Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.1998 й. 118-сон "Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.1998 й.

N 118



ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ЖАМFАРМАСИ БИЛАН

ҲАМКОРЛИКНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Республикада иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро валюта жамғармаси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Валюта ва ташқи савдо тизимини янада эркинлаштириш чора-тадбирларини амалга оширишга комплекс ёндашишни ишлаб чиқиш учун Халқаро валюта жамғармаси билан қўшма ишчи гуруҳ иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Ишчи гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида халқаро амалиётда қабул қилинган услубий ёндашувлардан келиб чиқиб ва республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ташқи савдони тартибга солишни янада соддалаштириш, биржадан ташқари валюта бозорини мустаҳкамлаш, валюта тизимини эркинлаштириш ва миллий валютанинг жорий операциялар бўйича конвертация қилинишига эришиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни, шунингдек тенг мувозанатли алмаштириш курсини белгилашга доир таклифларни 1998 йил 1 майгача ишлаб чиқсин.


3. Ишчи гуруҳ раиси ишчи гуруҳ дастури ва фаолияти жадвалини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва келишиш учун киритсин.


4. Ишчи гуруҳ Халқаро валюта жамғармаси экспертлари билан биргаликда Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорлик қилишга ёндашувлар ва унинг принциплари бўйича таклифларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар ишчи гуруҳ аъзоларининг сўровлари бўйича барча зарур ахборотларни белгиланган тартибда тақдим этсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов






Вазирлар Махкамасининг

1998 йил 18 мартдаги

118-сон карорига

ИЛОВА



Валюта ва ташқи савдо тизимларини янада

эркинлаштириш чора-тадбирларини амалга

оширишга комплекс ёндашишни ишлаб

чиқувчи ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

     

1. Муллажонов Ф. М.

Марказий банк раиси, ишчи гуруҳ Раиси


2. Гуськова Т. Н.

Молия вазирининг биринчи ўринбосари , ишчи гуруҳ раисининг ўринбосари


3. Розенберг К.

Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистонн Республикасидаги вакиллиги бошлиғи (келишувга кўра)


4. Голишев В. А.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси (келишувга кўра)


5. Саидова Г. К.

Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи


6. Нормуродов М. Б.

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


7. Fофуров Ш. Р.

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосари


8. Аскаров М. А.

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари


9. Абдуқодиров А. М,

Давлат мулки қўмитаси раисинииг биринчи ўринбосари


10. Азимов Р. С.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқаруви раиси


11. Қўчқоров Ж. А.

Молия вазирининг ўринбосари


12. Маннопбеков Н. Т.

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш  департаменти бўлими бошлиғи





















Время: 0.1380
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск