Внимание!

NB! Мазкур Фармоннинг 2024 йил 1 майдан амалга киритилади ЎзР 27.12.2023 й. ПФ-216-сон Фармонига каранг.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Пенсияларни ҳисоблаб чиқиш, тайинлаш, қайта ҳисоблаш, тўлаш тартиби. Пенсияларга устама хаклар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.04.2015 й. ПФ-4715-сон "Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.04.2015 й.

N ПФ-4715



КЕКСАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ВА МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ

ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


"Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастурига мувофиқ ҳамда 100 ёшга тўлган ва ундан ошган шахсларга муносиб эътибор қаратиш, шунингдек пенсионерлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида:


1. Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига (нафақасига) 2022 йилнинг 1 мартидан бошлаб, ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаш белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига (нафақасига) ҳар ойда тўланадиган қўшимча тўлов пенсия ва нафақа тайинланган ташкилот орқали Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

2. 2015 йилнинг 1 майидан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг табақалаштирилган миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахслар имтиёзли тоифаларининг янги рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ёши 75 га тўлган ва ундан ошган фуқаролардан уларга тайинланган пенсия ва нафақаларнинг ҳисобланиши, шунингдек қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзларнинг қўлланилиши тўғрилигини текшириш натижаларига кўра аниқланган ортиқча тўланган пенсия ва нафақалар миқдори 2015 йил давомида ҳисобдан чиқарилсин.


4. 2015 йилнинг 1 майидан 2 ва 3-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига тузатишлар киритилсин ва баъзи фармонлари ўз кучини йўқотган, деб топилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин;

идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 14 апрелдаги

ПФ-4715-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш

бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари

бериладиган шахсларнинг имтиёзли тоифалари

РЎЙХАТИ

Т/р

Шахслар тоифаларининг рўйхати

Ҳар ойда бериладиган

компенсация пул тўловлари

миқдори (пенсияни ҳисоблашнинг

базавий миқдорига нисбатан фоизда)

1.

1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслардан ташқари


50

2.

1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар


45

3.

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар (нафақа олувчилар)

45

4.

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва "Слава" орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар. Фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари, Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар, кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар, ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар

45

5.

1941-1945 йиллардаги урушнинг меҳнат фронти қатнашчилари


25

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 14 апрелдаги

ПФ-4715-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



2015 йилнинг 1 майидан Ўзбекистон Республикаси

Президентининг айрим фармонларига

киритиладиган ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2012 йил 5 июлдаги ПФ-4450-сонли Фармонининг 6-бандидаги "6 ва 7-бандлари" сўзлари "6-банди" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2012 йил 9 ноябрдаги ПФ-4482-сонли Фармонининг 6-бандидаги "1-бандининг иккинчи хатбоши" сўзлари "1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 14 апрелдаги

ПФ-4715-сонли Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2015 йилнинг 1 майидан ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланган айрим фармонларининг

РЎЙХАТИ

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида" 2011 йил 3 ноябрдаги ПФ-4377-сонли Фармонининг 7-банди.



"Халқ сўзи", 2015 йил 15 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 27 апрель, 16-сон, 195-модда




































Время: 0.2075
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск