ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.1993 й. 322-сон "Амир Темур ҳайкалини яратиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.1993 й.

N 322




АМИР ТЕМУР ҲАЙКАЛИНИ

ЯРАТИШ ТЎҒРИСИДА



Жаҳон тарихида чуқур из қолдирган буюк давлатнинг асосчиси, Шарқнинг улуғ саркардаси, илм-фан ташкилотчиси ва ҳомийси, миллий маданият ва меьморчилик саньатини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган шавкатли бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темур хотирасини абадийлаштириш мақсадида, республика жамоатчилиги, ижодий ташкилотлар, олимлар, ёзувчилар ва зиёлиларнинг хоҳиш-истакларини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР КИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг икки йиллиги муносабати билан ватанимиз пойтахти Тошкент шаҳрида Амир Темур ҳайкали ўрнатилсин.


2. Амир Темур хайкалини яратиш буйича ижодкорлар гуруҳини ўз ичига олган ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ёдгорлик мажмуини лойиҳалаш, яратиш ва қуриб битказиш билан боғлиқ барча ишларни шу йилнинг 25 августигача тўла тугаллаш таьминлансин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг собиқ инқилоб хиёбонига Амир Темур номини бериш ҳамда шу хиёбонни ёдгорлик мажмуи моҳиятига мувофиқ равишда таьмирлаш ва тиклаш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


5. Ёдгорлик мажмуини бунёд этиш билан боғлиқ асосий сарф-харажатлар ташкилий қўмита таклифи асосида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ажратилсин. Самарканд, Қашкадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Наврўз", Шароф Рашидов жамғармалари, бошқа ташкилотлар, идоралар, айрим фуқароларнинг ёдгорлик мажмуини тиклашда ўз маблағлари билан иштирок этиш ҳақидаги таклифлари эътиборга олинсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Н. Қорабоев ва К. Тўлаганов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими А. Фозилбеков зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 29 июндаги

322-сон қарорига

ИЛОВА



Амир Темур ҳайкалини яратиш

бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Фозилбеков Л.И.

- Тошкент шаҳар ҳокими, ташкилий қўмитанинг раиси


Салохиддинов Н.С.

- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг президенти


Матчонов О.

- Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг етакчи маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқ шоири


Ҳайитбоев Э.К.

- Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири


Искандаров И.И.

- "Ўзқурилишматериаллари" давлат концерни раиси


Қодиров И.

- Олий Кенгаш қўмитаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси


Воҳидов Э.

- Олий Кенгаш қўмитаси раиси, Ўзбекистон халк шоири


Ёкубов О.

- Ўзбекистон халқ ёзувчиси


Орипов Л.

- Ўзбекистон халк шоири


Ашрафий Ф.М.

- Ўзбекистон меьморлар уюшмаси раиси


Ахмедов Р.

- Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси раиси


Расулов М.

- Тошкент шаҳрининг бош меьмори


Юсупов Р.Г.

- Тошкент шаҳрининг бош рассоми


Саркисов П.

- "Тошкентқурилиш" корпорацияси раисининг ўринбосари


Зуфаров М.3.

- Тошкент шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бош бошқармасининг бошлиғи


Шапиро Я.И.

-Ҳайкалтарош


Қосимов Т.

- Ҳайкалтарош


Қодирова Т.

- Меьмор


Пак В.

- Ҳайкалтарош


Миртожиев Р.

- Ҳайкалтарош


Қаюмов Х.И.

- Самарқанд шахрининг бош меьмори


Мустафоев Н.

- Шаҳрисабз шаҳрининг бош меьмори


Ахмедов Б.

- Тарих фанлари доктори, профессор


Ахмедов Л.

- Тарих фанлари доктори, профессор, Шарқшунослик институтининг бўлим мудири


Ўринбоев А.

- Тарих фанлари доктори, Шарқшунослик институтининг бўлим мудири









































Время: 0.2072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск