Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 07.03.2001 й. 114-сон "Ойим Текстиль" Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2001 й.

N 114



"ОЙИМ ТЕКСТИЛЬ" ЎЗБЕКИСТОН-ХИТОЙ

ҚЎШМА КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Хорижий инвестицияларни жалб этиш асосида жахон бозорида ва ички бозорда рақобатбардошли пахта калаваси, оқартирилган трикотаж газлама ишлаб чиқаришни ташкил этишни таъминлаш хамда махсулот чиқаришни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Андижон вилоятининг Жалолқудуқ туманидаги Ойим шахарчасида Ўзбекистон корхонаси - "Бунёд-М" акциядорлик жамияти хамда Хитойнинг "ВИМАКОТ ЛТД" (Гонконг) фирмаси томонидан устав фонди 17379,5 минг еврога тенг бўлган ёпиқ акциядорлик жамияти шаклидаги "Ойим Текстиль" Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ташкил этилаётганлиги;

Ўзбекистон томони - "Бунёд-М" акциядорлик жамиятининг улуши устав фондида 8526,7 минг еврога тенг миқдорни (49%), Хитойнинг "ВИМАКОТ ЛТД" (Гонконг) фирмаси улуши эса 8852,8 минг еврога тенг миқдорни (51%) ташкил этиши;

лойихага мувофиқ "Ойим Текстиль" қўшма корхонаси 4365 тонна пахта калаваси хамда 4200 тонна оқартирилган газлама ишлаб чиқарилишини таъминлаши;

хорижий муассис хамда "Ойим Текстиль" қўшма корхонаси кредитдан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида маркетингни хамда ишлаб чиқариладиган махсулотнинг камида 70 фоизи тегишли даврда шаклланган жахон нархлари бўйича ташқи бозорда сотилишини таъминлаши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

"Ойим Текстиль" қўшма корхонасининг умумий қиймати 47750,8 минг евро миқдоридаги йигирув-тўқув фабрикаси қурилиши лойихаси мувофиқ схема бўйича 17379,5 минг евро миқдорида "Ойим Текстиль" қўшма корхонаси устав фонди маблағлари хамда 30371,3 минг евро миқдорида хорижий банк кредити, шунингдек, "Пахта-банк" кредитлари хисобига маблағ билан таъминланади;

контракт бўйича асбоб-ускуналар қийматининг 15 фоизи (5359,7 минг евро) Хитойнинг "ВИМАКОТ ЛТД" фирмаси 1-иловага мувофиқ устав фондига қўшган валюта маблағлари хисобидан "Ойим Текстиль" қўшма корхонасининг ўз маблағлари хисобига тўланади;

асосий қарз, фоизлар хамда лойихани амалга ошириш учун бериладиган ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштириладиган хорижий кредитга хизмат кўрсатиш харажатлари "Ойим Текстиль" қўшма корхонасининг ўз валюта маблағлари хисобига мувофиқ жадвал бўйича тузилган кредит битимда белгиланган муддатларда ва шартларда қопланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки контракт қийматининг 85 фоизини (30371,3 минг евро) маблағ билан таъминлаш учун хорижий банк билан белгиланган тартибда қарз битими тузсин ва кредит ресурсларини "Ойим Текстиль" қўшма корхонасига қайта молиялаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича, "Ойим Текстиль" қўшма корхонаси мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси Хукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Хукуматининг хорижий банкка кафолати бўйича юридик хулосани белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


6. "Пахта-банк"ка Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси бўйича миллий валютада "Бунёд-М" акциядорлик жамиятига кўрсатиб ўтилган объект қурилишини тугаллаш учун зарур бўлган кредит ресурсларини белгиланган тартибда ажратиш тавсия этилсин.


7. Андижон вилояти хокимлиги "Ойим Текстиль" қўшма корхонасининг 4365 тонна пахта калава ишлаб чиқариш қувватлари 2002 йилнинг I чорагида хамда 4200 тонна трикотаж газлама ишлаб чиқариш қувватлари 2002 йилнинг IV чорагида ишга туширилишини таъминласин.

9 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                                   И. Каримов
























































Время: 0.1824
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск