Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.1993 й. 169-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси таркиби ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.1993 й.

N 169




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР

БЎЙИЧА КОМИССИЯСИ

ТАРКИБИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тинчлик даврининг экстремал шароитларида аҳолини ҳимоя қилишнинг янада самарали тизимини яратиш мақсадида ва Республика бошқарув органлари тизимидаги айрим ўзгаришларни ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинииг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясига айлантирилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят, шаҳар ва туман комиссияларини тузсинлар.


3. Ўзбекистон Республикасининг потенциал хавфли объектлари бўлган  вазирликлари, идоралари  ва давлат қўмиталари, корпорациялари, концернлари ва бирлашмалари фавқулодда вазиятлар бўйича тармоқ ва объект комиссияларини тузсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар   Маҳкамаси   Раисининг бирннчи  ўринбосари  Исмоил Ҳакимович  Жўрабеков Ўзбекистон Республикаси фуқаро мудофааси бошлиғи этиб тайинлансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Комиссия раисига Комиссиянинг шахсий таркибини тасдиқлаш юклатилсин..

Ўзбекистон Республикасти Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича  Комиссияси  ҳақидаги Низом (2-илова) тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тизимига Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар  Маҳкамасининг Фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясипинг уч кишидан иборат котибияти киритилсин.


6. Белгилансинки, Қорақалпоғистон  Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияларининг  раислари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси мажлисида тегишли масалалар кўриб чиқилаётганда ушбу Комиссия аъзолари ҳуқуқи билан қатнашадилар.


7. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 17 апрелдаги 103-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 2 апрелдаги

169-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

фавқулодда вазиятлар бўйича

КОМИССИЯСИ

И.Ҳ. Журабеков

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси раиси


К.Н. Тулаганов

-Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссия Раисининг биринчи ўринбосари


А.Ш.Ҳабибуллаев

-Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссия раисининг ўринбосари



-Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг фуқаро мудофааси бошқармаси бошлиғи, фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссия раисининг ўринбосари


Комиссия аъзолари:


З.А. Алматов

-Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири


Ш.И. Каримов

-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири


Р.А. Гиниятуллин

-Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазири


К. Раҳимов

-Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазири


Н. Қаюмов

-Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири


В.К. Михайлов

-Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги вазири


Э.Ж. Бокибоев

-Ўзбекистон Республикаси Молия вазири


В.Й. Отаев

-Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазири


Т.Я. Шарипов

-"Ўзшартномасавдо" давлат-акционерлик уюшмаси раиси


А.Ю. Ҳусаинов

-"Ўздавнефтмаҳсулот" акционерлик бирлашмасининг бош директори


А.В. Ганиев

-Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


А.Р. Ахмадбоев

-Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларининг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитаси раиси


Р.Р. Юнусов

-Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акционерлик концерни раиси


Г.В. Ҳасанов

-Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни раиси


Л. Ахметов

-Ўзбекистон автомобиль транспорти давлат-акционерлик корпорацияси раиси


И. Искандаров

-Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб  чиқариш давлат концерни раиси


Г.Г. Волков

-Ўзбекистон матлубот жамиятлари республика уюшмаси раиси


В.Е. Чуб

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси бошлиғи ваэифасини бажарувчи


Б.Т. Воҳидов -

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат кумитаси раисининг биринчи ўринбосари


Б.Х. Fуломов

-Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари


Г.К. Тешаев

-Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири нинг ўринбосари

Тошкент шаҳар гарнизонининг бошлиғи


В.М. Желтоухов

-Ўрта Осиё Темир йул бошқармасининг бошлиғи


Г.М. Рафиқов

-Ўзбекистон Республикаси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясннинг бош директори


К.Н. Аблуллабеков

-Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институтининг директори


Комиссия котибияти: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси котибияти ва Мудофаа вазирлигининг фуқаролар мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармасининг Комиссия билан ишлаш бўлими ходимлари.


































Время: 0.1479
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск