ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Банкротлик / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2003 й. 188-сон "Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2003 й.

N 188


АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН

ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАРНИ

ТАРКИБИЙ ЎЗГАРТИРИШ ВА МОЛИЯВИЙ

СОҒЛОМЛАШТИРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг таркибий ўзгартирилиши ва банкрот бўлиши жараёнлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги тақдимномасига кўра таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналар ўз балансидаги:

турар жойлар, ётоқхоналар, болалар боғчалари ва ижтимоий инфратузилманинг бошқа объектларини - ўзлари жойлашган жой бўйича шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари балансига;

умумий фойдаланиладиган ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини (электр тармоғи хўжалиги, сув таъминоти объектлари, транспорт коммуникациялари ва ҳоказолар) - функционал мансублилигига кўра тегишли хўжалик бирлашмаларининг корхоналари балансига жорий ҳолати бўйича белгиланган тартибда берадилар.

Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорга мувофиқ балансдан балансга берилаётган умумий фойдаланиладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари қиймати берувчи томон учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблашда ва қабул қилувчи томон учун даромад (фойда) солиғини хисоблаш чоғида солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари балансига берилаётган манфаатдор хўжалик бирлашмалари, шунингдек уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналар билан биргаликда берилаётган объектларни пухта хатловдан ўтказсинлар ҳамда уларни кейинчалик хусусийлаштириш, маблағ билан таъминлаш манбалари ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда киритсинлар.

3. Таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш тўғрисидаги қарор таркибий ўзгартириш ёки тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.

Кўрсатиб ўтилган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий органлари хулосаларини ҳисобга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлайдиган ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек, уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланиладиган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг тугалланмаган қурилиш объектлари ва асосий фондларни консервация қилиш тўғрисидаги таклифларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқишнинг чекланган муддатлари кўпи билан икки ҳафта этиб белгилансин.

4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳайъатининг қарорига кўра таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг (мулкий комплексни ва бизнесни баҳолаш ҳам шу жумлага киради), шунингдек иқтисодий суднинг қарори билан уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини халқаро методикага мувофиқ мол-мулкнинг реал бозор, инвестиция ва тугатиш қийматини ҳисобга олувчи баҳоловчи ташкилот томонидан амалга оширилган баҳолаш ким ошди савдоларида ва ошкора таклиф асосида мол-мулкни сотишда белгиланган тартибда бошланғич баҳо сифатида қўлланилиши мумкин.

Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилган корхоналарнинг мол-мулкини баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги хузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси 2003 йил мобайнида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ва молиявий нобарқарор корхоналарни таркибий ўзгартириш мақсадлари учун Осиё тараққиёт банкининг қарзини жалб этиш масаласини ишлаб чиқсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 4, 31-модда














































Время: 0.1857
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск