Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пул тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.1993 й. 578-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида "Сўм-Кўпонлар" муомаласи тартибини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.1993 й.

N 578



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

“СЎМ-КЎПОНЛАР” МУОМАЛАСИ ТАРТИБИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Истеъмол бозорини муҳофаза қилиш, пул муомаласини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “Сўм-Купонлар”ни жорий этиш борасида ҳукуматнинг илгари қабул қилган қарорларига ҳамда уларнинг муомала тартибини янада такомиллаштириш зарурлигига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1993 йилнинг 6 декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида 1993 йил 15 ноябрда муомалага чиқарилган қиймати 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200, 500, 1000, 5000, 10000 бўлган “Сўм-Купонлар” қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.

“Сўм-Купонлар” Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида давлат, кооператив ҳамда бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоа хўжаликлари ва аҳоли томонидан барча турдаги тўловларга, шунингдек, банк муассасалари ва Алоқа вазирлиги корхоналари томонидан жорий ҳисоб-китоб счетларига, омонатларга, аккредитивларга қўшиш учун ва пул ўтказиш учун чекловларсиз қабул қилиниши мажбурийдир.

2. Товарлар ва хизматларнинг ҳақини тўлаш учун “Сўм-Купонлар” билан бир қаторда СССР Давлат банкининг 1961-1992 йилларда чиқарилган қуйидаги қоғоз пулларидан:

қиймати 1, 3, 5, 10 ва 25 рубль бўлган пуллардан - 1994 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкинлиги белгилаб қўйилсин.

Мазкур қоғоз пулларни 1993 йилнинг 6 декабридан бошлаб “Ўзжамғармабанк” муассасалари омонатларга қабул қилмайдилар.


3. “Ўзбексавдо” давлат уюшмаси, “Ўзбекбирлашув” тизимларидаги улгуржи ва чакана савдо корхоналари, савдо тармоқларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар:

бозор фондидаги озиқ-овқат маҳсулотларини фақат болалар муассасаларига, шифохоналарга, даволаш-профилактика муассасаларига, дам олиш уйларига, кексаларнинг интернатларига, ногиронлар учун мўлжалланган уйларга, ўқув муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий-маданий муассасаларга сотсинлар;

чеклар ва чек дафтарчалари бўйича товарлар сотишни белгиланган тартибда чекловларсиз амалга оширсинлар.


4. Товарларни сотишдан ва пулли хизматлардан тушадиган пул даромадларининг ҳолатини назорат қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 ноябрдаги 561-сон қарорига мувофиқ Марказий банкнинг туман, шаҳар муассасалари ҳузурида тузилган комиссиялар пул топширувчи ҳар бир корхона, муассаса ва ташкилотдан тушган “Сўм-Купонлар” ва рубллардаги даромадларни албатта ҳар куни инкассация қилиш, тезкорлик билан ҳисобга олиш, таҳлил этиш борасидаги ишларни кучайтирсинлар.

Даромадни инкассация қилиш борасида белгиланган тартибни бузиш ҳоллари аниқланган такдирда амалдаги қонунларга мувофиқ тезкорлик билан чоралар кўрилсин.


5. “Ўзжамғармабанк” муассасалари 1993 йилнинг 6 декабридан бошлаб 200 минг рублдан ортиқ бўлган алоҳида махсус фоизсиз счётларга қўйилган омонатлардан ташқари, фуқароларнинг счётларидан товарлар сотиб олиш ва хизматлар ҳақини тўлаш учун омонатчининг ҳоҳишига кўра ҳисоб-китоб чеклари ва чек дафтарчаларини бера бошласинлар. “Ўзжамғармабанк” муассасалари фойдаланилмаган ҳисоб-китоб чекларининг ҳақини “Сўм-Купонлар” билан тўламайди.


6. “Ўзжамғармабанк” муассасалари нақд “Сўм-Купонлар” билан таъминлаб борилишига қараб 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб омонатлар нақд пул билан берилсин.


7. Ушбу қарорнинг қандай бажарилаётганини назорат қилиш республика комиссиясининг раиси ўртоқ А.М. Муталов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов























Время: 0.1507
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск