Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.05.2003 й. ПФ-3240-сон "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.05.2003 й.

N ПФ-3240



КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА

ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА

ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тармоқда бозор иқтисодиёти тамойиллари ва талабларига мос келадиган хўжалик муносабатларини кенг жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материалларининг ривожланган бозорларини шакллантириш, қурилишда нарх белгилаш механизмни такомиллаштириш, лойиҳаларни амалга оширишнинг пировард натижалари ва самарадорлиги учун инвестиция жараёни барча қатнашчиларининг масъулиятини ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

2003-2004 йилларда лойиҳа ва пудрат қурилиш ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш жараёнларини тўлиқ тугаллаш, уларнинг негизида асосан хусусий ва қўшма корхоналар ташкил этиш, лойиҳа ва қурилиш ишлари бозорида рақобат муҳитини яратиш;

капитал қурилишда бошқарув ва хўжалик муносабатлари тизимига бозор тамойиллари ҳамда механизмларини кенг жорий этиш, лойиҳа ва қурилиш ишларини бажаришга буюртмалар жойлаштиришда танлов савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш даражасини ошириш;

қурилишни ташкил қилишнинг асосий шакли сифатида иншоотларни тўлиқ қуриб битказишга ўтиш, ишларни юқори сифатли бажариш ҳамда иншоотларнинг тўлиқ қуриб битказилиб топширилишини таъминлайдиган инжиниринг компаниялари ва лойиҳа-қурилиш ташкилотларини тузиш;

қурилиш материаллари бозорини кенгайтириш, уларнинг илғор турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, қурилиш индустрияси корхоналарида замонавий технологияларни тадбиқ этиш.


2. Белгилансинки, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан, шунингдек Ҳукумат кафолати билан жалб этиладиган инвестициялар ҳисобидан янги корхоналар қуриш, уларни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта қуроллантириш фақат танлов (тендер) савдолари асосида контракт тузган ҳолда ишларни тўлиқ бажариш шарти билан амалга оширилади. Бунда танлов (тендер) савдоларини ўтказиш мажбурияти битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ эквивалентда амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишга татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги бир ой муддатда иншоотларни тўлиқ қуриб битказишни ташкил этиш тўғрисидаги янги Низомни ва Иншоотларни тўлиқ қуриб битказишнинг намунавий пудрат шартномасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсинлар.

Мазкур ҳужжатларда қуйидагилар аниқ белгилаб қўйилсин:

буюртмачи ишлар (хизматлар) бажарилишини лойиҳа қийматининг 30 фоизига қадар миқдорда аванс билан таъминлаши, келишилган жадвал бўйича авансни ҳисобга олган ҳолда 50 фоизга қадар миқдорда жорий молиялашни амалга ошириши ҳамда иншоот қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилгандан кейин узил-кесил ҳисоб-китоб қилиши шарт;

пудратчи иншоотнинг буюртмачига тасдиқланган лойиҳа ва контрактда шарт қилиб қўйилган талабларга мувофиқ топширилишини таъминлайди ҳамда инвестиция жараёнининг барча босқичларида жами ишларни амалга ошириш бўйича контрактнинг бажарилиши учун, қурилиш сифати ва иншоотнинг ўз вақтида топширилиши учун буюртмачи олдида иқтисодий жиҳатдан жавобгар бўлади;

пудратчи иншоотни тўлиқ қуриб битказиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажариш учун тижорат банкларининг кредитларини жалб этиши мумкин;

қурилишнинг пировард молиявий натижалари ва контрактда белгиланган шартномавий нархга риоя этилиши учун масъулият пудратчи зиммасига юкланади, унинг амалий қийматини пасайтириш натижасида тежаб қолинган маблағ эса унинг ихтиёрида қолади.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, тижорат банклари билан бирга бир ой муддатда пудрат ташкилотларининг айланма маблағларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги таклифларни ўрганиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда қурилишни бошқариш тизимидаги бўғинларни қисқартириш кўзда тутсин ва ундан бўшайдиган активлар пудрат ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилсин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, бунда:

пудрат ишларига битта контракт бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ эквивалентда буюртмаларни жойлаштириш фақат танлов савдоларини ўтказиш шартлари асосида амалга оширилади;

танлов савдолари (тендерлар)да иштирок этишга фақат ишлар (хизматлар) қийматининг камида 20 фоизи миқдорида айланма маблағларига ёки мазкур маблағларни бериш учун банк кафиллигига эга бўлган пудрат ташкилотларигина қўйилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишдаги танлов савдолари тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар ва бунда танлов савдолари (тендерлар) ўтказиш борасида белгиланган тартибни бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш чораларини кўзда тутсинлар.

5. Белгилаб қўйилсинки, буюртмачи билан бош пудратчи ўртасидаги, бош пудратчи, субпудратчи, лойиҳа ташкилотлари ҳамда қурилиш материаллари ва конструкциялари етказиб берувчилар ўртасидаги барча муносабатлар оралиқ бўғинларининг иштирокисиз фақат шартнома муносабатлари асосида контракт тузган ҳолда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар билан бирга бир ой муддатда қурилишни контракт асосида ташкил этиш тўғрисидаги Низомни тубдан қайта ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсинлар. Бунда буюртмачи ва пудратчининг жавобгарлик чоралари аниқ белгиланиб, қуйидагилар кўзда тутилсин:

буюртмачи ерларнинг ўз вақтида ажратилиши, буюртмачининг формати берилиши, тендер ҳужжатлари тайёрланиши, пудрат ишларига танлов савдоси (тендер)ни ташкил этиш ва ўтказиш, тузилган контракт (шартнома)га мувофиқ келишилган график бўйича ўз вақтида молиялаш учун жавобгар бўлади;

пудратчи лойиҳанинг иш ҳужжатлари тайёрланиши ва экспертизадан ўтказилиши, ишларнинг контрактда келишиб олинган графикка қатъий мувофиқ равишда бажарилиши ва иншоотнинг ўз вақтида фойдаланишга топшириши учун, белгиланган қурилиш меъёрлари ва қоидаларига қатьий риоя этилиши учун жавобгар бўлади;

иншоотни фойдаланишга қабул қилиб олиш буюртмачи томонидан қурилиш соҳасидаги назорат бўйича ҳудудий Инспекциялар иштирокида белгиланган сифат стандартларини ҳисобга олган ҳолда таъминланади, нуқсонлар мавжуд бўлган тақдирда эса назоратни амалга оширишга вакил қилинган органларнинг хулосаси бўйича сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қиймати миқдоридаги ишларнинг ҳажми чиқариб ташланади ёки нуқсонлар айбдор томоннинг маблағлари ҳисобидан бартараф этилади;

контракт шартларини бузиш билан боғлиқ барча сарф харажатлар ва кўрилган зарарлар айбдор томон - буюртмачи ёки пудратчи маблағлари ҳисобидан қопланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда бош пудратчилар ва субпудратчилар, пудрат ташкилотлари ҳамда қурилиш материаллари ва конструкциялари етказиб берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ягона намунавий тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсинлар, Бунда қурилиш материаллари ва ишларнинг қиймати сунъий равишда қимматлашувини бартараф этиш мақсадида муносабатлар тизимидаги оралиқ бўғинлари ҳамда воситачи ташкилотлар тугатилиши кўзда тутилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан бирга икки ой муддатда давлат маблағлари ҳисобидан қурилиш ишларини амалга оширувчи буюртмачиларнинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш, шу жумладан иншоотлар қурилишининг бориши устидан техник назоратни кучайтириш, уларнинг таъминот, савдо-воситачи ташкилотларини ҳамда буюртмачи номидан иш кўрувчи оралиқ тузилмаларини тугатиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

9. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чоғида капитал қурилишда жорий шартномавий нархларга ўтиш мақсадга мувофиқ деб хисоблансин.

Белгилансинки:

танлов савдолари (тендерлар) натижаларига кўра янги қуриладиган иншоотларга доир тузиладиган шартномалар (контрактлар) бўйича жорий нархларга ўтиш шартнома (контракт) тузилган пайтдан бошлаб, ўтувчи иншоотлар бўйича эса - 2004 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади;

давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган қурилиш иншоотлари бўйича танлов савдоси (тендер) ғолиблари билан қурилишнинг биринчи йилида ўзгартирилмайдиган ва кейинги йилларда моддий-техника ҳамда бошқа ресурсларга нархлар даражаси ҳисобга олинган ҳолда аниқлаштириладиган шартномавий нарх бўйича тегишли контрактлар (пудрат шартномалари) тузилади.

Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда жорий нархларга ўтиш тўғрисида қарор қабул қилсин.

11. Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ва ташкилотлар 2008 йилнинг 1 январига қадар уларни ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар ва уларнинг бутловчи буюмларини олиб келиш чоғида божхона тўловларини тўлашдан озод қилинсинлар (божхона расмийлаштириши учун йиғимлар бундан мустасно).


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига капитал қурилишда ижара ва лизинг хизматлари тизимини жорий этиш тўғрисида таклифлар киритсинлар. Бунда қуйидагилар назарда тутилсин:

лизинг шартлари асосида фойдаланиладиган янги юқори унумли қурилиш машиналари, транспорт воситалари ва кичик механизация воситалари сотиб олишни молиялаш манбалари тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

тугатилаётган иқтисодий ночор корхоналарнинг қурилиш техникаси, транспорт воситалари ва кичик механизация воситаларини уларнинг бюджет олдидаги қарзларини қоплаш ҳисобига лизинг компанияларининг устав сармоясига ўтказиш.

13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


14. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммаларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 9-10-сон, 69-модда
















































Время: 0.1434
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск