ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Хусусийлаштирилган корхоналарни бошқариш /

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.04.2003 й. 189-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 19 апрелдаги

189-сон қарорига

3-ИЛОВА



Инвестиция активларининг ишончли

бошқарувчилари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиларига қўйиладиган асосий талабларни ва улар томонидан инвестиция активларини ишончли бошқариш амалга оширилишини белгилайди.

Қимматли қоғозларни ва инвестиция ҳамда хусусийлаштирилган инвестиция фондлари мол-мулкига кирувчи қимматли қоғозларга инвестиция қилинадиган маблағларни ишончли бошқарувни амалга ошириш тартиби ва шартлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ушбу Низом билан белгиланади.

2. Инвестиция активларини ишончли бошқариш Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлигида инвестиция активларини ишончли бошқарувга лицензия олган тижорат ташкилотлари томонидан шунингдек банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган тижорат банклари билан амалга оширилади.

3. Юридик ва жисмоний шахслар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларидан ташқари, шунингдек мулкида давлат улуши бўлган корхоналар инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси муассислари бўлиши мумкин.

5. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси унинг томонидан бошқариладиган инвестиция активлари ўртача йиллик қийматининг камида 5 фоизи миқдорида ўз моддий активларига эга бўлиши керак.

Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг ўз моддий активлари миқдори ва унинг томонидан бошқариладиган инвестиция активларининг соф активлари ўртача йиллик қиймати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилаган тартибда аниқланади.

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари ўз моддий активларининг кўрсатилган талабларга мувофиқлиги Молия вазирлиги томонидан ҳар чоракда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан тақдим этиладиган ҳисоботларга мувофиқ назорат қилинади.

6. Ушбу Низомга мувофиқ қуйидагилар (инвестиция активларини) ишончли бошқариш объектлари бўлиши мумкин:

хўжалик юритувчи субъектларнинг қимматли қоғозлари, шу жумладан улар томонидан ишончли бошқарув тўғрисида шартнома тузилган вақтда давлат мулки бўлган қимматли қоғозлар;

хўжалик юритувчи субъектларнинг уларни ишончли бошқариш тўғрисида шартнома тузилган вақтда давлат мулки бўлган улушлари (пайлари);

муассис томонидан ишончли бошқарувчига бошқариш учун берилган қимматли қоғозларга инвестиция қилиш учун мўлжалланган пул маблағлари;

ишончли бошқарувчи томонидан шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариш натижасида олинган пул маблағлари ва қимматли қоғозлар.

Бошқа ҳар қандай фуқаролик ҳуқуқи объектлари инвестиция активлари ҳисобланмайди ва ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга ошириладиган ишончли бошқарувга берилиши мумкин эмас.


7. Ушбу Низом мақсадларида қуйидагилар инвестиция активларини ишончли бошқариш муассиси деб эътироф этилади:

инвестиция активлари эгаси;

давлат мулки бўлган инвестиция активларига нисбатан - Молия вазирлиги.


II. ИНВЕСТИЦИЯ АКТИВЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИ

БОШҚАРУВ ШАРТНОМАЛАРИНИНГ

УМУМИЙ ШАРТЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ

8. Инвестиция активларини ишончли бошқариш шартномаси шартларини томонлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси талабларига ва ушбу Низом билан белгиланган хусусиятларга мувофиқ белгилайдилар.


9. Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг бошқарув муассиси билан тузилган шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:

шартнома томонларининг номи;

шартнома мавзуси;

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

ишончли бошқарувга бериладиган инвестиция активлари рўйхати;

фойда олувчи тўғрисидаги кўрсатма;

инвестиция активларининг ишончли бошқарувчи томонидан ҳисоботлар тақдим этиш муддатлари;

ишончли бошқарув тўхтатилган тақдирда инвестиция активларини олувчи шахс (шахслар);

инвестициялар мақсадини, инвестиция сиёсати йўналишини, инвестиция фаолиятидаги чеклашларни тавсифловчи инвестиция декларацияси (қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағлари ишончли бошқарувга берилган ҳолларда);

инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси фаолиятини чеклаш;

инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига тақдирлаш пули тўлаш ва унинг харажатларини қоплаш тартиби;

шартноманинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва шартлари;

томонларнинг жавобгарлиги;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар.


10. Қонунда ва ишончли бошқарув шартномасида назарда тутилган доирада, ўз бошқарувига инвестиция активларини қабул қилган инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси уларга нисбатан мулкдорнинг барча ваколатларини амалга оширади, шу жумладан:

ўз тасарруфидаги тасдиқланган инвестиция активлари бўйича барча ҳуқуқларни мустақил равишда ва ўз номидан амалга оширади (акциялар, улушлар, пайлар) бўйича дивидендлар олиш ва облигациялар бўйича даромад олиш ҳуқуқи, хўжалик жамияти акциядори (қатнашчиси)нинг шахсий номулкий ҳуқуқлари, қимматли қоғозни қайтаришга тўловни талаб қилиш ҳуқуқи ва шу кабилар);

ўз тасарруфида бўлган инвестиция активларига нисбатан барча ҳуқуқларни мустақил равишда ва ўз номидан амалга оширади (қимматли қоғозларни ўзгага бериш, гаровга қўйиш, қимматли қоғозлар билан ҳар қандай битишувларни ёки амалий хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи).


11. Ишончли бошқарувда бўлган қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағлари тарзидаги инвестиция активларини сарфлаш мутлақо мақсадли хусусиятга эгадир. Ушбу пул маблағларидан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан фақат қимматли қоғозларни бошқарув муассисининг мулки этиб сотиб олиш учун фойдаланилиши ёхуд улар бошқарув муассисига ёки бошқа фойда олувчига мулкий фойда сифатида йўналтирилиши мумкин.

12. Қимматли қоғозларни ишончли бошқариш бўйича фаолият ва қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағларини ишончли бошқариш бўйича фаолият бошқарув муассиси билан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўртасида тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширилади.

13. Шартномани бажариш жараёнида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан бошқариш муассиси мулкига сотиб олинадиган қимматли қоғозлар улар мулкдор ёки инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг бошқа ваколатли эгалари томонидан берилган вақтдан бошлаб ишончли бошқарув объектларига айланади. Бунда ана шундай қимматли қоғозларни бериш тўғрисида қўшимча битимларнинг бошқарув муассиси билан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўртасида тузилиши талаб қилинмайди.

14. Шартномани бажариш жараёнида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан бошқарув таъсисчиси мулкига олинадиган пул маблағлари инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси объектига киритилади. Бунда инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг ушбу пул маблағларини бериш тўғрисида ўзи билан бошқарув таъсисчиси ўртасида қўшимча битимлар тузиши талаб қилинмайди. Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг бундай хатти-ҳаракатларни содир этиш натижасида пайдо бўлган мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган пул маблағлари ҳисобига бажарилади.

Инвестиция активларини ишончли бошқариш шартномасида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан бошқарув таъсисчиси мулкига олинган барча пул маблағларининг улар инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан олингандан кейин дарҳол тўлиқ ҳажмда бошқарув таъсисчисига берилиши кераклиги назарда тутилган тақдирда кўрсатиб ўтилган қоида амал қилмайди.

15. Инвестиция активларининг ишончли бошқарув тўғрисидаги шартноманинг қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий шартлардан ташқари қимматли қоғозларга инвестициялаш учун мўлжалланган пул маблағларини ишончли бошқарувга беришни назарда тутувчи шартномада бошқарув муассисининг пул маблағларини йўналтириш ва инвестициялаш усулларини белгиловчи инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг инвестиция декларацияси мавжуд бўлиши керак.

16. Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг инвестиция декларацияси инвестиция активларини ишончли бошқарув шартномасининг узвий қисми ҳисобланади. Инвестиция декларацияси қоидалари инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан шартноманинг бошқа қоидалари билан бир хил асосларда зарур даражада бажариш учун мажбурий ҳисобланади.

Шартномаларни тузиш бошқарув муассисининг инвестиция декларациясида баён қилинган қоидаларни, шу жумладан ўзига тегишли бўлган пул маблағлари декларацияга ўтказилган ҳар қандай инвестиция активлари - инвестициялаш объектларини инвестициялашга розилигини билдиради.


17. Инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг инвестиция декларациясида қуйидагилар бўлиши керак:

инвестиция активларини ишончли бошқарув мақсадини белгилаш (бошқарув муассисининг пул маблағларидан фойдаланишнинг энг юқори тижорат самарадорлигига эришиш ёки бошқа аниқ мақсад);

бошқарув муассисининг пул маблағларини инвестиция қилиш мумкин бўлган инвестиция активлари рўйхати;

шартнома амал қиладиган бутун муддат давомида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси амал қилиш мажбур бўлган инвестиция активлари таркиби тўғрисидаги маълумотлар (ҳар хил турдаги ва эмитентдаги қимматли қоғозлар нисбати; ишончли бошқарувда бўлган мазкур бошқарув муассисининг қимматли қоғозлари, пул маблағлари ва инвестиция активларининг бошқа турлари ўртасидаги нисбат);

мазкур инвестиция декларацияси қоидалари инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси учун амал қиладиган ва мажбурий ҳисобланадиган муддат.

18. Инвестиция активларини ишончли бошқарув тўғрисидаги шартноманинг бир қисми ҳисобланадиган инвестиция декларацияси қоидаларининг амал қилиш муддати умуман шартноманинг амал қилиш муддатига тенг ёки ундан кам бўлиши мумкин.

Ушбу инвестиция декларациясининг амал қилиш муддати тугагач инвестиция активларини ишончли бошқарув шартномасининг томонлари қўшимча битим билан унда кўсатилган муддатга янги инвестиция декларациясини амалга киритишади.

Инвестиция декларациясининг амал қилиш муддати тугагач, агар шартноманинг томонларидан ҳеч бири уни ўзгартириш тўғрисида талаб қўймаса, ушбу декларация унда кўрсатилган муддатга узайтирилган ҳисобланади, лекин бу муддат ушбу декларация унинг бир қисми ҳисобланадиган шартноманинг амал қилиш муддатидан кўп бўлиши мумкин эмас.


19. Инвестиция декларациясининг амалда бўлиш муддати бўйича кўрсатма, бунинг учун асослар мавжуд бўлганда, кўрсатилган муддат тугагунгача унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун тўсиқ бўлмайди.


20. Бошқарув муассисининг амалдаги инвестиция декларациясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги талаби инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси учун мажбурий ҳисобланади.

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси кўрсатиб ўтилган ўзгартиришларга рози бўлмаган тақдирда улар бошқарув муассиси томонидан шартномага илова қилинадиган бир томонлама далолатнома (баёнот) тузиш йўли билан расмийлаштирилади, муассисга инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан муассис талабларини бажаришда мумкин бўлган салбий мулкий оқибатлар бошланиши хавфи юкланади.

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисининг амалдаги декларацияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги талаби шартнома томонларининг шартномага илова қилинадиган тегишли қўшимча битимлар тузиши йўли билан қондирилади.

21. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан инвестиция декларациялари тузиш қоидалари Молия вазирлигининг норматив ҳужжатлари билан белгиланади.

22. Қимматли қоғозларни ишончли бошқарувга бериш инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг уларга мулкдорлик ҳуқуқи белгиланишига олиб келмайди.

23. Қимматли қоғозлар билан ишончли бошқарув тўғрисидаги зарур тартибда расмийлаштирилган ёзма шартноманинг мавжудлиги қимматли қоғозларни инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига бериш учун етарли асос ҳисобланади.

Қимматли қоғозлар эгалари реестрларини юритувчи шахслар, шунингдек бошқа ҳар қандай манфаатдор шахслар ва органлар уларга қимматли қоғозларни ишончли бошқарувга бериш учун асос сифатида бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.


III. ИНВЕСТИЦИЯ АКТИВЛАРИНИ ИШОНЧЛИ

БОШҚАРУВ ШАРТНОМАЛАРИ БЎЙИЧА

ОПЕРАЦИЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА

ҲИСОБ РАҚАМЛАРИНИ ЮРИТИШ

24. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва асосларда берилган инвестиция активлари бошқарув муассисининг бошқа мол-мулкидан, шунингдек инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси мол-мулки ва ўз инвестиция активларидан ажратилади, уларга инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг мажбуриятлари бўйича ундиришлар қаратилиши мумкин эмас ва ушбу активлар, тўловга қобилиятсизлик ҳолати вужудга келганда танлов массасига киритилмайди.

Инвестиция активлари инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисида алоҳида балансда акс эттирилади ва у бўйича мустақил ҳисоб юритилади. Инвестиция активларини ишончли бошқарув билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоб-китоблар учун алоҳида банк ҳисоб рақами очилади.

25. Бошқарув муассисларининг пул маблағлари ҳисоб рақамларини юритиш учун инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари томонидан банкларда "бошқарув муассисининг ишончли бошқарувга берилган пул маблағлари" деб ёзиб қўйилган алоҳида ҳисоб-рақамлари очилади. Алоҳида ҳисоб рақамлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда очилади.

Бошқарув муассисларининг пул маблағлари ҳисоб рақамларини юритиш мақсадлари учун инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан очиладиган алоҳида ҳисоб рақамлари сони чекланмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Алоҳида ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатиш шартлари банк ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўртасидаги шартномада белгиланади.

Алоҳида ҳисоб рақамларига фақат ушбу Низомга мувофиқ инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан шартнома тузган бошқарув муассислари маблағлари киритилади.

26. Бошқарув муассисларининг пул маблағларини ажратиш инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан унга берилган пул маблағларини алоҳида (ажратилган) балансда ҳисобга олиш йўли билан амалга оширилади, ушбу баланс инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳар бир бошқарув муасссиси ва (ёки) пул маблағлари ҳисоб рақамини юритишни назарда тутувчи ҳар бир шартнома учун очилади ва юритилади.

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ва жисмоний шахс ҳисобланадиган инвестиция активларини ишончли бошқарув муассиси ўртасидаги ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

27. Инвестиция активларини ишончли бошқарув муассиси томонидан пул маблағларини инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига бериш нақд бўлмаган пул маблағларини унинг томонидан очиладиган алоҳида ҳисоб рақамига ўтказиш ёки нақд маблағларни инвестиция активлари ишончли бошқарувчисининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

28. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси мижознинг пул маблағлари ҳисоб рақамига пул маблағлари ўтказилганини улар алоҳида ҳисоб рақами очилган банк томонидан алоҳида ҳисоб рақамига ўтказилгандан кейин навбатдаги банк кунидан кечикмай ўз ҳисобида акс эттириши шарт.


IV. ИНВЕСТИЦИЯ АКТИВЛАРИНИНГ

ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИСИ

ФАОЛИЯТИНИ ЧЕКЛАШ

29. Бошқарув муассиси инвестиция активларини ишончли бошқарув тўғрисидаги шартномани тузишда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси фаолиятини чеклаш ҳуқуқига эга, ушбу чеклашлар инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига қуйидагиларни тақиқлайди:

ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига ўз мулкидаги, ўз муассиси мулкидаги қимматли қоғозларни сотиб олиш;

ўз бошқарувидаги қимматли қоғозларни ўз мулкига, ўз муассислари мулкига бегоналаштириш, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача қоида белгиланмаган бўлса;

инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси айни бир вақтда бошқа шахс томонида брокер (воситачи, ишончли вакил) сифатида иш кўрадиган битишувлар тузиш;

ўзи ва ўзининг муассислари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;

тугатиш жараёнида бўлган ташкилотларнинг қимматли қоғозларини ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;

ўзига тобе шахслар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларини ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига сотиб олиш;

инвестиция активларини ўзига тобе шахсларга жойлаштириш;

ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни ушбу банднинг иккинчи-саккизинчи хатбошида белгиланган қимматли қоғозларга алмаштириш;

ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни тўлов муддатини 30 календарь кундан кўпроқ муддатга кечиктиришни ёки уни бўлиб-бўлиб тўлашни назарда тутувчи шартномалар бўйича ўзгага бериш;

ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни ўз мажбуриятларини (бошқарувчи томонидан ишончли бошқарув тўғрисидаги тегишли шартнома бажарилиши муносабати билан пайдо бўладиган мажбуриятлардан ташқари), ўз муассислари мажбуриятларини, бошқа ҳар қандай учинчи шахсларнинг мажбуриятларини бажаришни таъминлаш учун гаровга бериш;

ўз бошқарувида бўлган қимматли қоғозларни учинчи шахснинг депозит тасарруфчиси ва (ёки) олувчиси сифатида белгиланган ҳолда сақлашга бериш;

ўз бошқарувида бўлган пул маблағларини учинчи шахслар фойдасига омонатга қўйиш ёхуд кўрсатилган маблағларни учинчи шахс (шахслар) тасарруфчиси этиб белгиланган ҳисоб рақамига (ҳисоб рақамларига) ўтказиш;

ўз бошқарувида бўлган пул маблағлари ҳисобига ҳар қандай учинчи шахслар улар бўйича тўловнинг олувчилари этиб белгиланган суғурта шартномаларини тузиш (суғурта полисларини сотиб олиш).

Қонун ёки шартномада инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси фаолиятига қўшимча чеклашлар белгиланиши мумкин.

30. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажариш жараёнида бошқарув муассислари билан олдиндан келишмасдан инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси айни бир вақтда, уларнинг мол-мулкини ишончли бошқариш тўғрисида шартномалар тузилган иккала томоннинг манфаатларини ифодалайдиган битишувларни содир этишга ҳақли эмас.


V. ИНВЕСТИЦИЯ АКТИВЛАРИНИНГ ИШОНЧЛИ

БОШҚАРУВЧИСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ

31. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига бошқарув муассисига хизматлар кўрсатганлик учун тақдирлаш пули асосий ва мукофот пули тарзида тўланади.

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига асосий тақдирлаш пули чораклар бўйича тақсимланган ҳолда ёки улар бошқарадиган активлардан олинадиган даромадга нисбатан фоизларда бир йил учун ёзилган суммада белгиланади. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси оладиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ва хусусиятлари шартномада белгиланади.

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига мукофот пули йил натижалари бўйича, шартномага мувофиқ тўланади.

Давлат активларини бошқарган тақдирда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси фаолиятини тақдирлаш унинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланадиган тартиб асосида бошқариши самарадорлигига бевосита боғлиқ ҳолда амалга оширилади.

31-1. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўзи кузатувчи кенгашининг аъзоси ҳисобланадиган жамиятнинг маблағлари ҳисобига қўшимча тақдирлаш пули олиши мумкин. Ушбу ҳолатда тақдирлаш пули миқдорлари жамиятнинг ички норматив ҳужжатлари билан белгиланади.

32. Инвестиция активларини ишончли бошқаришда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси томонидан қилинган барча харажатлар миқдори, уларни тўлаш муддатлари ва тартиби ҳамда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини бошқарув муассисига кўрсатилган хизматлар учун тақдирлаш пули тўлаш улар ўртасида тузиладиган инвестиция активларини ишончли бошқариш шартномасида белгиланади.

Акциялар (улушлар)нинг давлат пакетлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушган дивидендлар, улар бўлмаган тақдирда эса - Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси давлат активларини ишончли бошқарганлик учун тақдирлаш пули тўлашнинг манбалари ҳисобланади. Инвестиция активларини ва хусусийлаштириш инвестиция фондларини ишончли бошқаришни амалга ошириш билан боғлиқ тақдирлашнинг хусусиятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


VI. ИНВЕСТИЦИЯ АКТИВЛАРИНИНГ

ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИСИНИ

ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ

33. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ихтиёрий равишда қайта ташкил этиш ёки тугатишда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси амалга ошириладиган ўзгаришлар тўғрисида бошқарув муассисларини ёзма шаклда, агар шартномада бошқа муддат белгиланмаган бўлса, қайта ташкил этиш ёки тугатиш тартибот-қоидаси бошлангунгача уч ойдан кечикмай хабардор қилиши шарт.


VII. ИНВЕСТИЦИЯ ФОНДЛАРИНИНГ ИНВЕСТИЦИЯ

АКТИВЛАРИНИ ИШОНЧЛИ БОШҚАРИШ

ХУСУСИЯТЛАРИ

34. Инвестиция фондларининг инвестиция активларини ишончли бошқариш қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган ҳамда инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши билан шартнома (контракт) тузган ёхуд ушбу Низомда белгиланган тартибда Молия вазирлиги томонидан тайинланган инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилади.

35. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция активлари ва инвестиция фондларини ишончли бошқарувчи, инвестиция активларини ва хусусийлаштирилган инвестиция фондини ишончли бошқарувчи ўртасида тузилган шартномага (контрактга), мазкур Низомга, Молия вазирлигининг норматив ҳужжатларига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фондлар активларини бошқаришни амалга ошириши шарт.

36. Фондни таъсис этиш босқичида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан Муассислар кенгаши раиси шартнома (контракт) тузади. Фонд акциядорларининг биринчи Умумий йиғилиши томонидан шартнома (контракт) тасдиқлангандан кейин инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан шартнома (контракт)ни фонднинг Кузатувчи кенгаши раиси қайта тузади.


37. Инвестиция фонди билан инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ўртасидаги шартнома (контракт) Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган Фондни бошқариш тўғрисида инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси билан инвестиция фондининг намунавий контрактига ёки фондни бошқариш тўғрисида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан хусусийлаштирилган инвестиция фондининг намунавий контрактига мувофиқ тузилади.

38. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция фондларининг активларини бошқаришда ушбу фондлар номидан иш кўради. Бунда у инвестиция фонди билан тузилган шартнома (контракт)да инвестиция фондининг номига ҳавола қилган ҳолда фонднинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатида иш кўраётганлигини кўрсатиши шарт.

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция фондлари активларини ушбу фондларнинг акциядорлари манфаатларини кўзлаб бошқариши шарт.


39. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг фаолияти инвестиция фондининг Кузатувчи кенгаши ва депозитарий томонидан назорат қилинади. Фонднинг Кузатувчи кенгаши инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан тузиладиган битишувлар рўйхатини, шунингдек битишувларнинг хусусияти ва ҳажми бўйича чекланишини белгилашга ҳақлидир.


40. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фонд активларини бошқариш бўйича бутун фаолиятни амалга оширади, шу жумладан:

Акциядорлар умумий йиғилишининг жойи, муддатлари ва кун тартиби тўғрисидаги билдиришномани тузади ва етказиб беришни таъминлайди;

Акциядорлар умумий йиғилиши ва фонднинг Кузатувчи кенгаши мажлиси протоколларини юритади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ фонднинг йиллик ҳисоботлари ва бошқа ҳисоботларини ишлаб чиқади;

устав талабларига, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ фонднинг соф активлари қиймати бўйича маълумотларни аниқлайди ва эълон қилади;

фонд уларнинг акциялари мулкдори бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан фонд номидан акциядорларнинг барча ҳуқуқларини амалга оширади;

фонд активини ташкил этадиган пул маблағларини инвестиция фондининг банк ҳисоб рақамига жойлаштиради;

устав талабларига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Инвестиция фондлари тўғрисидаги низом ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари тўғрисидаги низомга кўра мажбурий эълон қилиниши назарда тутилган инвестиция фондларига нисбатан маълумотларни, молиявий ҳисоботлар ва реклама хусусиятига эга бўлган материалларни тайёрлаш, тарқатиш ва эълон қилишни назорат қилади ва амалга оширади;

инвестиция сиёсати масалалари бўйича фонднинг Кузатувчи кенгашига маслаҳат хизматлари кўрсатади;

инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан инвестиция фонди, инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ва хусусийлаштирилган инвестиция фонди ўртасида тузилган шартнома (контракт)га мувофиқ фондга бошқа хизматлар кўрсатади.


41. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи:

қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби, шунингдек фонднинг барча ҳужжатлари ва ҳисоботлари юритилиши;

қимматли қоғозларни фонд инвестиция қилган барча акциядорлик жамиятларида бошқарув органларида фонднинг вакиллигини;

фонд инвестициялари тўғрисидаги ахборотнинг махфийлигини таъминлайди, шунингдек инвестиция фондини бошқариш учун бошқарувчи томонидан тайинланган ҳар қандай шахс ушбу битим бўйича унга таҳлилий хизматлар кўрсатилиши учун инвестиция фондига нисбатан ахборотнинг махфийлигига риоя қилиниши учун (ҳам хизматлар кўрсатиш даврида, ҳам ушбу давр тамом бўлгандан кейин) кафолат олиши мақсадида тегишли чора-тадбирлар кўради (махфийлик тўғрисидаги контрактлар тузилиши ҳам шу жумлага киради);

фонд ҳужжатлари сақланиши ва расмийлаштирилишининг тўғрилигини;

эълон қилинган дивидендларнинг фонд акциядорларига ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлайди.


42. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фондларнинг чекланмаган миқдордаги инвестицияларини бошқариш;

фондлар номидан қимматли қоғозлар билан битишувлар тузиш, пул маблағларини қимматли қоғозларга инвестиция қилиш учун фонднинг пул маблағини тасарруф этиш, қонун ҳужжатларига, уставга ва инвестицион декларацияга мувофиқ фондларнинг активлари билан бошқа битишувларни амалга ошириш;

фонднинг номидан фонд билан тузилган шартнома (контракт)га мувофиқ фонднинг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолаш;

акциялар чиқарилишини ҳисобга олиш ва депозитарий учун мажбурий ҳисобланган фонд активларини жойлаш юзасидан фармойишлар чиқариш;

инвестиция фондлари соф активларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомларга, инвестицион декларацияга ва инвестиция фондлари фаолияти чекланишига мувофиқ фондлар фаолияти билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун фондларнинг пул маблағларидан фойдаланиш;

фонд Кузатувчи кенгашининг барча мажлисларида кузатувчи сифатида овоз бериш ҳуқуқисиз бир нафар вакилга эга бўлиш ҳуқуқига эга, фаолият ёки фондларни бошқариш тўғрисида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси билан шартнома (контракт) тузиш шартлари билан боғлиқ масалалар бўйича мажлисларда муҳокама ёки овоз бериш юз берадиган мажлисларнинг даврлари бундан мустасно;

фонд уставига ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ навбатдан ташқари Акциядорлар умумий мажлисини ва Кузатувчи кенгашни чақиришни талаб қилиш;

фонднинг Кузатувчи кенгашидан тузилган шартнома (контракт)га ва фонд уставига мувофиқ инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан фонд номидан ўз вазифалари бажарилиши учун банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини ёки бошқа ваколатларни беришни (ишончнома бериш йўли билан) талаб қилиш.


43. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи қуйидагиларга мажбур:

а) устав қоидаларига, Кузатувчи кенгаш ва фонд акциядорлари умумий йиғилиши қарорларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестицияларни ва қимматли қоғозлар портфелини самарали бошқаришни таъминлаш ҳамда фондлар акциядорларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун имкони бўлган барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш;

б) операцияларни амалга ошириш, шу жумладан фонд акциялари ёки фонднинг охирги йиллик баланс ҳисоботига мувофиқ қиймати фонд активлари қийматининг 10 фоизидан ошадиган фонднинг бошқа қийматлари олди-сотдиси бўйича битишувларни амалга оширишда фонднинг Кузатувчи кенгашининг ёзма розилигини олиш;

в) уставга мувофиқ фонд акцияларига ёзилиш бўйича қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси билан зарур тайёргарлик ишларини олиб бориш ҳамда унга ёзилиш натижасида олинган барча маблағларни фонднинг ҳисоб рақамига кечиктирмасдан ўтказиш мажбуриятини юклаш;

г) фондга тегишли бўлган барча нақд маблағни, чеклар ва нақд бўлмаган тўловларни фонднинг банк ҳисоб рақамига дарҳол ўтказиш;

д) фонднинг банк ҳисоб рақамидан маблағлар ўтказиш бўйича барча тўлов топшириқларини ушбу топшириқлар банкка тақдим этилишидан олдин имзолаш учун қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийсига тақдим этиш;

е) ҳар бир молиявий чорак тугаллангандан кейин 30 кун мобайнида Кузатувчи кенгашга қуйидаги ҳужжатлар шаклида ушбу давр учун фонд иши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этиш:

ҳисобот даврининг боши ва охири бўйича фонднинг бухгалтерия баланси, молиявий натижалар ва даромадлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот, шунингдек бухгалтерия ҳисоботининг бошқа шакллари;

ҳисобот даврида махсус давлат кредити олиниши, ундан фойдаланилиши ва унинг қайтарилиши тўғрисидаги ҳисобот;

Кузатувчи кенгаш томонидан белгиланган ҳисобот даврида инвестиция ёки хусусийлаштирилган инвестиция фондининг қимматли қоғозлари ва бошқа активлари билан содир этилган битишувлар рўйхати;

белгиланган шакл бўйича ҳисобот даври мобайнида инвестиция ёки хусусийлаштирилган инвестиция фонди маблағлари ҳисобига инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан қилинган харажатлар тўғрисидаги ҳисобот;

ж) Кузатувчи кенгашни инвестиция активларини ишончли бошқарувчи раҳбарлари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;

з) акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши кунидан 30 кун олдин Кузатувчи кенгашга фонд фаолияти тўғрисидаги баланс ҳисоботни, шу жумладан соф активлар қиймати тўғрисидаги ҳисоботни, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни, махсус давлат кредитлари олинганлиги, ундан фойдаланганлиги ва унинг қайтарилганлиги тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек ҳар бир аниқ ҳолатда фонднинг мустақил аудиторлари томонидан тасдиқланган ҳисобот даврининг охирги кунида тузилган бухгалтерия ҳисоботининг бошқа шаклларини тақдим этиш;

и) фондларнинг инвестиция портфелини ташкил этадиган барча активларни қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсида сақлаш;

к) фондларнинг акциялари билан битишувлар бўйича ҳисоб-китобда хато қилинган тақдирда маблағлар фонд ҳисоб рақамига қайтарилишини ёки компенсация қилинишини таъминлаш;

л) Хусусийлаштириш инвестиция фондларида бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари тўғрисидаги низомда белгиланган ҳажмда ва муддатларда Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этиш.

44. Инвестиция фонди Кузатувчи кенгаш номидан қуйидагиларга мажбур:

инвестиция активларини ишончли бошқарувчисининг ёзма талабига кўра фонднинг активларини бошқариш юзасидан тузилган шартнома (контракт)га, инвестицион декларацияга ва устав фондига мувофиқ ишончли бошқарувчи ўз мажбуриятлари бажарилиши учун унга ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини бериши учун (ишончнома бериш йўли билан) барча зарур чора-тадбирларни кўриш;

инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан фонд билан тузилган шартнома (контракт) бўйича ўз мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш.

Фонд инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан шартнома (контракт) бажарилмаган ёки зарур даражада бажарилмаган тақдирда уни бекор қилиш ҳуқуқига эга.


45. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг қонун ҳужжатларида тақиқланган хатти-ҳаракатлари натижасида фонд кўрган зарар учун фонд олдида жавоб беради.


46. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фонд активларини бошқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда қуйидагиларга ҳақли эмас:

фонд номидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган инвестиция ва хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятида чеклашлар бўлган хатти-ҳаракатни амалга ошириш;

унинг натижасида Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатлар талаблари, шу жумладан активлар тузилмасига қўйиладиган талаблар бузиладиган битишувларни содир этишга;

хусусийлаштириш инвестиция фонди томонидан хусусийлаштирилган корхоналарнинг акциялари учун тўловни кечиктириш шаклида берилган махсус давлат кредитларидан ташқари инвестиция портфелини ташкил этадиган фонднинг активлари ҳисобига қайтарилиши керак бўлган қарз маблағларини жалб этиш;

фонднинг активларини бошқариш ёки учинчи шахсларнинг мажбуриятларини ижро этиш билан боғлиқ бўлмаган ўз мажбуриятларини ижро этишни таъминлаш учун фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган активлардан фойдаланиш;

хусусийлаштирилган корхоналарнинг акцияларидан ва давлатнинг қимматли қоғозларидан ташқари хусусийлаштирилган инвестиция фонди активлари ҳисобига қимматли қоғозларни сотиб олиш;

фонднинг активлари ҳисобига ўзининг аффиляция қилинган шахсларидан инвестициялаш объектларини сотиб олишга ёхуд бундай активларни уларга бериш;

ўзи бошқарадиган инвестиция фондларининг акцияларини сотиб олиш;

ўзининг аффиляция қилинган шахслари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни, шунингдек ўзининг аффиляция қилинган шахслари томонидан бошқариладиган инвестиция фондларининг акцияларини сотиб олиш;

фондларнинг инвестиция активларини ўзининг аффиляция қилинган шахсларига, депозитарийга, фонднинг мустақил аудиторига, шунингдек давлат органига жойлаштириш;

фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган активларини ўз мулки қилиб сотиб олиш, ўз мол-мулкини фонднинг активини ташкил этадиган мол-мулк таркибига бериш; инвестиция активларини ишончли бошқарувчига мукофот пули тўлашда хато аниқланган тақдирда, Молия вазирлигининг норматив ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда инвестиция фонди чиқимларининг белгиланган нормаларидан ортиқча харажатларни тўлаш, пул маблағларини фонд активига қайтариш учун ўз пул маблағларидан фойдаланиш ҳоллари бундан мустасно;

бошқа инвестиция активларини ишончли бошқарувчи, унинг аффиляция қилинган шахслари, инвестиция фондининг мустақил аудитори томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олиш;

фонднинг мол-мулкини инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг ўзи томонидан ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчини назорат қилувчи ёхуд унинг назорати остидаги шахслар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга инвестиция қилиш бўйича тўғридан-тўғри ёки учинчи шахслар орқали битим тузиш, шунингдек фонднинг мол-мулкини фонднинг Кузатувчи кенгашининг олдиндан берилган ёзма розилигисиз инвестиция активларини ишончли бошқарувчи иқтисодий манфаатга эга бўлган корхоналарнинг қимматли қоғозларига инвестиция қилиш;

фонднинг Кузатувчи кенгаши рухсатисиз устав фондида фонднинг улуши беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этадиган корхона томонлардан бири бўлган битишувларга нисбатан бирор-бир учинчи шахсга маслаҳат бериш;

фонднинг қонун ҳужжатларида, фонд уставида ёки инвестицион декларацияда тақиқланган фаолияти турлари билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш.

Қонун ҳужжатларида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фаолиятига қўшимча чеклашлар белгиланиши мумкин.


47. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан устав фондида беш ёки ундан ортиқ фоиз миқдоридаги улуш тегишли бўлган корхона билан ҳар қандай шартнома (контракт) фонднинг Кузатувчи кенгаши томонидан маъқулланиши керак.


48. Фонд билан фонд Кузатувчи кенгаши аъзолари, шунингдек инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг Кузатувчи кенгаш аъзолари ва мансабдор шахслари иқтисодий манфаатга эга бўлган юридик шахс ўртасидаги ҳар қандай битишув фонднинг Кузатувчи кенгаши томонидан маъқулланиши керак.

Кўрсатиб ўтилган шахслар, агар улар устав фондида беш ва ундан ортиқ фоиздаги улуш фондга тегишли бўлган ёки фонд акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизи унга тегишли бўлган юридик шахсга нисбатан меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлсалар, ёхуд мулкдор ёки кредитор ҳуқуқларига эга бўлсалар иқтисодий манфаатга эга деб ҳисобланади.


49. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг мансабдор шахсларига акцияларни фонд биржасида (фонд бўлимларини ташкил этган бошқа биржаларда) сотувга қўйиш юзасидан экспертизада қатнашиш тақиқланади.


50. Фонд фаолиятига чекловлар инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ижро этиши учун мажбурий ҳисобланади.


51. Фондга кўрсатилган хизматлар учун инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тақдирлаш пули фонд томонидан асосий ва мукофот пулини тақдирлаш шаклида тўланади.

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчига асосий тақдирлаш пули чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда, бир йил учун қатъий белгилаб қўйилган суммада белгиланади. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи томонидан олинадиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори фонд соф активлари ўртача йиллик қийматининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Кўрсатиб ўтилган суммага фондни бошқариш тўғрисидаги шартнома (контракт)ни бажариш бўйича инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг барча харажатларини қоплаш суммаси киритилади, Инвестиция фондлари тўғрисидаги низомга мувофиқ фонд ҳисобига тегишли бўлган харажатлар бундан мустасно.

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчига мукофот пули тақдирлаш пули шартнома (контракт)га биноан йил натижалари бўйича, бироқ фонд акциядорларига йил мобайнида ҳисобланган дивидендлар ҳисобга олинган ҳолда фонд соф активлари йиллик ўсиши суммасидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган молиялаштириш ставкаси бўйича соф активларни депозитларда жойлаштиришда юз берадиган ўсишдан 7 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.

52. Фондга кўрсатилган хизматлар учун инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тақдирлаш пули тўлаш миқдори, муддатлари ва тартиби улар ўртасида тузиладиган шартнома доирасида белгиланади.


53. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 - 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


54. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича давлат ваколатли органи инвестиция активларини ишончли бошқарувчи учун қуйидаги хатти-ҳаракатларни тақиқлаб қўйишга ҳақлидир:

инвестиция портфелларини жойлаштириш;

инвестиция портфелларини сотиб олиш;

фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган мол-мулк ҳисобига мол-мулк сотиб олиш;

фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган мол-мулкни бегоналаштириш.


55. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг фаолиятида жиноят белгилари аниқланган тақдирда қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича давлат ваколатли органи тегишли материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беради.


56. Фонд янги инвестиция активларини ишончли бошқарувчи билан контракт тузишидан олдин лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган тақдирда фонднинг Кузатувчи кенгаши қимматли қоғозлар бозорини бошқариш бўйича давлат ваколатли органи билан келишган ҳолда фонднинг инвестиция портфелини ташкил этадиган инвестиция активларини вақтинча ишончли бошқарувчини тайинлайди.

Лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган пайтдан бошлаб инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ўз фаолиятини қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчиси сифатида амалга оширишга ҳақли эмас ҳамда вақтинча ишончли бошқарувчи тайинланган пайтдан бошлаб икки иш куни мобайнида инвестиция фондининг инвестиция портфелини ташкил этадиган инвестиция активларини ишончли бошқарувчига тегишли бўлган барча ҳужжатларни ва инвестиция фондининг бошқа ҳужжатларини бериши шарт.


57. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчини қайта ташкил этиш ва тугатиш тижорат ташкилотлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


58. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи иқтисодий ночорлик белгилари бўйича ва банкрот деб топилганда суд тартибида тугатилганда унинг фондлар билан контрактлари белгиланган тартибда бекор қилинади.

59. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фондлар билан контрактларни бекор қилишда фонднинг Кузатувчи кенгаши томонидан вакил қилинган шахсга фонднинг барча ҳужжатларини ва Кузатувчи кенгаш ёки инвестиция активларини ишончли бошқарувчи - ворис томонидан асосли равишда сўраладиган ҳар қандай ахборотни беради.


60. Фонд, унинг акциядорлари ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи ўртасидаги низолар суд тартибида ҳал этилади.















































Время: 0.1567
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск