ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 30.08.1996 й. 277-I-сон "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.08.1996 й.
N 277-I
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛИШ, ТОПОНИМИК
ОБЪЕКТЛАРГА НОМ БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ НОМЛАРИНИ
ЎЗГАРТИРИШ МАСАЛАЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига доир масалаларни ҳал қилиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил N 2, 82-модда);
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, физик-жўғрофий, геологик ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ҳамда уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисида"ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил N 9, 340-модда).
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Раиси Э. Халилов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1996 й., 9-сон, 140-модда