Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 14.04.2015 й. 2664-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 20.03.2015 й. 214/7-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2015 йил 14 апрелда 2664-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Олий аттестация

комиссияси Раёсатининг

2015 йил 20 мартдаги

214/7-сон қарорига

ИЛОВА



Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик

фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича

тест ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест (бундан буён матнда тест деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ, олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига катта илмий ходимлар-изланувчилар сифатида кирувчи шахслар ҳамда мустақил изланувчилар сифатида расмийлаштириладиган шахслар илмий изланишлар ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиш лаёқатига эга бўлиши лозим.


2. Тест олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига катта илмий ходимлар-изланувчилар сифатида кирувчи шахслар ҳамда мустақил изланувчилар сифатида расмийлаштириладиган шахсларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиш лаёқатини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


3. Тест Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) Раёсатининг қарори билан тасдиқланган тест ўтказиш дастури асосида, сессия тарзида июль ва август ойларидан ташқари барча ойларда ўтказилади.



2-БОБ. ТЕСТ ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Тестлар ягона дастурий-техник тизим асосида масофавий тест усулида ташкил қилинади.


5. Тест ўтказишни ташкил этиш учун манфаатдор вазирлик ва идораларнинг тавсиялари асосида ОАК Раёсатининг қарори билан олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасалари орасидан тест ўтказувчи муассасалар (бундан буён матнда муассасалар деб юритилади) танлаб олинади.


6. Тестларни ягона дастурий-техник тизим асосида масофавий тест усулида ташкил этиш, шунингдек дастурий таъминот ва администраторлик вазифасини амалга ошириш учун ОАК Раёсатининг қарори билан муассасалар орасидан бош муассаса танлаб олинади.


7. Муассасаларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

масофавий тест ўтказиш учун Интернет тармоғига уланган компьютер синфларини тайёрлаш;

бош муассаса томонидан ишлаб чиқилган тест ўтказиш дастури ва саволлар банкининг дастурий таъминотига уланиш бўйича тегишли техник тайёргарликни амалга ошириш;

масофавий тест ўтказиш жараёнида муассасада тест ўтказиш тизимининг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш;

тестдан ижобий ўтган талабгорларга бош муассаса томонидан мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштириладиган Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тестдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳномаларни (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) топшириш.


8. Бош муассасанинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

тест ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва уни тасдиқлаш учун ОАКга тақдим этиш;

тасдиқланган тест ўтказиш дастури асосида саволлар банки ва унинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш;

тест ўтказиш дастури, саволлар банки ва унинг дастурий таъминотини мунтазам равишда такомиллаштириб боришни ташкил этиш;

масофавий тест ўтказишни дастурий-техник жиҳатдан ташкил этиш, тест ўтказиш тизимининг узлуксиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш;

саволлар банкини компьютер тизимига сифатли ва нуқсонсиз киритиш;

гувоҳномаларни тайёрлаш ва уларни рўйхатга олиш китобини юритиш;

ҳар чорак якунида тест натижалари бўйича ОАКга ҳисобот тақдим этиш.

Бош муассаса бир вақтнинг ўзида муассаса вазифасини бажаришга ҳақли.


9. Тестни илмий-ташкилий жиҳатдан юқори савияда ташкил этиш, тест жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш, талабгорларга уларнинг тест жараёнидаги вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, тест ўтказиш билан боғлиқ зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида бош муассаса ва муассасаларда тест ўтказиш бўйича комиссиялар (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) ташкил этилади.


10. Комиссияларнинг таркиби тегишлича бош муассаса ва муассасаларнинг тавсияси асосида ОАК Раёсати томонидан фан доктори илмий даражасига эга бўлган 9 - 12 нафар аъзодан иборат таркибда, шу жумладан, комиссия раиси ва масъул котиби кўрсатилган ҳолда тасдиқланади. Ҳар йили комиссиялар таркибининг учдан бир қисми янгиланиб борилади.

Комиссия раиси, аъзолари ва масъул котиби ўз вазифаларини жамоатчилик асосида амалга оширади.


11. Комиссияларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида талабгорларни гуруҳлар бўйича тегишли компьютер хоналарига тартибли киритишни ташкил этиш;

тест ўтказиш жараёнини назорат қилиб бориш;

тест натижалари қайдномасини расмийлаштириш.

Бош муассасада тузилган комиссия мазкур вазифаларни бажаришдан ташқари тест ўтказиш жараёнини тўғридан тўғри видеоалоқа орқали назорат қилади.



3-БОБ. ТАЛАБГОРЛАР РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ВА ТЕСТ НАТИЖАЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ


12. Талабгорлар тест синовларида иштирок этиш учун ОАКга иш жойи ёки яшаш жойидаги олий ўқув юрти ёхуд илмий тадқиқот муассасаси ёки бевосита ОАК веб-сайти орқали мурожаат қилади.


13. Олий ўқув юрти ва илмий тадқиқот муассасаси тестда иштирок этиш учун мурожаат қилган талабгорлар ҳақидаги маълумотларни индивидуал логин ва пароль асосида ОАК веб-сайти орқали ОАКга етказади. ОАК талабгорлар ҳақидаги маълумотларни олий ўқув юртларидан бевосита қабул қилиши мумкин.


14. Ҳар бир сессия давомида тестда иштирок этадиган талабгорлар рўйхати ОАК томонидан бош муассасага тақдим этилади. Мазкур рўйхат асосида бош муассаса муассасалар билан келишилган ҳолда тест ўтказиш муддати ва вақтини белгилайди.

Бош муассаса тестдан камида беш кун олдин тест ўтказиладиган вақт ҳақида ОАКга электрон шаклда хабар беради ва ўзининг расмий сайтида бу ҳақда эълон қилади.


15. Тест саволлари қуйидаги блоклардан иборат:

илмий ва илмий-педагогик фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий асослари - 15 та савол;

илмий-тадқиқотчилик ва педагогик компетентлик даражаси - 20 та савол;

маънавий-ахлоқий қадриятларни билиш - 15 та савол.


16. Тест жавоблари 100 баллик тизимда, ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл берилган ҳолда баҳоланади.


17. Талабгорнинг илмий нашрларда, шу жумладан, илмий конференциялар материалларида эълон қилинган илмий ишлари мавжуд бўлганда, у томонидан тестда тўпланган баллга комиссия томонидан битта илмий иш учун 10 балл, иккита илмий иш учун 20 балл, уч ва ундан ортиқ илмий иш учун 30 балл қўшиб берилади.

Талабгорнинг илмий нашрларда, шу жумладан, илмий конференциялар материалларида эълон қилинган илмий ишлари электрон (сканер қилинган) шаклда олий ўқув юрти ёки илмий тадқиқот муассасаси ёхуд бевосита талабгор томонидан ОАК веб-сайтига киритилади.


18. Тестга луғат, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирган, тест давомида бошқа талабгордан ёрдам олган ёки ёрдам берган талабгорлар комиссия томонидан далолатнома тузилган ҳолда тестдан четлаштирилади.


19. Тест натижаларига кўра, шу жумладан, илмий ишлар учун ҳисобланган балларни қўшган ҳолда 56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгорлар тестдан мувофаққиятли ўтган ҳисобланади ва уларга гувоҳнома берилади.


20. Гувоҳномалар тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида бош муассаса томонидан талабгорларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси асосида расмийлаштирилади, бош муассаса раҳбари томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади ҳамда ОАКга тақдим этилади.

Гувоҳномалар ОАК раиси томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқлангач, бош муассасага, бош муассаса томонидан тестни ўтказган муассаса вакилига топширилади.


21. Бош муассаса томонидан муассасага тақдим этилган гувоҳномалар муассаса раҳбари ҳамда муассасадаги комиссия раиси томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади ҳамда талабгорларга топширилади.

Бош муассаса муассаса вазифасини бажарганда гувоҳномалар ОАК раиси, бош муассаса раҳбари ва бош муассасадаги комиссия раиси томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади.


22. Гувоҳномаларни расмийлаштириш жараёнида хатолик аниқланган ёки гувоҳнома бузилган тақдирда, ушбу гувоҳномалар далолатнома тузилган ҳолда бош муассасага топширилади ва бош муассаса томонидан мазкур Низомда белгиланган тартибда янги гувоҳнома расмийлаштирилади.


23. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати чекланмайди.


24. Белгиланган вақтда тестга келмаган ёки тестдан мувофаққиятли ўта олмаган талабгорлар кейинги сессияларда тест топшириши мумкин. Бир сессия давомида қайта тест топширишга йўл қўйилмайди.


25. Талабгорнинг тест ўтказиш жараёни бўйича шикоятлари тест ўтказилган ва натижалари эълон қилинган куннинг ўзида муассаса раҳбари томонидан тузилган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.


26. Тест саволлари ёки тест натижалари ҳақидаги шикоятлар муассаса орқали бош муассаса раҳбари томонидан тузилган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.


27. ОАК, тизимида олий ўқув юртидан кейинги таълим институтлари мавжуд бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар комиссиялар ишида ҳамда тест жараёнини кузатишда иштирок этиш учун ўз вакилларини юборишлари мумкин.


28. Тест жараёни холис ўтказилмаганлиги аниқланганда унинг натижалари ОАК томонидан бекор қилинади.


29. Тест натижалари бўйича йиллик таҳлилий маълумотнома "ОАК Бюллетени" журналида чоп этиб борилади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


30. Комиссиялар фаолияти ва уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун муассасалар раҳбарлари, комиссия раиси ва масъул котиби жавобгардир.


31. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА

     

        



(бош муассасанинг номи)


Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик

фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича

тестдан ўтганлигини тасдиқловчи

ГУВОҲНОМА

Талабгор



(фамилияси, исми, отасининг исми)


да

(муассасанинг номи)


ўтказилган илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатни аниқлаш бўйича тестда _____ балл тўплади ва тестдан муваффақиятли ўтди.

Тест натижасига асосан



(фамилияси, исми, отасининг исми)

илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб бориш лаёқатига эга.

        

        

Олий аттестация комиссияси раиси





(имзо)

М.Ў.

(Ф.И.О.)

Бош муассаса раҳбари





(имзо)

М.Ў.

(Ф.И.О.)

Муассаса раҳбари*





(имзо)

М.Ў.

(Ф.И.О.)

Муассаса комиссияси раиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

        

  



Берилган сана: 20__ йил "___" ___________

Рўйхатга олиш рақами: ___________

        


       

*) Муассаса вазифасини бош муассаса бажарганда бош муассаса раҳбари томонидан имзоланади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 20 апрель, 15-сон, 184-модда












































Время: 0.2274
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск