Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.1993 й. 277-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.1993 й.

N 277




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

1992 ЙИЛ 31 ДЕКАБРДАГИ 606-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 11 мартдаги 127-сон қарорига биноан Иш билан таьминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва самарали Фойдаланиш бўйича вазифалар Меҳнат вазирлиги зиммасига юклатилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар иловага мувофиқ тасдиқлансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Муталов





Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 8 июндаги

277-сон қарорига

ИЛОВА




Вазирлар Маҳкамасининг "Иш билан

таьминлашга кўмаклашиш Республика

жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"

1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига

киритиладиган ўзгартиришлар

ва қўшимчалар


1. 1-банддаги "Иш билан таьминлаш сиёсатини амалга ошириш тадбирларини маблағ билан таьминлаш ва давлат иш билан таьминлаш хизматининг самарали фаолият кўрсатиши" сўзлари "Мехнатдан фойдаланиш ва иш билан таьминлаш соҳасилаги давлат сиёсатини амалга ошириш тадбирларини маблағ билан таьминлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 2-банддаги "Иш билан таьминлаш органлари" сўзлари "меҳнат органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 3-банд қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши билан биргаликда Иш билан таьминлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилалиган жамоат ташкилотлари рўйхатини аниқласин".


4. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Белгилаб қўйилсинки, Иш билан таьминлаш жамгармаси маблағларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тасарруф этади


5. 9-бандда:

биринчи хат бошидаги "Иш билан таьминлаш жамғармасига" сўзлари "Меҳнат вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хат боши иккинчи хат боши деб ҳисоблансин ва қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Меҳнат вазирлиги кўрсатилган валюта маблағларидан меҳнат органлари моддий-техника негизини ривожлантиришда ҳамда аҳолини иш билан таьминлаш билан боғлиқ бошқа мақсадларда фойдалансин".


6. 10-банд 11-банд деб ҳисоблансин ва қўшиладиган 10-банд билан биргаликла қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Меҳнат вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Иш билан таьмиилаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш хажмлари йил чораги учун белгиланадиган ва кейинчалик иш якунлари вазирлик хайьати мажлисида кўриб чиқиладиган тартибни, Давлат бюджети билан ишлаш тартибига ўхшаш шаклда киритсин.


7. 11-банд куйидаги тахрирда баён килинсин:

"11.  Белгилаб  қўйилсинки, Узбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги меҳнатдан Фойдаланиш ва иш билан таьминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш ва Иш билан таьминлаш  жамғармаси маблағларини кўпайтириш мақсадида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, иш билан таьминлашга кўмаклашиш банкини,  акционерлик жамғармаларини, мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналарни ташкил этиш ҳуқуқига эга.

Иш билан таьминлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини таьминлаш ва сарфланишини назорат қилишни кучайтириш учун ҳамда бу ишлар мазкур қарор билан  тугатилаётган Иш билан таьминлаш жамғармаси Ижрочи дирекцияси тамонидан бажариб келинганлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистан Республикаси Меҳнат вазирлигига, зарурат бўлса, Иш билан таьминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан хўжалик ҳисобидаги аудитор марказини  таьсис этишга рухсат берилсин".

Қарорнинг "Иш билан таьминлашга  кўмаклашиш  республика жамғармаси тўғрисидаги Низом" иловасида:

а) 1-банддаги "иш билан таьминлаш сиёсати" сўзлари  "мехнатдан Фойдаланиш  ва  иш  билан  таьминлаш  соҳасидаги давлат сиёсати" Сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-бандда:

"Иш билан  таьминлаш  жамғармасининг ижро этувчи органлари" сўзлари "Меҳнат вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

мазкур  банд қуйидаги  мазмундаги янги хат   боши   билан тўлдирилсин:

"Текшириш натижасида Иш билан таьминлаш жамғармасига  қўшиб хисобланадиган  тўланмай қолган  карзлар  ҳамда аҳолини иш билан таьминлаш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ундириладиган маьмурий ва молиявий жарималар ҳисобига тушадиган маблағларнинг 15  фоизи  меҳнат органларининг моддий ёрдам жамғармасига йўналтирилади. Шу жамғармаларнинг ташкил этилиши ва сарфланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдикланади";

в) 6-бандда:

учинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"меҳнат биржаларида иш қидирувчи сифатида рўйхатга  олинган, ишсизлик  мақомига  эга  бўлган шахсларни, шу жумладан касбга эга бўлмаган  ва меҳнат бозорига илк бор тушган ёшларни касбга ўргатиш, уларнинг  малакасини  ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини молиявий таьминлаш";

тўртинчи  хат  бошидан  кейин  қуйидаги  мазмундаги хат  боши киритилсин:

"маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағларга мутаносиб  бўлиш шарти билан, шахсларни худудлар бўйича ишга жойлаштириш билан боғлиқ, бўлган мушкул вазиятда, истисно тариқасида, жамоат ишларини қисман молиявий таьминлаш учун дотация бериш";

бешинчи -ўнтўртинчи хат бошлари мувофиқ: равишда олтинчи -ўнбешинчи хат бошлари деб ҳисоблансин.

Саккизинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таьминлаш ва  ижтимоий ҳимоялаш  бўлимлари (меҳнат биржалари) ходимларини сақлаш, барча даражалардаги меҳнат органларини жойлаштириш учун биноларни кўриш ва қайта қуриш, моддий-техникавий таьминлашни амалга ошириш, компьютер, кўпайтирувчи ва бошқа зарур техника билан жихозлаш";

тўққизинчи хат  бошида  "амалга ошириш" сўзларидан сўнг "жумладан,  "Мехнат" газетаси нашрига муассислик ва зарурат бўлганда хўжалик  ҳисоби  негизида  ёрдам  бериш"  сўзлари  билан тўлдирилсин ва кейин матн бўйича давом эттирилсин;

ўнинчи хат  бошида  "амалга ошириш"  сўзларидан сўнг  "ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоялаш механизмини, меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат шароитлари ва меьёрномаларини  такомиллаштириш"  сўзлари  билан тўлдирилсин ва кейин матн бўйича давом эттирилсин;

ўн бешинчи хат бошида "фаолиятни" сўзидан сўнг "жумладан, банд бўлмаган маблағларнинг бир қисмини банклардаги депозит ҳисобларга ўтказиш, қийматли қоғозларга айлантириш, лотерея  ва  аукционлар ўткаэиш, мулкчилик ва  хўжалик юритишнинг турли шаклларидаги корхоналарни яратиш, вақтинча молиявий қийинчиликка учраган корхоналарга аҳолининг иш билан таьминланишини ошириш билан боғлиқ; бўлган  мақсадларда ҳамда  тўланиши, таьминланиши ва қайтарилиши шартлари билан қиска муддатли ссуда берилишини" сўзлари билан тўлдирилсин ва кейин матн бўйича давом эттирилсин;

г) 7-бандда:

биринчи хат  бошида  "ишлаб  чиқилган"  сўзларидан  сўнг  "ва қонунчилик билан белгиланган тартибда тасдиқланадиган" сўзлари билан тўлдирилсин ва кейин матн бўйича давом эттирилсин;

иккинчи ва учинчи хат бошлари чиқариб ташлансин ҳамда улар ўрнига қуйидаги мазмундаги хат боши киритилсин:

"Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги бандлик дастурларига мувофиқҚорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат органларига Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш хажмларини, уларнинг иш якунларини кейинчалик вазирлик хайьатининг мажлисида кўриб чиқиш шарти билан (йил, чорак) давр учун белгилайди";

д) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Иш билан таьминлаш жамғармаси маблағларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тасарруф этади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги:

иш билан таьминлаш республика дастурида кўзда тутилган ҳаражатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиявий таьминланиши учун тўда жавоб беради;

Иш билан таьминлаш жамғармасининг навбатдаги ва  истиқболдаги вазифаларини, шу жумладан, унинг маблағлари сарфланишининг асосий йўналишларини белгилайди;

ўз ваколати доирасида Иш билан таьминлаш жамғармаси фаолиятига таалуқли масалалар  бўйича керакли низомлар ва йўриқномаларни тасдиқлайди;

халқаро ташкилотлар билан  белгиланган  тартибда  Иш билан таьминлаш жамғармаси ваколатига таалуқли  масалалар  бўйича ҳамкорлик қилади";

е)  кейинги  бандлар чиқариб ташланиб, ўрнига қўйидаги таҳрирдаги 10-банд киритилсин;

"10 Иш билан таьминлаш жамғармаси маблағлари сарфланишини назорат қилиш Ўзбекистон  Республикаси  Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан, зарурат бўлганда  аудиторлар ва аудитор Фирмаларини жалб қилиш йўли билан, амалга оширилади".
























Время: 0.1950
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск