Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2003 й. 199-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2003 й.

N 199


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА АТРОФ

ТАБИИЙ МУҲИТ ИФЛОСЛАНТИРИЛГАНЛИГИ ВА

ЧИҚИНДИЛАР ЖОЙЛАШТИРИЛГАНЛИГИ УЧУН

ТЎЛОВЛАР ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини бошқаришнинг иқтисодий усулларига ўтишни янада таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида", "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида", "Чиқиндилар тўғрисида"ги қонунларида назарда тутилган табиатдан фойдаланишда иқтисодий механизмни босқичма-босқич жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун 2003 йил 1 майдан бошлаб компенсация тўловлари жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи - Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига;

50 фоизи - республика бюджетига.

4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, заруриятга кўра, Вазирлар Маҳкамасига атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари миқдорларини индексация қилиш бўйича таклифлар киритсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:

табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар тизимини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида йигирма кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 9-10-сон, 71-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 5, 35-модда.






















Время: 0.2016
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск