язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш/ Ўзбекистон Республикасининг 22.12.1995 й. 176-I-сон "Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

22.12.1995 й.

N 176-I



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(Эски таҳрири)


Мазкур Қонуннинг янги таҳрири ЎзР 11.04.2018 й.

ЎРҚ-473-сон Қонуни билан тасдиқланган


Мазкур Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:

ЎзР 26.04.1996 й. 225-I-сон Қонуни,

ЎзР 29.08.1996 й. 255-I-сон Қонуни,

ЎзР 28.08.1998 й. 664-I-сон Қонуни,

ЎзР 30.08.2000 й. 110-II-сон Қонуни,

ЎзР 29.08.2003 й. 526-II-сон Қонуни,

ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни,

ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни,

ЎзР 06.07.2007 й. ЎРҚ-98-сон Қонуни,

ЎзР 28.04.2008 й. ЎРҚ-157-сон Қонуни,

ЎзР 11.09.2012 й. ЎРҚ-332-сон Қонуни,

ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни,

ЎзР 28.12.2017 й. ЎРҚ-451-сон Қонуни



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари меҳнат ва жанговар хизматлари, самарали давлат, ижтимоий ва ижодий фаолиятлари учун давлат мукофотлари билан тақдирланишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси учун хизмат кўрсатган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланишлари мумкин.



2-модда. "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони, Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари, фахрий унвонлари ва Фахрий ёрлиғи давлат мукофотлари ҳисобланади.


Қаранг: Мазкур Қонуннинг 10-13-моддалари



3-модда. Давлат мукофотлари Олий Мажлис томонидан таъсис этилади.


Қаранг: Конституция 78-моддаси биринчи қисмининг 12-банди; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 8-моддаси биринчи қисмининг 12-банди; "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги Конституциявий Қонун 8-моддаси биринчи қисмининг 12-банди


Давлат мукофотларига доир низомлар ва уларнинг тавсифлари Олий Мажлис томонидан тасдиқланади.


Шунингдек қаранг: "NORMA" АҚТ Қонунчилик классификаторининг "Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар" бош папкаси "Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари" асосий папкасининг "Давлат мукофотлари" папкаси



4-модда. Давлат мукофотлари билан Ўзбекистон Республикасининг Президенти тақдирлайди.


Қаранг: Конституция 93-моддаси биринчи қисмининг 21-банди


Ўзбекистон Республикасининг Президентини давлат мукофотлари билан тақдирлаш Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.



5-модда. Давлат мукофотлари гувоҳномаларининг намуналари, давлат мукофотларига тақдим этиш ва уларни топшириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан тасдиқланади.



6-модда. Ўзбекистон Республикасининг Президентига давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир тақдимнома Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Спикери, Олий Мажлиснинг Сенати Раиси, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суд Раиси, Олий суд Раиси, Бош прокурор, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, вазирликлар, идоралар ва жамоат бирлашмалари республика органларининг раҳбарлари томонидан киритилади. Чет эл фуқароларини тақдирлашга доир тақдимнома Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда киритилади. ЎзР 14.09.2017 й. ЎРҚ-446-сон Қонуни таҳриридаги модда) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: ВМ 2006 йил 8 августдаги 168-сон Қарори билан тасдиқланган "Давлат мукофотларига талабгорлар бўйича тавсияномаларни кўриб чиқиш ва Давлат мукофотларини бериш бўйича таклифлар тайёрлаш Регламенти"



7-модда. Бир шахс айни бир орден, медаль ёки Фахрий ёрлиқ билан, қоида тариқасида, бир марта тақдирланади.

Фахрий унвонлар такроран берилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш шахснинг вафотидан кейин ҳам амалга оширилиши мумкин.



8-модда. Фуқаролар навбатдаги мукофотга аввал мукофот билан тақдирланган вақтидан кейин камида уч йил ўтгач тақдим этиладилар. Фавқулодда ҳолларда фуқаролар навбатдаги мукофотга аввал тақдирланган вақтидан қатъи назар, тақдим этилишлари мумкин.



9-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.



10-модда. "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони олий даражадаги мукофот бўлиб, фақат бир марта берилади.

"Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони билан тақдирланган шахсларга "Олтин Юлдуз" медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат топширилади.


Қаранг: "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонини белгилаш ва олий нишон - "Олтин Юлдуз" медалини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун



11-модда. Ўзбекистон Республикаси орденлари қуйидагилардан иборат:

"Мустақиллик" ордени;


Қаранг: "Мустақиллик" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун


"Амир Темур" ордени;


Қаранг: "Амир Темур" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун


"Жалолиддин Мангуберди" ордени;


Қаранг: "Жалолиддин Мангуберди" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун; Президентнинг 2000 йил 29 августдаги ПФ-2708-сон "Жалолиддин Мангуберди" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармони


"Буюк хизматлари учун" ордени;


Қаранг: "Буюк хизматлари учун" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун


"Эл-юрт ҳурмати" ордени;


Қаранг: "Эл-юрт ҳурмати" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун; Президентнинг 1998 йил 17 августдаги ПФ-2067-сон "Эл-юрт ҳурмати" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармони


"Фидокорона хизматлари учун" ордени;


Қаранг: "Фидокорона хизматлари учун" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун


"Меҳнат шуҳрати" ордени;


Қаранг: "Меҳнат шуҳрати" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун


I ва II даражали "Соғлом авлод учун" ордени;


Қаранг: "Соғлом авлод учун" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун; Президентнинг 1993 йил 4 мартдаги ПФ-575-сон "Ўзбекистон Республикасининг "Соғлом авлод учун" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Фармони


I ва II даражали "Шон-шараф" ордени;


Қаранг: "Шон-шараф" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун


"Дўстлик" ордени;


Қаранг: "Дўстлик" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун


"Мардлик" ордени. ЎзР 11.09.2012 й. ЎРҚ-332-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)


Қаранг: "Мардлик" орденини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун


(ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Қонуни таҳриридаги модда) (Олдинги таҳририга қаранг)



12-модда. Ўзбекистон Республикасининг медаллари қуйидагилардан иборат:

"Олтин Юлдуз" медали;


Қаранг: "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонини белгилаш ва олий нишон - "Олтин Юлдуз" медалини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун


"Жасорат" медали;


Қаранг: "Жасорат" медалини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун


"Содиқ хизматлари учун" медали;


Қаранг: "Содиқ хизматлари учун" медалини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун


Келажак бунёдкори" медали; (ЎзР 28.12.2017 й. ЎРҚ-451-сон Қонунига мувофиқ киритилган хатбоши)


ЎзР 28.12.2017 й. ЎРҚ-451-сон Қонунига мувофиқ бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин


"Шуҳрат" медали.


Қаранг: "Шуҳрат" медалини таъсис этиш тўғрисида"ги Қонун


(ЎзР 06.07.2007 й. ЎРҚ-98-сон Қонуни таҳриридаги модда)



13-модда. Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари берилган шахсларга белгиланган намунадаги кўкрак нишони ва унвон берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат топширилади.



14-модда. Орденлар, медаллар ва бошқа мукофотларнинг нишонларини тақиб юриш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


Қаранг: ЎзР 1994 йил 5 майдаги 1038-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони тўғрисида"ги Низомнинг 7-банди; Президентнинг 2006 йил 25 июлдаги ПФ-3781-сон Фармони билан таслиқланган "Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Низом 10-бандининг иккинчи хатбоши



15-модда. Давлат мукофотлари билан фуқаролар билан бир қаторда айрим ҳолларда корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари, ижодий жамоалар ва ҳарбий бўлинмалар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари ҳам мукофотланиши мумкин. (ЎзР 29.08.1996 й. 255-I-сон Қонуни таҳриридаги модда)



16-модда. Давлат мукофотлари ("Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони, Ўзбекистон Республикасининг орденлари, медаллари ва Фахрий ёрлиғи) билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлардан фойдаланадилар ҳамда бир марта бериладиган пул мукофоти ёки шу қийматдаги эсдалик совғасини оладилар. Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда ва тартибда ҳар ойда пул нафақалари оладилар. (ЎзР 28.04.2008 й. ЎРҚ-157-сон Қонуни таҳриридаги модда) (Олдинги таҳририга қаранг)


Қаранг: ВМ 2008 йил 3 январдаги 2-сон Қарори билан тасдиқланган "Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги Низом; АВ томонидан 2005 йил 5 августда 1505-сон билан рўйхатга олинган, МВ Буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси орден ва медаллари билан мукофотланган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини ажратиш тартиби тўғрисида"ги Низом (янги таҳрирда)



17-модда. Давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар мукофотлар сақланишини таъминлашлари лозим.

Давлат мукофотлари, шунингдек уларга доир ҳужжатлар йўқолган тақдирда, тақдирланганлар мукофотларга нисбатан ўз ҳуқуқларини сақлаб қоладилар.


Қаранг: МЖтК 290-моддасининг иккинчи қисми


Давлат мукофотлари танг аҳволга тушиш натижасида йўқотилган тақдирда истисно тариқасида орденлар, медаллар ва кўкрак нишонларининг аслига тенг нусхалари берилиши мумкин.

Мукофот билан тақдирланганлик тўғрисидаги ҳужжатлар, шунингдек Фахрий ёрлиқ йўқолган тақдирда уларнинг аслига тенг нусхалари белгиланган тартибда берилади.



18-модда. Давлат мукофотларидан:

шахс оғир жиноят содир этгани учун ҳукм қилинганида - суднинг қонун ҳужжатларида белгиланган асослар ва тартибдаги тақдимномасига биноан;


Қаранг: ЖК 15-моддасининг тўртинчи, бешинчи қисмлари, 52-моддасининг иккинчи қисми; ЖПК 531-моддасининг еттинчи қисми


шахс ўз шаънини бадном этувчи хатти-ҳаракатлар содир этганида - тақдирлаш тўғрисида тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга бўлган органнинг тақдимномасига биноан маҳрум этилади.

Давлат мукофотларидан маҳрум бўлганлик, белгиланган имтиёзлардан ҳам маҳрум қилинишига сабаб бўлади.

Давлат мукофотларидан маҳрум этилган шахсга қарашли давлат мукофоти ва мукофотга доир ҳужжат қайтарилиши лозим.



19-модда. Ноқонуний ҳукм қилинган ва тўла оқланган фуқароларнинг давлат мукофотларига нисбатан ҳуқуқлари тегишли органларнинг илтимосномасига биноан Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан тикланиши мумкин.



20-модда. Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзларига қарашли бўлган давлат мукофотлари ва уларга доир ҳужжатларни ўзлари билан олиб кетиш ҳуқуқига эгадирлар.

Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган давлат мукофотларини олиб чиқиб кетиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгилаб берилади.



21-модда. Орден, медаль, фахрий унвонга доир кўкрак нишонини ноқонуний равишда тақиб юриш, сотиб олиш, сотиш, алмашиш ёки ўзга тарзда ҳақ эвазига бировга бериш қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.


Қаранг: МЖтКнинг 209-моддаси



22-модда. Ташқи кўриниши давлат мукофотларига ўхшаш бўлган кўкрак нишонларини таъсис этиш ва тайёрлаш тақиқланади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1995 й., 12-сон, 266-модда