Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.1993 й. 489-сон "Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент шаҳри маданияти кунларини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.10.1993 й.

N 489




ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТОШКЕНТ ШАҲРИ МАДАНИЯТИ КУНЛАРИНИ

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси халқларининг қардошларча дўстлигини янада мустаҳкамлаш, миллий маданиятларининг бир-бирини ўзаро бойитиши жараёнини чуқурлаштириш, Тошкент шаҳри маданияти  ва санъати ютуқларини Қорақалпоғистон Республикасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қоракалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг Қорақалпоғистонда Тошкент шаҳри маданияти кунларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиб, 1993 йил ноябрь ойининг иккинчи ярмида ўтказилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикасида Тощкент шаҳри маданияти кунлари иштирокчиларининг сони 150 кишидан иборат қилиб белгилансин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А. Фозилбеков)га Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент шаҳри маданияти кунларини ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш топширилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни зарур босма материалларни чоп этишни таъминласинлар.


5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиаконпанияси, Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси маданият кунлари қатнашчиларининг Қорақалпоғистон Республикасига бориши ва келиши билан боғлиқ масалаларни чоп этсинлар.


6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Давлат телераднокомпанияси, газеталар таҳририятларига Тошкент шаҳри маданияти кунларини тайёрлаш ва ўтказиш жараёнини кенг ёритиш тавсия этилсин.


7. Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент шаҳри маданияти кунларини ўтказиш муносабати билан сарфланган маблағлар тақдим этилган сарф-ҳаражатлар рўйхатига биноан Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳисобидан қоплансин.


8. Мазкур қарорни бажариш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. Қорабоев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Р. Йўлдошев ва Тошкент шаҳар ҳокими А. Фозилбеков ўртоқлар зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов





























Время: 0.1581
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск