Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.05.2003 й. 199-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 1 майдаги

199-сон қарорига

5-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф

табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва

чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун

компенсация тўловларини қўллаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида", "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида", "Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида", "Чиқиндилар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчилар ҳисобланади, шунингдек юридик ва юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.

Фақат давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган корхоналар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчилар ҳисобланмайдилар. Бунда даромадларнинг бошқа манбалари бўйича ушбу корхоналар ва ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўловлари тўлайдилар.

3. Ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқова оқизишнинг норматив ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча), шунингдек аварияли ва зарбли масса компенсация тўловлари объекти ҳисобланади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади:

турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массаси;

ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массаси;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жойлаштириладиган заҳарли ва заҳарли бўлмаган чиқиндилар массаси;

барча юридик шахслар ва юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массаси.

4. Кейинчалик қайта ишланмайдиган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўпланадиган жойларга жойлаштириладиган норматив ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) ишлаб чиқариш чиқиндилари учун компенсация тўлови мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.


5. Ифлослантирувчи моддалар чиқиндилар сақланадиган ёки тўпланадиган жойлардан сув объектларига ёки жойларнинг рельефига оқиб чиққан ҳолларда ифлослантирувчи моддалар массаси учун компенсация тўлови сув объектларига ва жой рельефига аварияли чиқариб ташлаш сифатида тўланади.


6. Конлар чегарасидан ташқаридаги вақтинча ажратилган майдонларга жойлаштириладиган норматив ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) юза очилгандаги (бўш) жинслар уюми қазиб олувчи саноатнинг заҳарли бўлмаган чиқиндилари ҳисобланади ва улар жойланганлиги учун мазкур Низомга мувофиқ компенсация тўлови тўланади.


7. Қуйидагилар компенсация тўлови объектлари ҳисобланмайди:

а) махсус сақланаётган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўплаш жойларида жойлаштириладиган хом ашё ресурслари разрядига тегишли бўлган балансдан ташқари рудалар;

б) вақтинча (олти ойгача) махсус ажратилган майдонларда жойлаштириладиган ва сўнгра иккиламчи хом ашё сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш чиқиндилари;

в) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишув бўйича техника экинлари ва дов-дарахтларни суғориш учун фойдаланиладиган тозаланган оқова сувлар;

г) олдиндан конларнинг ташқарисига жойлаштирилмайдиган конлар ичида жойлаштириладиган юзаси очилган жинслар уюмлари;

д) ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва жойлаштириладиган чиқиндиларнинг норматив (лимитли) массаси, улар бўйича бир йилда ҳисоблаб чиқилган компенсация тўловлари суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан камни ташкил этади;

е) фойдали қазилмалар хом ашё ресурслари сифатида махсус жиҳозланган чиқинди сақлаш омборларида жойлаштирилган ва кейинчалик қайта ишланадиган кон қазиш саноати чиқиндилари;

ж) минерал ўғитлар ва иқтисодиёт тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хомашё ресурслари сифатида кейинчалик яна қайта ишланадиган ҳамда махсус жиҳозланган сақлаш жойлари (уюмлар)да жойлаштириладиган фосфорли ўғитлар (фосфогипс) ишлаб чиқариш чиқиндилари.

8. Ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг норматив ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча)си учун компенсация тўловлари суммаси компенсация тўловларининг тасдиқланган миқдорига ва экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан белгиланган ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг нормативларига (лимитларига) биноан мазкур Низомга мувофиқ тўловчилар томонидан мустақил ҳисоблаб чиқилади.

9. Юридик шахсларда (тўловчиларда) ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган нормативлари (лимитлари) мавжуд бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлганда, шунингдек ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизишга ва чиқиндиларни жойлаштиришга рухсатномалар мавжуд бўлмаган тақдирда компенсация тўловлари компенсация тўловларининг белгиланган миқдорларига 10 коэффициент қўлланган ҳолда ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг бутун амалдаги массаси учун тўланади.

Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқазиб ташланганлиги, оқизилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилишининг амалдаги массаси юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш ва бирламчи ҳисобга олишнинг технология тартиб-қоидасидан келиб чиқиб белгиланади.


10. Тўловчилар атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳар ойда аванс компенсация тўловларини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача тўлайдилар. Аванс компенсация тўловлари олдинги йил чораги маълумотлари бўйича ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг норматив ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) амалдаги ўртача ойлик массасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Йилнинг бир чораги учун ҳисоблаб чиқилган компенсация тўлови суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан камни ташкил этган ҳолларда компенсация тўлови ҳисобот бериладиган йил чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача бир чоракда бир марта тўланади, ушбу ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг норматив ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) массаси ҳисоб-китоби молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда бир йилда бир марта экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади.

11. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби мазкур Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада тузилади. Унинг бир нусхаси молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда йил чорагида бир марта тўловчи жойлашган жой бўйича экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига тақдим этилади. Текшириб чиқилган ҳисоб-китобнинг иккинчи нусхаси тўловчида қолади.

Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида, пеня ундирилади.


12. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:


П=(Мн х R) + (Мсн х R х Ккр),


Бунда П - атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун сўмлардаги компенсация тўлови миқдори;

Мн - тонна ёки килограммларда нормалар доирасида ифлослантирувчи моддалар табиий муҳитга чиқариб ташланиши (оқизилиши) ва чиқиндилар жойлаштирилиши массаси;

Мсн - тонна ёки килограммларда нормадан ортиқча ифлослантирувчи моддалар табиий муҳитга чиқариб ташланиши (оқизилиши) ва чиқиндилар жойлаштирилиши массаси;

R - 1 тонна ифлослантирувчи модда табиий муҳитга чиқариб ташланганлиги (оқизилганлиги) ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун сўмларда компенсация тўлови миқдорлари;

Ккр - ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилишига ва чиқиндилар жойлаштирилишига тасдиқланган нормативлар (лимитлар) кўпайтирилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти. Ккр ифлослантирувчи моддалар атроф муҳитга чиқариб ташланганлиги, оқизилиши ва чиқиндилар нормативлар (лимитлар)га кўра жойлаштирилиши массаси кўпайтирилиши (камайтирилиши)га қараб табақалаштириб аниқланади.

Ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланганлиги, оқизилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилишининг амалдаги массаси қисқартириш ҳисобига ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришга тасдиқланган нормативлар (лимитлар)дан кам бўлган ҳолларда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:


П=(Мн х R):Ккр,


бунда Мн - ифлослантирувчи моддалар табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилиши массасининг амалдаги массаси бўйича қабул қилинади, Ккр қуйидаги боғлиқликда аниқланади:

Т/р

Ифлослантирувчи моддаларни атроф-муҳитга

чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқинднларни

жойлаштиришнинг тасдиқланган нормативлар

(лимитлар)дан ортиқ бўлган (қисқартирувчи)

ҳажми (баравар)


Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий

муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва

чиқиндилар жойлаштирилишига тасдиқланган

нормативлар (лимитлар) кўпайтирилганлиги

(камайтирилганлиги) учун бараварлик

коэффициенти кўрсаткичлари (Ккр)


1.

1,05 дан 1,059 гача


2,2

2.

1,06 дан 1,1 гача


2,5

3.

1,11 дан 1,2 гача


3,4

4.

1,21 дан 1,3 гача


4,4

5.

1,31 дан 1,5 гача


6,0

6.

1,51 дан 2,0 гача


8,0

7.

2,1 ва ундан юқори


10,0

     

Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишига тасдиқланган нормативлар (лимитлар) кўпайтирилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти ифлослантирувчи моддалар чиқариб ташланиши (оқизилиши) ва чиқиндилар жойлаштирилиши амалдаги массасининг ҳар бир модда бўйича алоҳида тасдиқланган нормативларга нисбати сифатида белгиланади.

Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга аварияли чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилиши ҳолларида уларнинг массаси ишлаб чиқаришнинг технология тартиб-қоидасидан келиб чиқиб асбоблар билан ўлчаш ёки ҳисоб-китобли усул йўли билан аниқланади. Компенсация тўловлари авария (бараварига чиқариб ташлаш, ифлослантирувчи моддаларни оқизиш) пайдо бўлган пайтдан бошлаб у бартараф этилгунгача бўлган давр учун ҳар бир модда бўйича компенсация тўловларининг белгиланган миқдорларига ўн баравар миқдорда тўланади. Компенсация тўлови ҳисоб-китобидан аварияни бартараф этиш ва унинг оқибатлари даврида зарарсизлантириш ёки кейинчалик ишлаб чиқаришга жалб этиш учун корхонага қайтариладиган ифлослантирувчи моддалар массаси чиқариб ташланмайди.


13. Компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби учун ифлослантирувчи моддаларни табиий муҳитга чиқариб ташлаш (оқизиш) ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг бирламчи ҳисоби бўйича уларнинг турларига кўра белгиланган шаклдаги давлат статистика ҳисоботининг нормативлари (лимитлари), расмий маълумотлар асосида ифлослантирувчи моддалар табиий муҳитга чиқариб ташланиши (оқизилиши) ва чиқиндилар жойлаштирилиши массасининг амалдаги маълумотлари қўлланилади. Ҳисобот давридаги ифлослантирувчи моддалар табиий муҳитга чиқариб ташланиши (оқизилиши) ва чиқиндилар жойлаштирилишининг амалдаги массасини аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда уларнинг массаси ишлаб чиқаришнинг технология тартиб-қоидаси бўйича кутилаётган йил массасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади.


14. Мотор ёнилғисини ёқишда ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига норматив чиқаришлар учун компенсация тўлови ҳисоб-китоби Вазирлар Маҳкамаси қарорига 2-иловага мувофиқ уларни турларга ажратмасдан ифлослантирувчи моддаларнинг бутун массаси учун компенсация тўлови миқдорларига мувофиқ амалга оширилади, ифлослантирувчи моддаларнинг амалдаги массаси эса мазкур Низомга А-иловага мувофиқ қабул қилинади. Агар юридик шахснинг ёки экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларининг асбоблар билан ўлчаши асосида белгиланган нормативлардан ортиқча эканлиги аниқланса, у ҳолда ушбу масса учун нормативдан ортиқча чиқарганлик учун сифатида компенсация тўлови тўланади.

15. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказилади.

16. Юридик шахслар компенсация тўловларини атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддалар чиқиндилари, оқовалари ҳосил бўлган жой бўйича тўлайдилар.

Юридик шахсларнинг турли ҳудудларда жойлашган бўлинмалари ва филиаллари юридик шахс ҳисобланмаган ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлмаган тақдирда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини юридик шахслар тўлайдилар. Компенсация тўловлари юридик шахсларнинг кўрсатиб ўтилган бўлинмалари ва филиаллари жойлашган ҳудудлардаги Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига йўналтирилади.

17.

Юридик шахс компенсация тўловларини тўлашдан бош тортган тақдирда уларни, шунингдек пеняни ундириш иқтисодий суд орқали мажбурий тартибда амалга оширилади.

18. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини тўловчилар ҳисоб-китобнинг тўғрилиги ва компенсация тўловининг ўз вақтида тўланиши учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


19. Тўловчилар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари қарорлари ва уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракати юзасидан Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг юқори органларига ва судга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

20. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш тўловчиларни ушбу чиқиндиларни ташлаганлик, оқоваларни оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик туфайли етказилган зарарни тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.


21. Ушбу Низомнинг тўғри қўлланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.





Низомга

А-ИЛОВА



Бир тонна мотор ёқилғисини ёқишда чиқариб

ташланадиган ифлослантирувчи моддалар массаси

Ёқилғи турлари


Ифлослантирувчи

моддалар массаси, кг


Этилланган автобензин


788,3

Этилланмаган автобензин


788,0

Автомобиль дизел ёнилғиси


208,5

Тепловозлар учун дизел ёнилғиси


120,5

Сиқилган табиий газ


274,0

Суюлтирилган нефть гази


584,8

Реактив ёнилғи


178,5

Авиация бензини


169,8

Сув транспорти учун ёнилғи

(флот мазути)


198,4





Низомга

Б-ИЛОВА

Юридик шахс (тўловчи) штампи


________________________________________ маҳаллий экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органига

Тўловчи ______________________________________________________

(юридик шахснинг тўлиқ номи)

Идентификация рақами

Ҳисоб-китоб учун масъул шахс __________________________________

Тўловчи манзили, телефони _____________________________________

Банк реквизитлари _____________________________________________

(банк муассаси номи, код, ҳисоб-китоб рақами)


200__ йил __ чорагида атроф табиий муҳит

ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар

жойлаштирилганлиги учун компенсация

тўловлари суммаси

ҲИСОБ-КИТОБИ

Компенсация

тўлови

объектлари

номи


Массаси

(т, кг, куб. м)


1т, кг,

куб.м учун

компенсация

тўлови

миқдори

(сўм)


Кўпайтирилганлиги

(камайтирилганлиги)

учун ёки авария

бўлганда бараварлик

коэффициентлари

(бирлик)


Компенсация

тўлови

суммаси, сўм

(2ус.х4ус.х5ус.)

+

(3ус.х4ус.х5ус.)


Норматив


Нормативдан

ортиқ


Авария

бўлганда


1

2


3

4

5

6

7

1. Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддаларни чиқариш:








Жами








2. Мотор ёнилғисини ёқишда ифлослантирувчи моддаларни чиқариш:








3. Сув объектларини ва жой рельефини ифлослантирувчи моддаларни чиқариш:








Жами








4. Ишлаб чиқариш чиқиндилари:








Жами








Ҳаммаси








Компенсация бўйича аванс тўлов








Тўланиши керак








Пеня








Тўланиши керак








Раҳбар ________________________________________________________

(имзо, фамилияси, инициаллари)


Бош бухгалтер _________________________________________________

(имзо, фамилияси, инициаллари)


Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар

жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари

ҳисоб-китобини текширди:


Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органи давлат инспектори

____________________________

      (имзо, фамилияси, инициаллари)


Тўлов ҳисоб-китобини қабул қилди:

Компенсация тўловлари ҳисоби ва уларнинг

тушуми устидан назорат бўлими бошлиғи ____________________________

                    (имзо, фамилияси, инициаллари)


________________

              (сана)































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск