ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 27.12.1996 й. 354-I-сон "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.1996 й.

N 354-I


"АТМОСФЕРА ҲАВОСИНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари ва идоралари мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Қуйидаги ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

1981 йил 29 майда қабул қилинган "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1981 йил, N 16, 314-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги 1981 йил 29 майда қабул қилинган Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1981 йил, N 16, 315-модда);

Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг "Ўзбекистон Республикасининг баъзи қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 1985 йил 25 мартда қабул қилинган Фармонининг 8-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 10, 84-модда);

"Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ва "Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 1994 йил 6 майда қабул қилинган Қонуннинг IV бўлими (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 5, 158-модда).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                              Э. Халилов

















Время: 0.2069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск