ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Бошқа ННТлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.1997 й. 343-сон "Ижтимоий фикр" жамоатчилик Марказини кўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.1997 й.

N 343




"ИЖТИМОИЙ ФИКР" ЖАМОАТЧИЛИК

МАРКАЗИНИ КЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида" 1997 йил 25 июндаги Фармонига мувофиқ, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини уйғунлаштириш ва жамоатчилик фикрини ўрганиш ишларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика жамоат ташкилотлари томонидан хукуматга қарашли бўлмаган "Ижтимоий фикр" жамоатчилик Маркази таъсис этилганлиги маъқуллансин. Марказнинг Низоми Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлиги, унинг фаолияти фуқароларнинг сиёсий фаоллигини оширишга қаратилганлиги ва кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсии.


2. Марказ Низомида унинг қуйидаги асосий вазифалари белгиланганлиги алоҳида эътиборга олинсин:

- инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя қилиниши, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш муаммолари, шунингдек ижтимоий муносабатлар ривожининг бошқа долзарб масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш;

- мамлакат ижтимоий, иқтисодий ҳаёти, давлат сиёсати ва ҳукумат фаолияти тўғрисидаги жамоатчилик фикрини умумлаштириш ва таҳлил этиш,

- кишилар дунёқарашининг шаклланишидаги асосий йўналишлар, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, аҳлоқий, ҳуқуқий онгнинг ҳолати ва мазмунини аниқлаш;

- аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий маданияти савиясини ўрганиш ва уларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш;

- жамоатчилик фикрини ўрганишнинг услубий асосларини такомиллаштириш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил қилиш;

- ижтимоий тадқиқотлар ўтказишнинг илмий-услубий талабларига мувофиқ. жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровлар ўтказиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Давлат ва жамият қурилиши академияси ва бошқа илмий-тадқиқот муассасалари  Марказга ўз фаолиятини амалга оширишида самарали ёрдам кўрсатсинлар.


4 Республика вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

- Марказнинг ишини ташкил этишда жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича сўровлар ўтказишни уюштиришда кенг кўламли ёрдам кўрсатсинлар;

- Марказ учун зарур бўлган барча турдаги ахборотлар олишига шарт-шароитлар яратсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:

- Марказга чет элдаги социлогик ўқув-илмий муассасалар ва социология соҳасида ишловчи ҳалқаро ташкилотлар билан иш юзасидан алоқалар ўрнатишда ёрдам берсинлар;

- Тошкентда фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ва чет давлатлар Элчихоналари билан халқаро алоқаларни амалга оширишга кўмаклашсинлар:

- Марказни халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар ижтимоий-сиёсий ва иқисодий ҳаётига оид зарур ахборотлар билан доимий равишда таъминлаб турсинлар;

- Марказнинг социологик тадқиқотлари натижалари ва нашрлари чет элда тарқатилишида яқиндан ёрдам берсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси Марказнинг давлатнинг илмий-техника дастурлари рўйхатига киритилган илмий-тадқиқот дастурларини амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилсин.


7. "Ижтимоий фикр" жамоатчилик Маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессиялари ҳужжатлари, Ўзбекистон  Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари ва статистик тўпламлари, республика, вилоят ва туманлар газеталари ва журналлари мажбурий равишда юборилувчи ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Марказ буюртмасига асосан "Ўзбекистонда жамоатчилик фикри" махсус даврий журнали ўзбек, инглиз ва рус тилларида нашр этилишини, шунингдек бошқа тегишли услубий ва илмий нашрлар ўз вақтида чоп этилишини таъминласин.


9. Марказнинг мақсад ва вазифаларини ҳамда амалий фаолиятини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилишда оммавий ахборот воситалари, журналистларнинг таъсир кучи муҳим эканлиги алоҳида таъкидлансин.


10. Марказ ўз Низомида назарда тутилган ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Марказни ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда миллий ва хорижий валютада операцияларни амалга ошириш учун Марказнинг тегишли ҳисоб рақамларини очсинлар.


12. Марказ ўзининг юридик мақомига кўра солиқ тўлови бўйича Ўзбекистон Республикасининг хайрия жамғармаларига тенглаштирилсин ҳамда унга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилсин.


13. Белгилансинки, корхоналар, ташкилотлар, бирлашмалар, ҳўжалик юритувчи субъектларнинг, жисмоний шахсларнинг, шунингдек халқаро ва чет эл ташкилотларининг "Ижтимоий фикр" жамоатчилик Маркази дастурларини моддий таъминлашга йўналтирилган маблағлари уч йил муддатга фойда (даромад) солиғидан озод қилинсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Марказга 50 (эллик) миллион сўм ажратсин.


15. "Ўэавтосаноат" уюшмасига Марказга иккита "Нексия" ва битта "Дамас" автомашинасини бюджет ташкилотлари учун назарда тутилган нархларда сотишга рухсат берилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда "Ижтимоий фикр" жамоатчилик Марказига зарур замонавий алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат телефони ўрнатилишини таъмиинласин.


17. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Марказни бир ой муддатда бино билан таъминласин ва таъмирлаш ишларини амалга оширсин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Б. Fуломов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов
































Время: 0.2107
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск