язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2002 й. 352-сон "Халқаро компьютер тармоқларидан фойдаланишни марказлаштиришдан чиқариш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.2002 й.

N 352



ХАЛҚАРО КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ МАРКАЗЛАШТИРИШДАН

ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги 200-сон қарори билан тасдиқланган 2002-2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурини амалга оширишни жадаллаштириш, маълумотлар узатиш тармоқларининг операторлари ва провайдерларига тенг шарт-шароитлар яратиш ҳамда халқаро ахборот тармоқларидан, шу жумладан Интернетдан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек ушбу соҳада кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси маълумотларни узатиш тармоқлари операторлари (провайдерлари)нинг республика ва халқаро компьютер тармоқларидан, шу жумладан Интернетдан фақат "UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасининг ва Маълумотларни узатиш миллий тармоғининг техник воситалари орқали фойдаланишига оид белгиланган тартиб бекор қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бир ой муддатда "UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонаси тўғрисидаги Низомга мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда унинг функциялари ўзгариши ҳисобга олинган тегишли ўзгартиришлар киритсин.


4. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида;

идоравий норматив ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Орипов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2002 й., 19-сон, 149-модда






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 10 октябрдаги

352-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш

ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга

солиш тўғрисида" 1999 йил 5 февралдаги 52-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар



а) 1-бандда "ягона" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 3-бандда:


учинчи хатбошида "ахборот ресурсларини муҳофаза қилишни таъминлаш" сўзларидан олдин "UzPAK" маълумотларни узатиш тармоғида" сўзлари қўшилсин;


бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 6-банддан "ҳамда "UzPAK" маълумотларни узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш корхонасига" сўзлари чиқариб ташлансин.