ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2013 й. 306-сон "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.11.2013 й.

N 306



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЧАКАНА САВДО ҚОИДАЛАРИГА ҚЎШИМЧА

ВА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сирка кислотасини чакана сотиш ва истеъмол қилишда хавфсизлик талабларини таъминлаш, фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.


2. "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси "Ўзстандарт" агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда сирка кислотасига амалдаги стандартларни қайта кўриб чиқсин ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган сирка кислотасининг чекланган концентрацияси бўйича ягона талабларни белгиласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси "Ўзстандарт" агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда чакана савдо тармоғидаги озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотаси сотилишининг олдини олиш, шунингдек ушбу маҳсулотни олиб қўйиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўрсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ушбу қарор талабларини савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналарига етказсинлар, шунингдек аҳолини улардан белгиланган тартибда хабардор қилсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 12 ноябрдаги

306-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги

75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон

Республикасида чакана савдо қоидаларига

киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш


1. Қуйидаги мазмундаги 47-1-банд қўшилсин:

"47-1. Озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотасини чакана савдода сотишга йўл қўйилмайди".


2. 70-банддаги "уксус" сўзи "озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ бўлмаган концентрацияли сирка кислотаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 ноябрь, 46-сон, 602-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 11-сон, 80-модда



































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск