Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.1995 й. 10-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.1995 й.

N 10



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика солиқ органларининг тузилмасини янада такомиллаштириш ҳамда уларнинг солиққа доир ҳуқуқ бузишларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва олдини олишга оид фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Махсус тафтиш-назорат бошқармаси Давлат солиқ қўмитасининг тафтиш-назорат ишлари Бош бошқармасига айлантирилсин ҳамда унинг тузилмаси тасдиқлансин (1-илова*).


2. Давлат солиқ қўмитасининг тузилмаси ўзгарганлиги ва навбатчи қисмлари тузилганлиги муносабати билан унинг ходимлари сони 210 нафарга, шу жумладан, марказий аппарати ходимлари сони 16 нафарга кўпайтирилсин (1а-илова).


3. Техника воситалари сотиб олиш учун Давлат солиқ қўмитасига Республика валюта фондидан 46390 АҚШ доллари, 250 млн. Россия рубли ва республика бюджети маблағлари ҳисобидан 750 минг сўм ажратилсин (2-илова).


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитасининг штатдаги ходимлари сони кўпайтирилиши муносабати билан уни маблағ билан таъминлашни назарда тутсин.


5. Қорақалпоғитон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистои Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг янги ташкил этилган бўлинмаларини ҳисобга олган ҳолда, солиқ органларини зарур хизмат хоналари билан таъминласинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



*) 1-илова рус тилидаги матнда берилган.





Вазирлар Махкамасининг

1995 йил 10 январдаги

10-сон карорига

1а-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ

қўмитаси навбатчилик қисмларининг

ШТАТЛАР СОНИ

Жами

шу жумладан:

навбатчилар

навбатчиларнинг ёрдамчилари

навбатчиларнинг ахборот таъминоти

ва алока буйича ёрдамчилари


210 нафар




45 нафар


25 нафар


40 нафар


Вазирлар Махкамасининг

1995 йил 10 январдаги

10-сон карорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

учун техник воситаларга бўлган эҳтиёжлар

ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/Р

Техниканинг номи


Сумма


1.


Видео-аудио аппаратлари, босма қурилмалари


16200 доллар


2.


Ёрдамчи ва ташкилий курилмалар


4490 доллар


3.


Криминалистикада фойдаланиладиган  техникага


45700 доллар


4.


Транспорт воситалари


250 млн

Россия рубли


5.


Оператив эктиёжлар учун сарф-харажатлар


750000 сум



Жами: 46390 АКШ доллари, 250 млн Россия рубли в а 750 минг сум.










































Время: 0.1887
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск