ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2015 й. 95-сон “Марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг койкалар фондини аниқлашнинг норматив методига босқичма-босқич ўтиш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.2015 й.

N 95



МАРКАЗИЙ ТУМАН (ШАҲАР)

ШИФОХОНАЛАРИНИНГ КОЙКАЛАР

ФОНДИНИ АНИҚЛАШНИНГ НОРМАТИВ

МЕТОДИГА БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ

ЎТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари прогнози тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг койкалар фондидан янада самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида, хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг койкалар фондини аниқлашнинг ҳамда касалликларнинг йўналишлари бўйича профилли койкалар диапазонини белгилашнинг норматив методини 2015 йил 1 майдан бошлаб эксперимент тариқасида жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда, марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг койкалар фондини аниқлашнинг ҳамда касалликларнинг йўналишлари бўйича профилли койкалар диапазонини белгилашнинг норматив методи тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2015 йил 1 июлгача бўлган муддатда Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг янги штат нормативлари ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини таъминласин;

ушбу қарордан келиб чиқадиган мақсадлар ва вазифаларни назарда тутган ҳолда, биринчи навбатда туман (шаҳар) даражасида, стационар хизмат кўрсатиш бўйича янги статистика ҳисоби ва ҳисоботлари шаклларини 2015 йил мобайнида қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2016 йил 1 майгача эксперимент натижаларини умумлаштирсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда, койкалар фондини аниқлашнинг ҳамда касалликлар йўналишлари бўйича профилли койкалар диапазонини белгилашнинг норматив методини республиканинг барча марказий туман (шаҳар) шифохоналарига тарқатиш юзасидан таклифлар киритсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 27 апрель, 16-сон, 196-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 4-сон, 30-модда






















Время: 0.1977
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск