Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2001 й. 94-сон "Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги ("Ўздавэнергоназорат" агентлиги) фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2001 й.

N 94



ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

АГЕНТЛИГИ ("ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ" АГЕНТЛИГИ)

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси энергетикасида иқтисодий ислохотларни чуқурлаштириш тўғрисида" 2001 йил 22 февралдаги ПФ-2812-сон Фармони бажариш юзасидан Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлиги ("Ўздавэнергоназорат" агентлиги)нинг ташкилий тузилмаси ва Агентлик тўғрисидаги Низом 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

"Ўздавэнергоназорат" агентлиги ходимларининг чекланган сони 165, нафар (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), шу жумладан марказий аппарат ходимлари сони 31 нафар этиб белгилансин.

"Ўздавэнергоназорат" агентлиги бош директорига зарурат бўлганда Агентлик марказий бошқарув аппарати ва вилоят бўлимлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида тузатишлар киритишга рухсат берилсин.


2. Белгилансинки:

"Ўздавэнергоназорат" агенлигида бош директорнинг уч нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари хамда шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг томонидан тасдиқланадиган беш кишидан иборат хайъат бўлади;

"Ўздавэнергоназорат" агентлигининг бош директори ва унинг ўринбосарлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тайинланади;

"Ўздавэнергоназорат" агентлиги худудий бўлинмаларининг бошлиқлари лавозимга Вазирлар Махкамаси билан келишган холда бош директор томонидан тайинланади.

"Ўздавэнергоназорат" агентлигининг бош директори мақоми ва моддий, ижтимоий-маиший ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосарлари эса - Ўзбекистон Республикаси вазирининг ўринбосарига тенглаштирилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Ўздавэнергоназорат" агентлиги фаолияти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан хар йили тасдиқланадиган харажатлар сметаси бўйича "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясига йўналтириладиган маблағлар хисобига хар ойда маблағ билан таъминланади.

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси "Ўздавэнергоназорат" агентлигини молиялашга маблағларни назарда тутсин, ушбу маблағларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Махсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1.1.4-бандига мувофиқ ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатларга киритсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимликлари бир ой муддатда "Ўздавэнергоназорат" агентлигининг марказий аппаратини ва унинг худудий бўлинмаларини жойлаштириш учун бинолар ажратсинлар.


5. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бир ой муддатда "Ўздавэнергоназорат" агентлиги марказий аппаратини зарур алоқа воситалари, шу жумладан Хукумат алоқаси воситалари билан таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисида" 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда амалдаги идоравий норматив хужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.Й. Атаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                                    И. Каримов






Вазирлар Махкамасининг

2001 йил 24 февралдаги

94-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Махкамасининг 1994 йил

9 мартдаги 124-сон қарори билан тасдиқланган

Ёқилғи-энергетика  ресурсларидан  фойдаланиш

қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни

қўллаш тўғрисидаги Низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Матндаги "Энергетика ва электрлаштириш вазирлигига қарашли "Ўзэнергияназорат"га кўрсатмалар "Ўздавэнергоназорат" агентлиги"га кўрсатмалар билан алмаштирилсин.


2. III бобнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Юридик шахслар "Ўздавнефтгазназорат" ва "Ўздавэнергоназорат" агентлиги мансабдор шахсларининг хатти-харакатлари устидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига ёки судга мурожаат қилишга хақлидирлар".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 2, 12-модда.


























































Время: 0.1952
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск