Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик бирлашмалари, ривожланиш ва кўмак жамғармалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.1998 й. 166-сон "Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.1998 й.

N 166



ЎЗБЕКИСТОН ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР

ВА ТАДБИРКОРЛАР ПАЛАТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорлиқ кичик бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолиятини ташкил этиш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ташкилий тузилмасига 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси бошқарувининг ижро этувчи аппарати тузилмасига 2, 2а-иловаларга мувофиқ ва унинг ходимлари чекланган сонининг 45 нафардан иборат бўлишига (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари);

ҳудудий ва туман (шаҳар) палаталарининг намунавий тузилмаларига 3, 4-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки:

Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчилар палатасини бошқаришнинг юқори органи сифатидаги товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталарининг ваколатли вакиллари Съезди мажлислари орасидаги даврда Палата фаолиятига раҳбарликни Палата Марказий Кенгаши, унинг қарорларини жорий бажаришни эса - Палата бошқаруви амалга оширади;

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Марказий Кенгаши таркибига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталарининг раислари, "Ўзтадбиркорбанк" бошқаруви раиси, кичик бизнес корхоналарини хорижий кредит линиялари ва бюджетдан ташқари фондлар ҳисобига кредитлашни амалга оширувчи бошқа тижорат банклари раислари, "Мадад" суғурта агентлиги, Республика бизнес-инкубатори раҳбарлари, шунингдек тадбиркорлар орасида юқори нуфузга эга бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг Палата Съезди томонидан сайланган раҳбарлари кирадилар;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Кенгаши таркибига Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар туман палаталари раислари, тижорат банклари вилоят бўлинмалари ҳамда кичик бизнес корхоналарига хизмат кўрсатувчи суғурта ташкилотларининг раҳбарлари, "Савдо", "Маиший хизмат", "Маҳаллий саноат" ҳудудий бирлашмаларининг, шунингдек минтақа бошқа тармоқлари корхоналарининг муассислар конференциясида сайланадиган раҳбарлари кирадилар;

Ўзтадбиркорбанк" бошқаруви раиси лавозимига кўра Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раисининг ўринбосари ҳисобланади, "Ўзтадбиркорбанк" вилоят бўлимларининг бошлиқлари эса - Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ҳудудий палатаси бошқаруви раисининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.

3. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси моддий-маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазирга, Палата раисининг биринчи ўринбосари вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин.


4. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Кенгаши тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш тавсия этилсин.


5. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фондини тугатиш ва у бажараётган функцияларни, маблағлар ва мол-мулкни (устав капиталини кўпайтириш учун) Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди (Бизнесфонд)га бериш ҳамда акцияларнинг тегишли миқдорини номинал қиймати бўйича Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига биркитиб қўйиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Бизнесфонд, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда Бизнесфонд уставига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритсинлар.


6. Белгилансинки, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзолари бўлган  корхоналар фаолиятини текшириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг давлат назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ Палата ва унинг ҳудудий тузилмалари вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.

7. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси материаллари, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги маълумотлари юборилиши мажбурий бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига "Ўзтадбиркорбанкнинг 26 млн сўм миқдоридаги акциялар пакетини текин берсин;

Тошкент шаҳар, Бухоро кўчаси, 6-уйдаги бинони унда Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ижро этувчи органларини, у томонидан таъсис этилган бошқа ташкилотларни ва Ўзбекистон Ишбилармон аёллар уюшмасини жойлаштириш мақсадида Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси балансига фойдаланиш учун текин берсин;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда кўрсатиб ўтилган манзилдаги тузилмаларни жойлаштириш учун бинолар бериш чора-тадбирларини кўрсин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари Палата, "Мадад" суғурта агентлиги ҳудудий тузилмаларини жойлаштириш, шунингдек кичик бизнес корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар ва маҳсулотларнинг доимий ишловчи кўргазмаларини ташкил этишда Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига кўмаклашсинлар.

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолияти масалалари тўғрисида" 1996 йил 30 мартдаги 125-сон қарори 1-бандининг 1-хатбоши, 2-бандининг 1-хатбоши, 4-бандининг 5-хатбоши, 5-бандининг 2-хатбоши, 6-бандининг 4-хатбоши, 7-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг "Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш фонди тўғрисидаги Низомни ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш ҳақида" 1996 йил 7 июндаги 215-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 21 апрелдаги

166-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар

ва тадбиркорлар палатасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Съезд

Ревизия комиссияси

   

Палатанинг

Марказий Кенгаши

Бошқарув

   

  


Палата

аъзолари

Уюшган аъзолар

Палаталар тизими

Палата томонидан таъсис этилган ташкилотлар

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари

Кичик бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш маркази

Ишбилармон аёллар уюшмаси

Бозор кўникмаларини ривожлантириш маркази

"Ўзтадбиркорбанк"

Тармоқ уюшмалари


Амалий алоқалар маркази

"Мадад" суғурта агентлиги


Туман (шаҳар) палаталари

Кичик ва Ўрта бизнес учун кадрлар тайёрлаш маркази

Республика кўп тармоқли агросаноат биржаси

Тест синови ва сертификатлаш маркази

Республика Бизнес-инкубатори












Время: 0.1978
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск