ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.1997 й. 414-сон "Ўзбекистон Республикаси теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.1997 й.

N 414



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТЕННИСНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда тенниснинг оммавийлиги ва машҳурлигини, саломатликни мустаҳкамлашда унинг муҳим ўрин тутишини, ҳалқаро майдонда спорт алоқаларини кенгайтиришдаги кенг имкониятларини ҳисобга олиб ва уни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси ёшларининг "Камолот" жамғармаси, республика Теннис федерацияси ва бошка манфаатдор ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида, барча вилоятларда ва Тошкент шаҳрида унинг бўлимларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Теннисни ривожлантиришни жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

корхоналарда, ўқув юртларида ва мактабларда, спорт жамиятларида, шунингдек, аҳоли яшаш жойларида теннис билан шуғулланиш учун моддий-техника базани мустаҳкамлашга ҳар томонлама кўмаклашиш;

ёшлар, ишчилар, хизматчилар, талабалар, мактаб ўқувчилари аҳолининг бошқа тоифаларини спортнинг ушбу тури билан шуғулланишга жалб қилиш, саноат корхоналари, ўқув юртлари, спорт жамиятлари, ташкилотларда теннис билан шуғулланиш бўйича мусобоқалар ташкил этиш, маҳаллий, минтақавий ва республика мусобақалари ўтказиш, етакчи ва истиқболли спортчиларни ҳалқаро мусобоқаларда фаол қатнаштириш;

иқтидорли болаларни, болалар-усмирлар спорт мактабларининг теннис бўлимларига қабул қилиш учун аниқ мақсадни кўзлаб излаш ва танлаш ҳамда энг истиқболли болаларни энг яхши ҳалқаро теннис мактабларига юбориш;

захира ва ҳалқаро турнирлар учун юқори классли теннисчилар тайёрлаш мактаблари ташкил этиш.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Жамғарма юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, ўз фаолиятини мустақил амалга оширадиган, барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий фуқаролар, ташкилотлар, фирмалар ва уюшмалар учун очиқ бўлган, уларнинг бадаллари ва бошқа пул тушумлари ҳисобига таъминланадиган, ўзини ўзи бошқарадиган, ўзини ўзи маблағ билан таъминлайдиган, Ҳукуматга қарашли бўлмаган жамоат ташкилоти ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси бошқарувининг юқори органи конференция ҳисобланади;

конференциялар орасидаги даврда Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқаришни конференция томонидан сайланадиган кенгаш амалга оширади.


4. Ўзбекистон Республикаси Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тузилмасига иловага* мувофиқ розилик берилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Ўзбекистон Республикаси Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 50 млн сўм ажратилсин.

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, уюшмалари, концернлари, компаниялари, корхоналари, хўжаликлари ва ташкилотлари Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг Уставда кўрсатилган ўз вазифаларини амалга оширишида унга молиявий ва амалий ёрдам кўрсатсинлар.


6. Адлия вазирлиги Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Уставини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


7. Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига нотижорат ташкилотлар учун амалдаги қонунчиликда белгиланган солиқ имтиёзлари татбиқ этилсин.

Теннис клубларини бюджетга тўланадиган солиқларнинг барча турларидан 5 йил муддатга озод қилинсин, Ушбу маблағ теннисни ривожлантиришга йўналтирилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.А. Азизхўжаев, М.З. Усмонов ва Ўзбекистон Теннис федерацияси раиси Р.Р. Иноятов зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.





































Время: 0.2518
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск