Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.01.1997 й. 46-сон "Ўзбекистон Республикасининг кредитга қобилиятлиликнинг мустақил рейтингини олишига доир тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.01.1997 й.

N 46



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КРЕДИТГА ҚОБИЛИЯТЛИЛИКНИНГ

МУСТАҚИЛ РЕЙТИНГИНИ ОЛИШИГА

ДОИР ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътиборини ошириш ва барча жаҳон молия ташкилотлари х.амда чет эл инвесторларига мамлакатнинг молиявий барқарорлиги тўғрисида эътиборли ахборот тақдим этиш, Ўзбекистонга инвестицияларни жалб қилиш ва инвесторларнинг кенг доираси билан узоқ муддатли алоқалар ўрнатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг мустақил халқаро рейтинг агентликларида кредитга қобилиятлиликнинг мустақил рейтингини олиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат мулки қўмитаси ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг молиявий маслаҳатчи сифатида хизматлар кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси томонидан кредитга қобилиятлиликнинг мустақил рейтингининг олиниши масаласида кўмаклашиш учун етакчи хорижий банклар Джи Пи Морган ва Чейз Манхэттен таркибидан синдикат танлаш таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикасининг кредитга қобилиятлиликнинг мамлакат рейтингини олишини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитга қобилиятлиликнинг халқаро рейтингини олишига розилик берилсин.


5. Ўзбекистон Республикасининг кредитга қобилиятлилик мамлакат рейтингини ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитга қобилиятлилик рейтингини олишига доир харажатлар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 23 январдаги

46-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг кредитга

қобилиятлиликнинг мамлакат рейтингини

олишини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

      

Ҳамидов Б.С.


-

Бош вазир ўринбосари, ишчи гуруҳ раиси


Азимов Р.С.


-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки шқарувининг раиси, ишчи гуруҳ раисининг ўринбосари


Абдуқодиров А.М


-

Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, ишчи гурух раисининг ўринбосари


Гуськова Т.Н.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Муҳидов А.А.


-

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш Департаменти бошлиги


Қўчқоров Д.А.

-

Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари


Халилов Б.


-

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


Расулов А.Х.


-

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг ўринбосари, ишчи гуруҳ, масъул котиби


         




























Время: 0.1371
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск