ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Истеъмол моллари ва бошқа турдаги маҳсулотлар савдоси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2015 й. 86-сон “Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2015 й.

N 86



РЕСПУБЛИКАДА СОТИЛАДИГАН МАИШИЙ ЭЛЕКТР

ПРИБОРЛАРИНИ, ЯНГИДАН ҚУРИЛАДИГАН БИНОЛАР ВА

ИНШООТЛАРНИ ЭНЕРГЕТИКА ЖИҲАТИДАН МАЖБУРИЙ

МАРКИРОВКАЛАШ ВА СЕРТИФИКАТЛАШ ТИЗИМИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартиришга ва маҳсулот таннархини пасайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 22 январдаги 8-сон қарорига мувофиқ ҳамда четдан олиб кирилаётган ва сотилаётган маиший электр приборларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикасида янгидан қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2016 йил 1 январдан бошлаб:

а) техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотларнинг мажбурий мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб иловага* мувофиқ рўйхат бўйича четдан олиб кирилаётган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилаётган маиший электр приборларига татбиқ этилади;

б) маиший электр приборларининг энергия самарадорлиги классларини аниқлаш учун "А", "В", "С", "D", "E", "F", "G" белгилари жорий этилади. Бунда:

"А" класси энергия самарадорлиги энг юқори бўлган маиший электр приборларини белгилаш учун ва тегишли равишда "G" класси - (тавсифларини ҳисобга олган ҳолда) бир тоифага киритилган маиший электр приборлари жумласидаги энергия самарадорлиги энг кам бўлган маиший электр приборларини белгилаш учун қўлланади;

энергия самарадорлигининг "А+", "А++" (ортиб боришига кўра - А+", "А++" ва шу каби) ҳамда ундан юқори қўшимча класслари "А" класси учун белгиланган энергия самарадорлиги даражасидан ошадиган энергия самарадорлигига мансуб бўлган маиший электр приборларини белгилаш учун қўлланади.


2. Техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида электр самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган ушбу қарорга иловада кўрсатилган маиший электр приборларини "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига жойлаштириш 2016 йил 1 январдан бошлаб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш эса - 2016 йил 1 июлдан бошлаб тақиқлансин (илгари фойдаланишда бўлган маиший электр приборларини сотиш бундан мустасно).

Бунда ушбу қарорга иловада кўрсатилган, 2016 йил 1 январгача "вақтинча сақлаш" ва "божхона омбори" божхона режимларида жойлаштирилган маиший электр приборлари, истисно тариқасида эркин муомалага чиқарилиши ва 2016 йил 1 июлгача сотилиши мумкин.


3. Энергия самарадорлигининг "G" классига мансуб бўлган маиший электр приборларини "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига жойлаштириш ва сотиш - 2017 йил 1 январдан бошлаб, "F" классидагилар учун - 2018 йил 1 январдан бошлаб ва "Е" классидагилар учун - 2019 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич тақиқлансин.

4. Белгилансинки, ушбу қарорга иловада кўрсатилган, техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган маиший электр приборларини сотиш ва сотиш мақсадида сақлаш ушбу қарорда назарда тутилган муддатлар ўтгандан кейин сотиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.


5. "Ўзэлтехсаноат" акциядорлик компанияси "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда ушбу Низомга иловада кўрсатилган маиший электр приборларининг техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотлар мажбурий бўлиши ҳақидаги талабни назарда тутувчи стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни 2015 йил 1 сентябргача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.


6. "Ўзстандарт" агентлиги маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маиший электр приборларининг энергия самарадорлиги бўйича муайян классга мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш бўйича синаш (ўлчаш) лабораторияларининг (марказларининг) ҳамда электротехника маҳсулотларини сертификатлаш органларининг белгиланган тартибда аккредитация қилинишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг талабларига мувофиқ энергия самарадорлиги класси тўғрисидаги тегишли ахборотлар мавжуд бўлмаган маиший электр приборларининг четдан олиб кирилишига ва республика ҳудудида сотилишига йўл қўймаслик юзасидан назорат ўрнатсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини уларда янгидан қурилаётган бинолар ва иншоотларга нисбатан қўйиладиган энергия самарадорлиги тўғрисидаги тегишли талабларнинг мавжудлиги юзасидан олти ой муддатда қайта кўриб чиқсин.


9. "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2015 йил 1 сентябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

10. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ғ.И. Ибрагимов ва У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 13 апрель, 14-сон, 171-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 4-сон, 26-модда





































Время: 0.1849
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск