ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.1998 й. 161-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.04.1998 й.

N 161



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

ҚАРОРЛАРИНИ ТЎЛИҚ ЁКИ ҚИСМАН ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАМДА АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Бож тарифи", "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорлари тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 16 апрелдаги

161-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада божхона хизматини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари ҳақида" 1991 йил 26 октябрдаги 272-сон Қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 12 августдаги 375-сон Қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятининг баъзи масалалари тўғрисида" 1993 йил 1 мартдаги 111-сон Қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика истеъмол бозорини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1993 йил 19 майдаги 236-сон Қарори.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси тўғрисидаги Низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1996 йил 16 сентябрдаги 319-сон Қарори.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Четдан келтирилаётган товарларнинг айрим турларига акциз солиғи жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 23 сентябрдаги 333-сон Қарори.






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 16 апрелдаги

161-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўзгартиришлар киритилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Экспорт-импорт операцияларини бартер асосида амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида" 1993 йил 25 октябрдаги 520-сон Қарорига илованинг 12-бандидан "Бунда 2-рўйхатда келтирилган товарларга кўпроқ устунлик берилиши керак" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида" 1994 йил 26 январдаги 38-сон Қарорида:

1-банднинг иккинчи хат бошидаги "Миллий хавфсизлик хизмати"га сўзлари "Миллий хавфсизлик хизматига ва Давлат божхона қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат суғурта бош бошқармасининг" сўзлари "Кафолат" давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банддаги "Миллий хавфсизлик хизмати" сўзлари "Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари бўлишлари юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон Қароридаги (Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 апрелдаги 121-сон Қарори таҳририда):

5-банднинг учинчи хат бошидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг божхона хизмати органлари" сўзлари "божхона органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

7-банддаги "Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида" 1996 йил 14 августдаги 285-сон Қароридаги:

4-банд чиқариб ташлансин;

1-илованинг 8-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари ва божхона хизматларида" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармаларида вилоятлар солиқ бошқармаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар Тошкент шаҳар бошқармаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илова чиқариб ташлансин:


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Четга олиб чиқиб кетилаётган товарларнинг айрим турларига акциз солиғи жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 1 октябрдаги 343-сон Қарорига иловадан "Қайта экспорт сифатида четга олиб чиқиб кетилаётган бошқа маҳсулотлар - 25%" сўзлари чиқариб ташлансин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон Қароридаги:

3-банд (Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан" сўзларидан кейин "кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланган ҳолда" сўзлари билан тўлдирилсин;

6-банднинг иккинчи хат бошидаги "ички ишлар органларида хизматни ўтаган" сўзлари "ҳарбий хизматни ўтаган ёки ички ишлар органларида хизматни ўтаган" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "1998 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Ўзбекистон Республикаси бюджетининг прогнози тўғрисида" 1997 йил 5 декабрдаги 540-сон Қарорига 14-3-иловадаги "қайта экспорт сифатида четга олиб чиқиб кетилаётган бошқа маҳсулотлар 25%" сўзлари чиқариб ташлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 февралдаги 61-ф-сон фармойишидаги:

1-банднинг иккинчи хат бошидаги "14 ва 15-бандлар билан" сўзлари "14-банд билан" сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банддаги "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари "Давлат божхона қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банд чиқариб ташлансин.























































Время: 0.1843
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск