Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.1993 й. 308-сон "Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.1993 й.

N 308




ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР

ТАВАЛЛУДИНИНГ 510 ЙИЛЛИГИГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ

ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА


Ўзбек классик адабиётининг улкан намояндаси, атоқли давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 510 йил тўлиши муносабати билан Бобур ижодиётининг адабиётимиз ва маданиятимиз тарихида, ижтимоий фикр тараққиётида муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1993 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллиги Ўзбекистон Республикасида кенг миқёсида нишонлансин. ҳамда бу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш республика юбилей комиссияси иловага мувофиқ тузилсин.


2. Юбилей комиссияси бир ҳафта муддат ичида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқиб, бажаришга киришсин.


3. 1993 йилнинг ноябрь ойида Алишер Навоий номидаги Давлат академик опера ва балет Катта театрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 510 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш ўтказилсин.


4. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Андижон шаҳрида Заҳириддин Муҳаммад Бобурга ёдгорлик ўрнатиш, Бобур музейи ва бошқа иншоотларни кўриш, шоир номи билан боғлиқ қадамжоларни таъмирлаш ишларини юбилейга қадар тугаллаш чора-тадбирларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тегишли вилоятларнинг ҳокимликлари, Ёзувчилар уюшмаси ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда Тошкент, Андижон, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарларида илмий конференциялар ўтказсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, давлат киноконпанияси ва давлат телерадио компанияси Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан боғлиқ асарларни республика театрларида. саҳналаштириш, унинг ҳаёти ва ижодий йўли ҳақида ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратиш, Бобур ғазаллари билан айтилувчи қўшиқлардан иборат видеоконцерт дастурини тайёрлаш чораларини кўрсинлар.


7. Ўзбекистан Республикаси Давлат матбуот қўмитаси алоқадор ташкилотлар билан биргаликда 1993-1994 йилларда Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарларини нашр қилсин;

Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида плакатлар, буклетлар, тақвимлар чиқарсин.


8. Республика оммавий ахборот воситаларига Бобур ҳаёти ва ижодини, таваллудининг 510 йиллигига тайёргарликнинг боришини кенг ёритиш тавсия қилинсин.


9. Андижон шаҳридаги юбилей иншоотларини таъмирлаш, кўриш ва ободончилик ишлари учун сарф-харажатлар сметаси 280 миллион сўм миқдорида. Тасдиқлансин ҳамда кўрсатилган маблағ республика бюджетидан Андижон вилояти ҳокимлигига ўтказилсин. Ўзбекистан Республиками Молия вазирлиги Тошкент шаҳрида юбилей тантаналарини ўтказиш харажатларини Маданият ишлари вазирлиги тақдим этган сарф-харажатлар ҳисоботи асосида республика бюджетидан қопласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М. Қорабоев ва К. Тўлаганов ўртоқлар зиммаларига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамаснинг Раиси                                         И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 23 июндаги

308-сон қарорига

ИЛОВА



Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг

510 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш комиссиясининг

ТАРКИБИ

       

М. Қорабоев

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (комиссия раисининг ўринбосари)


М. Умурзоқов

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси


К. Тўлаганов

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (комиссия раисининг ўринбосари)


М. Салоҳиддинов

- Ўзбекистон ФА Президенти


П. Абдураҳмонов

- Самарқанд вилоятининг ҳокими


С. Азимжонова

- Ўзбекистон ФА муҳбир аъзоси


Р. Ахмедов

- Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг раиси


З. Бокибоев

- Ўзбекистон Республикаси молия вазири


Жамол Камол

- Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби


Х. Жураев

- Ўзбекистон давлат кинокомпаниясининг раиси


М. Исломов

- Фарғона вилоятининг ҳокими


Н. Муҳиддинов

- Ўзбекистон "Ёдгорлик" республика жамиятиникг раиси


Қ. Обидов

- Андижон вилоятининг ҳокими


Ю. Шодиметов

- Вазирлар Маҳкамасининг бўлим мудири


Т. Хидиров

- Қашқадарё вилоятининг ҳокими


Р. Шоғуломов

- Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг раиси


М. Хайруллаев

- Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтининг директори


П. Қодиров

- Ўзбекистон халқ ёзувчиси


А. Фозилбеков

- Тошкент шаҳар ҳокими


Ш. Яҳёев

- Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш компаниясининг раиси


Э. Хайитбоев

- Ўзбекистон Республикаси маданият ишлари вазири


М. Ҳазратқулов

- ЎзА бош директори































Время: 0.1566
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск