Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий солиқ ва йиғимлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.1993 й. 152-сон "Патта тўловлари миқдорларини белгилаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.03.1993 й.

N 152



ПАТТА ТЎЛОВЛАРИ МИҚДОРЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ҲАҚИДА


"Патта тўловлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Моллар, буюмлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорларда, ярмаркаларда ва сотиш учун махсус ажратилган бошқа жойларда сотаётган жисмоний шахслардан савдо қилинадиган ҳар бир кун учун ундириладиган патта ҳақининг қуйидаги миқдорлари белгилансин:

Патта тўлови ундириладиган

объектлар номи


Товар ёки жой

бирлиги


Патта тўлови

миқдори (сўмларда)


Автомашина сотганлик учун


Бир донаси учун

400

Бошқа транспорт воситаларини сотганлик учун


"

100

Эҳтиёт қисмларни сотганлик учун


битта жой учун

50

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва товарларни сотганлик учун:




юк машинасида сотганлик учун


битта жой учун

90

енгил машинада сотганлик учун


"

60

араваларда сотганлик учун


"

30

столда, растада, қўл аравачада, қўлда, ерда,

саватда, челакда ва бошқаларда сотганлик учун


"

25

қовун-тарвуз сотганлик учун


1м2

4

Кооперативлар ва ҳунармандчилик буюмларини сотганлик учун


битта жой учун

50

Уй ҳайвонлари ва жониворларни сотганлик учун:




корамол, от ва туя сотганлик учун


ҳар бир бош ҳисобига

80

бузоқ, той сотганлик учун


"

40

қўй-эчки сотганлик учун


"

40

қўзичоқ, улоқ сотганлик учун


"

20

ғоз, ўрдак, товуқ, курка, қуён сотганлик учун


"

10

ғоз, ўрдак, товуқ, курка жўжалари, қуён болалари сотганлик учун


"

1

зийнатли қушлар ва қафасда сақланадиган бошқа ҳайвонлар ва жониворлар сотганлик учун


битта жой учун

20

Аквариум балиқлари сотганлик учун


"

20

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари бозорларда, ярмаркаларда ва бошқа махсус белгиланган жойларда товарлар, маҳсулотларни сотишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини таъминласинлар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бозорлар, ярмаркалар ва бошқа махсус белгиланган жойларнинг ривожланиш даражасига боғлиқ равишда маҳаллий бюджетга ўтказиладиган маблағлар миқдорини белгиласинлар. Бунда патта тўлови сифатида келиб тушадиган маблағларнинг камида ярми бозорлар, ярмаркалар ва бошқа махсус белгиланган жойлар тасарруфида қолдирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси белгиланган миқдорларда патта тўловларининг тўғри ундирилиши ва бюджетга ўз вақтида ўтказилиши устидан назорат ўрнатсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда патта тўловини ундириш тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси вазирликларига, идораларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олиб, бозорларда, ярмаркаларда ва савдо учун махсус белгиланган жойларда патта тўловлари миқдорларини қайта кўриб чиқиш ҳуқуқи берилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 3, 12-модда.












Время: 0.2122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск