Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикасининг 30.08.1996 й. 276-I-сон "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.08.1996 й.

N 276-I



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛИШ

МАСАЛАЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ушбу Қонун вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларни тузиш, тугатиш, уларнинг чегараларини ўзгартириш, маъмурий марказларни кўчириш ҳамда аҳоли пунктларини шаҳар, шаҳарчалар туркумига ўтказиш тартибини белгилайди.


I. ВИЛОЯТЛАР, ТУМАНЛАР, ҚИШЛОҚЛАР,

ОВУЛЛАРНИ ТУЗИШ ВА ТУГАТИШ

1-модда.

Вилоятларни тузиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.

2-модда.

Туманларни тузиш ва тугатиш тегишли вилоят ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикасида туманларни тузиш ва тугатиш Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан амалга оширилади (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 69-модда).


3-модда.

Қишлоқлар, овулларни тузиш ва тугатиш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.



II. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР,

ТУМАНЛАР, ҚИШЛОҚЛАР, ОВУЛЛАРНИНГ

ЧЕГАРАЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ

4-модда.

Қорақалпоғистон Республикасининг чегараси фақат унинг розилиги билан Жўқорғи Кенгес қарорига асосан Олий Мажлис томонидан ўзгартирилиши мумкин.


5-модда.

Вилоятлар ва туманларнинг чегараларини ўзгартириш тегишли вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг чегараларини ўзгартириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.


6-модда.

Қишлоқлар ва овуллар чегарасини ўзгартириш, аҳоли пунктларини бирлаштириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.


III. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ВИЛОЯТЛАР,

ТУМАНЛАР, ҚИШЛОҚЛАР, ОВУЛЛАРНИНГ МАЪМУРИЙ

МАРКАЗЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ВА КЎЧИРИШ

7-модда.

Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ва кўчириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.


8-модда.

Вилоятларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш тегишли вилоят ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.


9-модда.

Туманлар, қишлоқлар, овулларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.



IV. ШАҲАРЛАР БЎЙСУНУВИНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИ ШАҲАР, ШАҲАРЧАЛАР

ТУРКУМИГА КИРИТИШ

10-модда.

Республика (Қорақалпоғистон Республикасида), вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига, қоида тариқасида, камида ўттиз минг аҳолиси бўлган, муҳим маъмурий аҳамият касб этадиган, истиқболли иқтисодий ва маданий марказлар деб ҳисобланган шаҳарлар киритилиши мумкин.

Шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш, уларни қайта тузиш тегишли вилоят ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.

Шаҳарларни республика (Қорақалпоғистон Республикасида) бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш, уларни қайта тузиш Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.


11-модда.

Туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига, қоида тариқасида, камида етти минг аҳолиси бўлган, саноат корхоналари ва ривожланган инфраструктураси мавжуд шаҳарчалар, аҳоли пунктлари киритилиши мумкин.

Шаҳарчаларни, аҳоли пунктларини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш, уларни қайта тузиш тегишли вилоят ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.


12-модда.

Шаҳарчалар туркумига саноат корхоналари, қурилишлар, темир йўл станциялари ва бошқа муҳим объектлар яқинида жойлашган ҳамда қоида тариқасида камида икки минг аҳолиси бўлган аҳоли пунктлари киритилиши мумкин.

Аҳоли пунктларини шаҳарчалар туркумига киритиш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан амалга оширилади.



V. ШАҲАРЛАР, ШАҲАРЧАЛАРНИНГ ЧЕГАРАЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ВА КЕНГАЙТИРИШ

13-модда.

Шаҳарларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш тегишли вилоят, Тошкент шаҳри ҳокимларининг илтимосномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикасида шаҳарларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш тегишли туман, шаҳар ҳокимларининг илтимосномасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг таклифига мувофиқ Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.


14-модда.

Шаҳарчаларнинг чегараларини белгилаш ва кенгайтириш тегишли туман ҳокимларининг илтимосномасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Жўқорғи Кенгес томонидан амалга оширилади.


IХ. МОНУМЕНТАЛ САНЪАТ АСАРЛАРИГА НОМ БЕРИШ


27-модда.

Монументал санъат асарларига ном бериш, уларга оид тагсўз матнларини тасдиқлаш Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилади.


ХI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

30-модда.

Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларни тузиш, тугатиш, чегараларини ўзгартириш, маъмурий марказларни кўчириш, аҳоли пунктларини шаҳар, шаҳарчалар туркумига ўтказиш ҳақидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномасида эълон қилиниши шарт.

Мавжуд аҳоли пунктлари ҳисобининг юритилишини ҳамда янги пайдо бўлганлари рўйхатдан ўтказилишини тегишли равишда Жўқорғи Кенгес, вилоят ҳокимликлари таъминлайдилар.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 139 модда







































Время: 0.1605
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск