Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2001 й. 97-сон "Ўзбекистон Республикасининг Устюрт ва Хисор минтақаларида углеводородларни разведка қилиш ва қазиб чиқариш бўйича "ЎзПЕК Лимитед" компанияси (Буюк Британия) билан хамкорлик тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2001 й.

N 97



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ УСТЮРТ

ВА ХИСОР МИНТАҚАЛАРИДА УГЛЕВОДОРОДЛАРНИ

РАЗВЕДКА ҚИЛИШ ВА ҚАЗИБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА

"ЎЗПЕК ЛИМИТЕД" КОМПАНИЯСИ (БУЮК БРИТАНИЯ)

БИЛАН ХАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Устюрт ва Хисор минтақаларида нефть ва газ конларини разведка қилиш ва уларни қазишга бевосита чет эл инвестицияларини жалб қилиш хисобига утлеводород хом ашёси ресурс базасини ва уни қазиб олишни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Британиянинг "Тринити Энерджи" компанияси томонидан Ўзбекистон Республикасида нефть-газ конларини разведка қилиш ва қазиш бўйича ихтисослаштирилган "ЎзПЕК Лимитед" шўъба корхонаси ташкил этилганлиги ва у Буюк Британияда рўйхатдан ўтказилганлиги, шўьба корхона:

техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқишни тугаллалиги ва Ўзбекистон Республикасининг Марказий Устюрт ва Жанубий-Ғарбий Хисор лицензияланган худудларида нефть-газ конларини разведка қилиш ва қазиш хамда инфратузилма қурилиши бўйича комбинациялашгаи инвестиция лойихасини амалга оширишга Махсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни тайёрлаганлиги;

мазкур инвестиция лойихасини, 420 млн АҚШ доллари миқдоридаги, шу жумладан биринчи беш йилда - 200 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги босқичма-босқич амалга ошириладиган бевосита инвестициялар хисобига амалга ошириши;

мавжуд истиқболли майдонларда қидирув-разведка бурғулаш ишларини ва Марказий Устюртнинг лицензияланадиган худудларида янги истиқболли объектларни тайёрлаш ва бурғулашга киришиш бўйича дала геофизика ишларини олиб бориши;

Одамтош газ конденсати ва Жанубий-Қизил байроқ нефть-газ конини фойдаланишга топшириши, разведкагача ва фойдаланиш қудуқлари қазиши ва Жанубий-Ғарбий Хисорнинг лицензияланадиган худудларида жойлашган кичик ва паст самарали конларда утлеводородлар қазиб олишни ташкил этиш имконини берувчи минтақанинг ягона инфратузилмасини қуриши;

лойиханинг техник-иқтисодий асосланишига мувофиқ Жанубий-Ғарбий Хисорнинг лицензияланадиган худудида янги нефть тўпламларини қидириш бўйича геология-разведка ишларини амалга оширишни назарда тутганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "ЎзПЕК Лимитед" компаниясининг инвестиция лойихасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть ва газ конларини разведка қилиш хамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сон Фармони билан хорижий инвесторларга бериладиган режимлар ва имтиёзлар жорий этилсин.


3. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур инвестиция лойихаси бўйича Махсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни экспертизадан ўтказсин хамда 2001 йил 5 мартгача уни тасдиқлаш учун Вазирлар Махкамасига тақдим этсин.


4. "Ўзбекнефтгаз" миллий ходдинг компаниясининг белгиланган тартибда "ЎзПЕК Лимитед" компаниясига:

кейинчалик навбатдаги уч йиллик муддатга узайтириш хуқуқи билан беш йил муддатга Марказий Устюрт ва Жанубий-Ғарбий Хисор худудларида қидириш-разведка қилиш ишларини амалга ошириш учун;

ўн беш йил муддатга узайтириш хуқуқи билан йигирма беш йил муддатга, "ЎзПЕК Лимитед" компанияси билан келишилган жуғрофий "координатлар доирасида, углеводородлар қазиб чиқариш учун лицензия беришига рухсат этилсин.


5-8. Махфий.


9. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ва "ЎзПЕК Лимитед" компанияси:

Махсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битим тасдиқланган вақтдан бошлаб бир ой муддатда мазкур лойиха мониторингини амалга ошириш ва мазкур лойиха хорижий инвестицияларини хисобга олиш учун доимий ишлайдиган Бошқарувчи қўмита ташкил этсинлар;

Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "Ўздавстандарт" маркази билан биргаликда божхона расмийлаштируви тартиботини белгиловчи, шу жумладан Ўзбекистон Республикасига келтириладиган товарлар, материаллар, технологик жихозлар ва ўлчов воситаларининг эркин айланиши хамда уларни сертификатлаш учун мўлжалланган, шунингдек углеводородларни ёки уларни қайта ишлашдан олинган махсулотларни Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариш ва мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган махсулотга хамда "УзПЕК Лимитед" компаниясига тегишли товарнинг келиб чиқишига сертификатлар бериш тартибини ишлаб чиқсинлар.


10. Белгилаб қўйилсинки:

"Саноатконтехназорат" агентлиги томонидан "ЎзПЕК Лимитед" компаниясига кон тармоғи ажратилади, шунингдек компания қўллайдиган технология бўйича ишлаб чиқариш хавфсизлиги юзасидан эксперт хулосалари беради;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Давлат геология қўмитаси билан биргаликда хар йили "ЎзПЕК Лимитед" компаниясига ер усти ва ер ости манбаларидан сув олиш учун зарур лимит ажратилади;

"Ўзгеодезкадастр" бош бошқармаси томонидан буюртмачи маблағлари хисобига Марказий Устюрт ва Жанубий-Ғарбий Хисорнинг лицензияланган худудларида топография-геодезия, аэросуратга олиш ва картография ишлари амалга оширилади, ушбу ишлар натижаларини белгиланган тартибда "ЎзПЕК Лимитед" компаниясига бериш таъминланади;

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидам "ЎзПЕК Лимитед" компаниясига ва унинг субпудратчиларига алоқанииг радиоэлектрон воситаларидан ва жихозларнинг юқори частотали турларидан фойдаланишга рухсатномалар берилади;

"ЎзПЕК Лимитед" компанияси ва унинг хорижий субпудратчилари лойихани амалга оширишда атроф мухитига етказилган зарар учун жавоб бермайди, "ЎзПЕК Лимитед" компаниясининг ёки унинг хорижига субпудратчиларининг қасддан қилинган хатти-харакатлари ёки харакатсизлиги холлари бундан мустасно.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги "ЎзПЕК Лимитед" компанияси ходимлари ва унинг субпудратчилари хамда уларнинг оила аъзолари учун камида бир йил муддат билан кўп марталик келиш визалари расмийлаштиришни, шунингдек уларни яшаш жойларида рўйхатдан ўтказишни расмийлаштириш йиғимлари ва давлат божи ундирмасдан таъминласинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                         И. Каримов

























Время: 0.2257
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск