Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2001 й. 448-сон "Сантехқуйма" очиқ акциядорлик жамиятига хорижий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.11.2001 й.

N 448


"САНТЕХҚУЙМА" ОЧИҚ АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИГА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика қурилиш материаллари тармоғига илғор технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш, автомобиль ишлаб чиқаришини маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, "Сантехқуйма" очиқ акциядорлик жамияти ишлаб чиқариш салоҳиятини замонавийлаштириш ва жамият томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини халқаро стандартлар талабларига мувофиқ ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижий инвестор - "Complect Europe B.V" (Нидерландия) компанияси ўз зиммасига "Сантехқуйма" очиқ акциядорлик жамиятининг  бизнес-режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мажбуриятини олаётганлиги, унга кўра ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини кўпайтириш учун ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, унинг ташқи бозордаги рақобатбардошлигини, шу жумладан технологик асбоб-ускуналарни замонавийлаштириш ҳисобига ошириш ҳамда 4 йил мобайнида камида 4,0 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар қўйиш назарда тутилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компаниясининг "Сантехқуйма" очиқ акциядорлик жамиятининг хорижий инвесторга сотиш учун мўлжалланган 39,1 фоиз акциялар пакетидан ва давлат ихтиёрида қолаётган улушни қисқартириш ҳисобига 11,9 фоиз акциялар пакетидан иборат 51 фоиз акцияларини  "Complect Europe B.V" (Нидерландия) компаниясига сотиш тўғрисидаги таклифига;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси ва "Ўзагромашсервис" уюшмасининг "Complect Europe B.V" компанияси томонидан сотиб олинаётган акциялар пакети қиймати,  компания томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказилган валюта контрактларига мувофиқ кўрсатиб ўтилган идоралар корхоналари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган моддий ресурсларни сотишдан олинган қонуний сўмлар ҳисобидан тўланиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

249520 АҚШ долларига тенг миқдордаги 39,1 фоиз акцияларни сотишдан олинган тушум беғараз асосда тўлиқ ҳажмда "Сантехқуйма" очиқ акциядорлик жамиятига кредиторлик қарзларини тўлаш ва импорт хом ашё харид қилиш учун берилади;

114862,75 АҚШ долларига тенг  миқдордаги давлат улуши ҳисобидан 11,9 фоиз акцияларни сотишдан олинган тушум Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг  1999 йил 20 майдаги 258-сон  қарорида белгиланган тартибда тақсимланади.


4. "Сантехқуйма" очиқ акциядорлик жамияти импорт бўйича келтирилаётган ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва хом ашё учун божхона тўловларини тўлашдан истисно тариқасида 2 йил муддатга (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинсин.


5. "Сантехқуйма" очиқ акциядорлик жамияти ишлаб чиқараётган маҳсулотдан қўшилган қиймат солиғи тўлаш муддати 2 йилга кечиктирилсин, ушбу солиқ  кейинги икки йил мобайнида ҳар ойда тенг улушларда тўланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси сотишхарид қилиш шартномасини бир ой  муддатда тузсин, унда "Complect Europe B.V" (Нидерландия) компанияси мулк сифатида сотиб олаётган акцияларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорида белгиланган тартибда ўтказиб бериш шартларини назарда тутсин ва инвестор томонидан ўз зиммасига олинган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда олди-сотди шартномаси бекор қилинсин ва "Сантехқуйма" очиқ акциядорлик жамияти акциялари пакети мазкур қарор билан тасдиқланган шартларда бошқа инвесторларга сотилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов




































Время: 0.1959
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск