Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Валютани тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.1993 й. 251-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.1993 й.

N 251



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИДА ВАЛЮТАНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎFРИСИДА


"Валютани тартибга солиш тўғрисида" ва "Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1993 йил 7 майдаги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ва ҳалқаро тўловларни марказлашган тартибда амалга ошириш учун чет эл валютасида олинадиган барқарор молиявий манбаларни таъминлаш, Республика валюта фондини шакллантириш, аҳоли учун биринчи навбатда зарур бўлган буюмларни чет элдан харид қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қуйидагилар тасдиқлансин:

Республика валюта фонди тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ Бош бошқармаси билан биргаликда:

чет эл валютасида олинган тушумдан солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ҳамда уни тегишли вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва бошқа солиқ тўловчиларга етказсин;

чет эл валютасида ундириладиган божлар, йиғимлар ва солиққа тегишли бўлмаган бошқа мажбурий тўловлар рўйхати тўғрисидаги таклифларни икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки ўн кун муддатда Республика валюта фонди маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига валюта сотиш тартиби бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Марказий банк, Давлат солиқ Бош бошқармаси, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ташки иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда валюта, экспорт-импорт операциялари бўйича статистика ҳисоботи шаклини ишлаб чиқсинлар ва уни жорий этиш юзасидан таклифлар киритсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколатли банклар билан биргаликда ҳар ойда киримларнинг манбаларини ва харажатлар моддаларини кўрсатган ҳолда амалга оширилган валюта операциялари бўйича ҳисоботларни Вазирлар Махкамасига тақдим этишни таъминласин.


7. Вазирликлар, идоралар, банклар ва бошқа ташкилотлар бир ой муддатда норматив ва йўриқнома ҳужжатларни мазкур қарорга ва илова қилинаётган Низомга мувофиқлаштирсинлар.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 сентябрдаги 200-7-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Ў.Т. Султонов зиммасига юклатилсин



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов







































Время: 0.1890
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск