мурожаатларини" сўзлари "Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, уларнинг таклифлари ва шикоятларини" сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тўғрисидаги низом 8-банди "г" кичик бандининг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади".

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 129-бандининг олтинчи хатбошидаги "фуқароларни" сўзи "жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 6 апрель, 13-сон, 155-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 3-сон, 22-модда











































Время: 0.1961
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск