ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.1998 й. 24-сон "1998 йил ҳосили учун пахта навларини жойлаштиришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.1998 й.

N 24



1998 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН ПАХТА НАВЛАРИНИ

ЖОЙЛАШТИРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика минтақаларининг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда пахтанинг юқори сифатли кўп тола олинадиган селекция навларини оқилона жойлаштириш, 1998 йил ҳосили учун хўжаликларни экиладиган чигит билан кафолатли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 1998 йилда пахтанинг районлаштирилган ва истиқболли навларини 1-иловага* мувофиқ жойлаштириш бўйича таклифлари қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

хўжаликларда пахтанинг фақат битта, туманларда - 2 та ва вилоятларда 3-4 тадан кўп бўлмаган селекция навларини экиш тартибига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар. Хўжаликлар ва туманларнинг раҳбарлари ушбу талабларга риоя қилиниши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар;

элита ва биринчи репродукцияли уруғлик етиштирувчи элита - уруғчилик хўжаликлари ишини алоҳида назорат остига олсинлар. Пахтанинг янги ва истиқболли навлари фақат илмий-тадқиқот институтларининг экспериментал базаларида ва ҳудудида нав синаш участкалари жойлашган хўжаликларда синовдан ўтказилсин.

Юқори сифатли, генетик жиҳатдан бир хил экиш материали олиш шунингдек, ғўза ўсимлиги эркин ўсиши ва ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида элита ва биринчи репродукцияли уруғликни плёнка остига экиш тақиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси:

1998 йил 20 февралгача уруғлик пахтани тозалашни тугалласинлар;

1998 йил 1 мартгача экиладиган чигитни тозалаш, навларга ажратиш, туксизлантириш, калибрлаш ва уни марказлаштирилган ҳолда дорилашни 2-иловага мувофиқ таъминласинлар;

экиладиган чигитнинг белгиланган муддатларда вилоятлараро етказиб берилишини 3-иловага мувофиқ амалга оширсинлар;

кўчма фондда қолган чигитнинг сақланиши ва сифати устидан қаттиқ назоратни таъминласинлар;

жорий йил ҳосилидан бошлаб биринчи навбатда чигитнинг янги юқори ҳосилли тезпишар ва истиқболли навлари тайёрланишига эътибор берсинлар.


4. Экиш материалини тежаб сарфлаш мақсадида уни аниқ экувчи сеялкаларда экиш амалиётга киритилсин. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси (Матчонов), "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов) пахтачилик хўжаликларини тузилган шартномаларга мувофиқ аниқ экадиган сеялкалар билан таъминласинлар.


5. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси (Юсупбеков):

пахта тозалаш заводларига чигитни дориловчи воситаларнинг керакли муддатларда ва зарур миқдорларда етказиб берилишини таъминласин;

азотли, фосфорли ва калийли ўғитларни биринчи навбатда элита-уруғчилик хўжаликларига ҳамда уларни пахта учун белгиланган нормадан 10 фоиз ортиқ етказиб берсин.


6. Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё тадқиқотлари республика маркази, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва уларнинг жойлардаги вилоят бўлинмалари чигитни дорилаш сифати устидан назоратни кучайтирсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Фан ва техника давлат қўмитаси ҳамда Фанлар академияси билан биргаликда пахта селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин, бунда республика минтақаларининг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда пахтанинг янги юқори ҳосилли тезпишар навлари яратилишига устувор йўналиш берилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.















































Время: 0.1745
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск