Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикасининг 31.08.1995 й. 113-I-сон "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

31.08.1995 й.

N 113-I



ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ ТЎҒРИСИДА

(Эски таҳрири)


Мазкур Қонуннинг янги таҳрири ЎзР 09.07.2018 й.

ЎРҚ-484-сон Қонуни билан тасдиқланган



                  

                       

1-модда. Ўсимликлар карантинининг асосий вазифалари

Ўсимликлар карантинининг асосий вазифалари ўсимликларнинг ташқи ва ички карантини бўйича давлат тадбирлари тизимини амалга оширишдан иборат бўлиб, бу тадбирлар қуйидагиларга қаратилади:

республика ҳудудини чет мамлакатлардан кириб келиб, халқ хўжалигига катта иқтисодий зарар етказиши мумкин бўлган карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалардан, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза этиш;

карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандаларни, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни вақтида аниқлаш, уларнинг ёйилишига йўл қўймаслик ва уларни йўқ қилиш, шунингдек республиканинг бу зараркунандалар, касаллик ва бегона ўтлардан холи минтақаларига улар кириб боришининг олдини олиш;

қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш ва улардан фойдаланишда ўсимликлар карантинига оид қоидалар ва тадбирларга риоя этилиши ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан давлат назоратини олиб бориш.


2-модда. Карантин тадбирлари

Карантин тадбирлари қуйидагиларга тааллуқлидир:

қишлоқ хўжалик экинлари, доривор, ўрмон ҳамда манзарали экинларнинг уруғлари ва кўчатларига, ўсимликлар ҳамда уларнинг қисмлари (қаламчаси, пиёзи, тугунаги, меваси ва бошқалар)га, шунингдек зараркунандаларни, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни олиб ўтиши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ўсимлик маҳсулотларига;

тирик замбуруғлар, бактериялар, вируслар, нематодлар, каналар ва ҳашаротларга;

ўсимлик касалликларини қўзғатувчи ҳашаротлар коллекциялари ва бу ҳашаротлар келтирадиган зарарларнинг намуналари, шунингдек гербарийлар ва уруғлар коллекцияларига;

карантин остида деб эълон қилинган чет мамлакатлардан ва республика ҳудудидан келаётган, зараркунандаларни, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни олиб ўтиши мумкин бўлган қишлоқ хўжалик машиналари ва ерни ишлаш қуроллари, идишларнинг барча тури, айрим саноат моллари, ўров-қоплов воситалари ҳамда ўсимликдан тайёрланган маҳсулотлар, яхлит тошлар, тупроқ намуналари, транспорт воситаларига;

ўсимлик маҳсулотларини тайёрлайдиган, ғамлайдиган, қайта ишлайдиган ва реализация қиладиган корхоналар ҳамда ташкилотларнинг ҳудудлари ва бинолари, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ерлари, томорқа, якка тартибдаги ер участкалари ҳамда дала ҳовлилар, жамоа боғлари ва полизлари, қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланилмайдиган ерларга (йўллар, электр ўтказгичлар атрофидаги муҳофаза жойларига).


3-модда. Ўсимликлар карантини тўғрисидаги

қонун ҳужжатлари

Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ҳамда бошқа норматив ҳужжатлардан иборат.

Қорақалпоғистон Республикасида ўсимликлар карантини Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.



4-модда. Ўсимликлар карантини бўйича

давлат хизмати органлари

Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари, туманлар, шаҳарлар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари, темирйўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портларидаги, почтамтлардаги ва шосселардаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари, ўсимликлар карантини бўйича илмий марказ, марказий ва вилоят карантин лабораториялари ҳамда карантин остидаги ўта хавфли зарарли объектларга қарши курашувчи ихтисослашган фумигация отрядлари амалга оширади.


5-модда. Ўсимликлар карантини бўйича

давлат хизматига раҳбарлик қилиш

Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси бошлиғини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда тайинлайди.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари раҳбарлик қиладилар. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари бошлиқларини Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишиб туриб тайинлайди.

Туман ва шаҳарларда ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматига раҳбарликни туман, шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари амалга оширадилар. Туман ва шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари бошлиқларини вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекциялари тегишли туман ва шаҳар ҳокимлари билан келишиб туриб тайинлайди.

Темирйўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портларидаги, почтамтлардаги ва шосселардаги ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тайинлайдиган мудирлар бошқарадилар.

Вилоятлар, шаҳар ва туманлардаги ўсимликлар карантини давлат инспекциялари ўз ваколатлари доирасига кирувчи масалалар бўйича тегишли ҳокимлар ва юқори турувчи органларга бўйсунадилар.

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


6-модда. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар

карантини бош давлат инспекциясининг ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси:

ўсимликлар карантини бўйича белгиланган тадбирлар бажарилиши устидан давлат назоратини амалга оширади, бу тадбирлар республика ҳудудида ўз вақтида ўтказилишига жавоб беради;

ўз ваколатлари доирасида барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, шунингдек фуқаролар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар чиқаради, низом ва қоидалар қабул қилади ва уларни белгиланган тартибда ижрочилар эътиборига етказади;

республикада карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг Рўйхатини, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиб туриб - республикадан олиб чиқиб кетилиши мумкин бўлмаган биологик объектлар Рўйхатини беш йилда бир марта қайта кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

уруғларни, ўсимликларни, ўсимлик хом ашёсини ва бошқа маҳсулотларини ҳамда халқ истеъмоли товарларини республикага олиб кириш, мамлакат ичкарисида ташиш, экспортга олиб чиқишнинг карантин қоидаларини ҳамда ана шу уруғ, ўсимлик ва бошқалардан фойдаланиш шартларини белгилайди;

халқаро ташкилотлар доирасида ўсимликлар карантини бўйича республика манфаатларини ифодалайди;

карантиндаги зараркунандаларга, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш олиб боришда фермер ва деҳқон хўжаликларига, бошқа корхоналар ҳамда ташкилотларга ёрдам кўрсатиш учун заруратга қараб ихтисослашган фумигация отрядлари ва хизматлари тузади;

экспортга жўнатилаётган ҳамда республикага келтирилаётган, карантиндаги зараркунандаларни, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни олиб ўтиши мумкин бўлган уруғларни, ўсимликларни, ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларни карантин текширувидан ва лаборатория экспертизасидан ўтказади;

республика ҳудудини карантиндаги районлар ва микрорайонларга бўлиб чиқади;

карантиндаги зараркунандаларга, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш бобида илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибани, янги услублар, воситалар ва усулларни тарғиб қилиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этишни, карантин объектлари тўғрисидаги билимларни аҳоли орасида кенг ёйишни йўлга қўяди;

тегишли ҳудудда карантин ўрнатиш (уни бекор қилиш) тўғрисида маҳаллий ҳокимият органларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тавсияномалар йўллайди;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.



7-модда. Вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар

ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг ваколатлари

Вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларнинг ўсимликлар карантини давлат инспекциялари:

карантиндаги зараркунандаларни, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерларини, ўсимлик маҳсулотлари сақланадиган ва қайта ишланадиган, карантиндаги маҳсулотлар келиб тушадиган жойларни ва уларга туташ ҳудудни мунтазам равишда назорат текширувидан ўтказиб туришни ташкил этади.

аниқланган зарарланиш ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик ҳамда уларни бартараф этиш учун, шунингдек карантиндаги объектларни олиб кириш йўлларини топиб, уларни ёпиб ташлаш учун шошилинч чоралар кўради;

уруғларга, ўсимликларга ва ўсимлик маҳсулотларига фитосанитария ва бошқа карантин сертификатларини беради;

республикага чет мамлакатлардан келаётган маҳсулотларни, шунингдек транспорт воситаларини соғломлаштириш ва зарарсизлантиришни ташкил этади;

тегишли ҳудудда карантин ўрнатиш (уни бекор қилиш) тўғрисида маҳаллий ҳокимият органларига тавсияномалар йўллайди;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.



8-модда. Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекциясининг бошлиғи - Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспектори, унинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.

Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг бошлиқлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса - тегишинча вилоят ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.

Туманлар ва шаҳарлар ўсимликлар карантини давлат инспекцияларининг бошлиқлари туман ва шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ҳисобланадилар.

Темирйўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портларидаги, почтамтлардаги, шосселардаги ўсимликлар карантини чегара пунктларининг мудирлари ҳам ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ҳисобланадилар.

Ўсимликлар карантини давлат инспектори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

темирйўл станциялари ва автовокзаллар (автостанциялар), аэропортлар, дарё портлари (пристанлари), почтамтлар, омборлар, тегирмонлар ҳудудига, пассажир ва юк вагонларига, самолётларга, дарё флоти кемаларига, кўргазмалар, ботаника боғлари, илмий-тадқиқот институтлари, тажриба станциялари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳудудларига, фуқароларнинг томорқа участкаларига, шунингдек уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналарга монеликсиз кириш;

лаборатория экспертизалари ўтказиш учун уруғлардан, ўсимликлардан ва ўсимлик маҳсулотларидан намуналар олиш. Карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар аниқланган тақдирда маҳсулотларни олиб чиқиб кетиб, улардан фойдаланишни чеклаш ва карантин тадбирлари тизимини бажариш юзасидан керакли топшириқлар бериш;

карантин ўрнатилган ҳудудлардан карантин сертификатларисиз олиб чиқилган уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини ушлаш, олиб қўйиш, зарурат бўлса, олиб келинган жойига қайтариб юбориш;

божхоналар, темирйўл станциялари, автовокзаллар (автостанциялар), аэропортлар, дарё портлари (пристанлари), почтамтлар ва бошқа ташкилотларнинг маъмуриятидан келаётган ва жўнатилаётган, ушбу Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ карантин тадбирлари қўлланиладиган юклар тўғрисида маълумотлар талаб қилиш, зарур бўлса, улар тасарруфидаги ҳудудда уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини кўздан кечириш ҳамда зарарсизлантириш учун транспорт воситалари, ёрдамчи ишчилар, хизмат бинолари ва ёрдамчи материаллар беришни талаб қилиш.


9-модда. Ўсимликлар карантини бўйича давлат

хизматини молиявий таъминлаш

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати, ихтисослашган фумигация отрядларини истисно этганда, республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади. Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг республикага олиб кирилаётган, республикадан олиб чиқилаётган ва транзит бўлиб ўтаётган карантиндаги материалларни текшириш ва кўздан кечириш, шунингдек ҳужжатлар бериш билан боғлиқ харажатлари юридик ва жисмоний шахслар ҳисобидан қопланади.

Ихтисослашган фумигация отрядлари ўз харажатини батамом ўзи қоплаш асосида фаолият кўрсатади ва карантиндаги материалларни зарарсизлантириш ишларини бажарганлиги учун келган тушумлардан ҳосил бўладиган махсус маблағлар ҳисобидан таъминланади.



10-модда. Карантин ўрнатиш ва уни

бекор қилиш тартиби

Карантин объекти аниқланган ҳолларда туман (шаҳар) ўсимликлар карантини давлат инспектори тавсиясига биноан маҳаллий ҳокимият органларининг қарорлари билан айрим хўжаликлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, корхоналар, темирйўл станциялари, аэропортлар, дарё портлари, қишлоқ ва шаҳарчаларнинг ҳудуди носоғлом деб эълон қилиниб, уларда карантин ёки зарур чеклашлар ўрнатилади.

Туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ўсимликлар карантини бўйича носоғлом деб эълон қилиш ва уларда карантин ёки бошқа чеклашлар ўрнатиш тегишли ўсимликлар карантини бош давлат инспекторлари тавсияномасига биноан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тавсияномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.

Карантин ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг карантин эълон қилинган хўжаликлардан уруғ ва кўчатларни карантин сертификатларисиз карантиндаги зараркунандалардан, ўсимлик касалликларидан ва бегона ўтлардан холи бўлган бошқа хўжаликларга сепиш ва экиш мақсадида олиб чиқиш ман этилади.

Карантин ўрнатилган ҳудудлардан карантин сертификатларисиз олиб чиқиб кетилган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари олиб қўйилади ҳамда техникавий (саноат йўли билан) қайта ишлаш ёки умумий овқатланиш корхоналарида фойдаланиш учун тайёрлов ташкилотларига берилади, зарур ҳолларда эса зарарсизлантирилади, жўнатувчига қайтариб юборилади ёки йўқ қилиб ташланади.

Карантин ўрнатилган ҳудуддаги (аҳоли пункти, туман, вилоят) томорқа участкаларидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов ташкилотлари орқалигина олиб чиқиб кетишга йўл қўйилади, зарарланган маҳсулотлар бундан мустасно (улардан қай тарзда ва қандай шартларда фойдаланишни ўсимликлар карантини давлат инспектори карантин қоидаларига мувофиқ белгилайди).

Ҳудудда ўрнатилган карантин ёки чеклаш белгиланган карантин тадбирлари ўтказиб бўлинганидан ҳамда карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар ўчоқлари батамом йўқ қилинганидан кейингина ўсимликлар карантини бўйича тегишли бош давлат инспекторларининг тавсияномасига биноан карантин ёки чеклашларни ўрнатган туман, шаҳар, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан ёки Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекторининг тавсияномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан бекор қилинади.



11-модда. Уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик

маҳсулотларини импорт қилиш

Чет мамлакатлардан республикага уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини олиб киришга:

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси берадиган карантин рухсатномаси;

экспорт қилаётган мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари берадиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.

Ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича давлат органлари бўлмаган чет мамлакатдан уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини республикага олиб киришга Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси томонидан ҳар бир алоҳида ҳолда бериладиган карантин рухсатномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш вақтида:

уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини чет мамлакатлардан республикага етказиб бериш ёки уларни республика ҳудудидан олиб ўтиш ҳақида тузиладиган савдо шартномаларига (битимларига) ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар республика ҳудудига ўтиб қолмаслигини таъмин этадиган талабларини киритишлари;

чет мамлакатлардан кўплаб миқдорда уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини сотиб олиш вақтида бу мамлакатларда қишлоқ хўжалик экинлари ва кўчатларининг фитосанитария ҳолатини ўрганиш учун, зарурат бўлса, ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича мутахассисларни юборишни назарда тутишлари шарт.

Чет мамлакатлардан республикага олиб келинаётган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари республика ҳудудига келиб тушган жойларда ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторлари томонидан мажбурий текширувдан ўтказилади.

Уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари олиб кириладиган чегара пунктларини ёки ҳудудларини Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси белгилайди.

Қўшни давлатдан карантиндаги, шунингдек бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар республика ҳудудига ўтиб тарқалиши хавфи пайдо бўлган тақдирда, ваколатли органларнинг қарорига биноан хавф остидаги участкаларда чегара вақтинча ёпиб қўйилиши мумкин.

Чет мамлакатлардан республикага таркибида карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар борлиги аниқланган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари, барча турдаги тирик замбуруғлар, бактериялар, ўсимлик касалликларини қўзғатувчи вируслар, шунингдек ўсимликларга зарар етказувчи ҳашаротлар, каналар ва нематодларни, илмий мақсадларда келтириладиган намуналардан ташқари, олиб кириш ман этилади. Етиб келган юкда бундай зараркунандалар ёки касалликлар аниқланган тақдирда ўсимликлар карантини давлат инспекцияси юк эгасига ундан қай тарзда фойдаланиш юзасидан тавсия беради, юк эгаси эса бир суткалик муддат ичида юкни тасарруф этиши шарт.

Уруғ ва кўчатларни, янги мева ва сабзавотларни чет мамлакатлардан республикада яшовчи фуқароларга почта жўнатмаларида юбориш, шунингдек юк билан олиб ўтиш ман этилади. Карантиндаги зараркунандалар ва касалликлардан холи бўлган, улардан зарарланмаган янги мева ва сабзавотларнинг айрим намуналарини пассажирларнинг қўлидаги юк билан ўтказишни ўсимликлар карантини давлат инспектори ҳал қилади.

Башарти алоҳида қимматга эга бўлган уруғлар, ўсимликлар ёки кўчатлар илмий-тадқиқот муассасалари номига йўлланган бўлса, улар ўсимликлар карантини давлат инспекторининг хулосасига биноан текшириш учун интродукция-карантин кўчатхонасига юборилмоғи керак.

Ўсимлик маҳсулотларини чет мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатия, консуллик ва савдо ваколатхоналари учун юк билан олиб ўтиш ва почта орқали жўнатиш Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тасдиқлаган ўсимликлар ташқи карантини тўғрисидаги қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Чет мамлакатлардан республикага олиб кирилган уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари уларда карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар аниқланган тақдирда белгиланган тартибда кимёвий ёки бошқа усуллар билан зарарсизлантирилмоғи, бегона ўтлардан тозаланмоғи, яширин зарарланганликни аниқлаш, мазкур ўсимлик материалини соғломлаштириш мақсадида интродукция-карантин кўчатхоналарига ва оранжереяларга сепилиши ёки экилиши, техникавий йўл билан қайта ишланиши ёки аниқланган зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиши хавфи йўқ жойларда фойдаланилиши лозим. Яширин зарарланганлик эса айрим ҳолларда лаборатория таҳлили йўли билан аниқланиши мумкин.

Уруғларнинг ва кўчатларнинг карантин текшируви Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тасдиқлайдиган Республика ҳудудида импорт қилинадиган уруғлар ва кўчатларнинг карантин текширувини олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом талабига мувофиқ ўтказилади.

Чет мамлакатлардан республикага олиб келинган уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини зарарсизлантириш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан ишчи кучидан, транспорт, бино ва ёрдамчи материаллардан фойдаланиш тегишли юкни олувчилар ҳисобидан амалга оширилади.

Республика ҳудудидан олиб ўтилаётган, ичида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган транзит юклар ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларининг мажбурий текширувидан ўтказилади. Мазкур юкларда карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ёки бегона ўтлар аниқланган тақдирда бу юкларни жўнатиш тўхтатилиши, улар зарарсизлантирилиши (жўнатувчининг розилиги билан) ёхуд экспорт қилган мамлакатга қайтариб юборилиши шарт.


12-модда. Уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик

маҳсулотларини экспорт қилиш

Республикадан чет мамлакатларга олиб чиқилаётган уруғлар, кўчатлар, ўсимликлар, ўсимлик касалликларининг штаммлари (турлари), бошқа биологик объектлар ва ўсимлик маҳсулотлари ўсимликлар карантини ва муҳофазаси бўйича халқаро битимларда, шунингдек савдо шартномаларида (контрактларида) назарда тутилган шартларга жавоб бериши, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилмайдиган биологик объектлар Рўйхатига кирмаган бўлиши лозим.

Экспорт қилинаётган уруғларнинг, ўсимликларнинг ва ўсимлик маҳсулотларининг ҳар бир туркуми белгиланган нусхадаги фитосанитария сертификати билан бирга жўнатилиши керак.

Уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилиш билан шуғулланувчи ташкилотлар ана шу маҳсулотларни мамлакатдан ташқарига жўнатиш мўлжалланаётган санадан камида ўттиз кун олдин тегишли вилоят, туман ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларини хабардор этишлари, улар билан биргаликда маҳсулотларни жўнатиш учун мақбул жойни аниқлашлари, жўнатишга ўн беш кун қолганда эса экспорт қилинаётган маҳсулотни текшириб кўриш учун тақдим қилишлари шарт.



13-модда. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар,

ташкилотлар ва фуқароларнинг ўсимликлар карантини

соҳасидаги ҳуқуқлари

Карантиндаги маҳсулотларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

зарур ҳолларда ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати вакиллари билан ҳамкорликда амалдаги карантин қоидаларининг сўзсиз бажарилишини таъминловчи қўшимча чора-тадбирларни ёки қўшимча чоралар мажмуини ишлаб чиқиш;

ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларидан карантин объектларини аниқлаш учун қишлоқ хўжалик ерларини, ҳудудларни, омборхона биноларини, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини назорат текширувидан ўтказишни талаб қилиш;

карантин объектларининг ўчоқлари тўлиқ йўқ қилиб бўлингандан кейин ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари олдига карантинни бекор қилиш масаласини қўйиш.



14-модда. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар,

ташкилотлар ва фуқароларнинг ўсимликлар карантини

соҳасидаги вазифалари

Карантиндаги маҳсулотларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар:

ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати органларининг назорати остида текшириш ўтказишлари ва карантиндаги зараркунандаларга, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш ҳамда улар тарқалиб кетишининг олдини олиш чора-тадбирларини амалга оширишлари;

карантин ўрнатилган ҳудудлардан уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини ташиш учун карантин сертификатларисиз қабул қилмасликлари;

чет мамлакатлардан ва карантин остидаги жойлардан уруғларни, ўсимликларни ва ўсимлик маҳсулотларини олиб келишда амалдаги карантин қоидаларига қатъий риоя қилишлари шарт.

Қишлоқ хўжалик ўсимликлари, доривор ўсимликлар, дарахт ва буталар етиштириш билан шуғулланувчи фуқаролар карантиндаги зараркунандаларни, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларни вақтида аниқлаш мақсадида экинлар ва дарахтларни мунтазам равишда кузатиб боришлари, улар аниқланган тақдирда бу ҳақда маҳаллий ҳокимият органларига, ўсимликлар карантини давлат инспекциясига, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги органларига дарҳол хабар беришлари ҳамда аниқланган ўчоқларни бартараф этиш чораларини кўришлари шарт.


15-модда. Ўсимликлар карантини бўйича қонун

ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Ўсимликлар карантини бўйича қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.


16-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар

Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ёки битимларида ушбу Қонундагидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1995 йил, 9-сон, 188-модда




































Время: 0.1374
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск